Урмонова Дилафруз Эркинжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сўх дарёси сув ҳавзаси балиқлари (Actinopterygii: Teleostei)нинг фаунаси ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2023.1.PhD/В883.
Илмий раҳбар: Шералиев Бахтиёр Махмутали ўғли, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор; Назаров Муҳаммадрасул Шарапович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Зоология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сўх дарёси ихтиофаунасининг замонавий тур таркиби аниқлаш, уларнинг морфологик, экологик ва биохилма-хиллик хусусиятларини очиб бериш ҳамда муҳофазага муҳтож турларини муҳофаза қилишнинг экологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба Сўх дарёси ихтиофаунасининг замонавий тур таркиби 4 туркум, 9 оила, 13 уруғга мансуб 14 турдан иборат эканлиги аниқланган;
Сирдарё ҳавзаси эндемиги Cottus spinulosus Kessler, 1872 нинг Сўх, Марғилонсой ва Қорадарё популяцияларининг молекуляр-генетик таҳлили асосида Сўх популяцияси бошқа популяциялардан 0,62% (К2П) генетик фарқланишга эга эканлиги исботланган;
Сўх дарёси учун эндемик бўлган Triplophysa daryoae Фарғона водийси сув ҳавзаларида учровчи Triplophysa уруғининг бошқа турларидан морфотаксономик жиҳатдан фарқланиши статистик таҳлиллар асосида асосланган;
илк маротаба Сўх дарёси юқори, ўрта ва қуйи оқимидаги ихтиофаунанинг биохилма-хиллик кўрсаткичи Шеннон, Симпсон, Пиелоу, Маргалеф, Менҳиник ҳамда Бергер-Паркер индекслари асосида баҳоланган;
Сўх дарёси эндемик тури Triplophysa daryoae учун янги максимал умумий узунлик 113,2 мм эканлиги асосланган;
Сўх ҳавзасидаги 14 та балиқ турининг умумий узунлиги ва оғирлиги ўртасидаги боғлиқлик кўрсаткичи ҳисобланган ҳамда уларнинг 3 та тури изометрик, 1 та тури манфий аллометрик ва 10 та тури ижобий аллометрик ўсиш кўрсаткичларига эга эканлиги аниқланган;
Сўх дарёсида учровчи 14 та балиқ турининг ҳавза учун хос бўлган муҳофаза мақоми ТМХИ мезонлари асосида шакллантирилган, унга кўра, 13 та тур камроқ хавф остида бўлган турлар ҳамда 1 та тур (Triplophysa daryoae) қирилиб кетиш арафасидаги тур мақомида эканлиги баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сўх дарёси сув ҳавзаси балиқларининг фаунаси ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Cоттус спинулосус турининг CОИ нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанк базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази, нcби.нлм.ниҳ.гов). Натижада, ПВ111708 ва ПВ111709 инвентар рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда ушбу турнинг филогениясини молекуляр-генетик идентификациялаш имконини берган;
Сўх дарёсида учровчи 14 балиқ турининг ҳавза бўйлаб тарқалиши бўйича қайд этилган ҳудудлар (координаталари), ихтиосенозлардаги миқдори, тадқиқот давомида олинган оригинал расмлар, Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғига (ГБИФ) жойлаштирилган (Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғининг 2025 йил 13 майдаги 039-сонли маълумотномаси). Натижада, Глобал биологик хилма-хиллик маълумотлар тармоғида Сўх дарёсида тарқалган 14 балиқ тури бўйича глобал таҳлил қилиш имконини берган.