Алиева Гулноза Собиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Музлатилган нон маҳсулотлари технологиясида маҳаллий ўсимлик хомашёларидан фойдаланиш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5041.
Илмий раҳбар: Джахангирова Гулноза Зинатуллаевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Маматов Шерзод Машрабжонович, техника фанлари доктори, профессор; Равшанов Сувонқул Сапарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: хурмо меваси пўстлоғи ва зубтурум (Плантаго мажор) уруғи кукунларидан музлатилган нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўшимча сифатида фойдаланиш технологияси ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хурмо мевалари пўстлоғи ва зубтурум уруғидан олинган кукунлар асосида ярим тайёр маҳсулот олишнинг технологик параметрлари аниқланиб, бунда кукунларнинг намликни ушлаб туриш қобилияти хамирнинг намлигини 1,0% -2,0 % гача ошиши ҳисобига тайёр маҳсулотларнинг чиқиши ва уларнинг янгилигини узайтириш аниқланган;
маҳаллий хомашёдан олинган кукунларнинг асосий кимёвий ва миқдорий таркиби ўрганиш натижасида хурмо мевалари пўсти таркибида аминокислоталарнинг йиғиндиси 20,721 мг/г ни, зубтурум уруғидан олинган кукунда лейсин аминокислоталари устунлик қилиб 7,95 мг/г ни ташкил этиши аниқланган; 
криопротектор сифатида пектин тутувчи ўсимлик қўшимчалари билан музлатилган ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хамирнинг реологик хоссаларини кенг қамровли ўрганилган ва маҳаллий буғдой унидан хамир пиширишда уларнинг ўртача  меъёрлари аниқланган;
маҳаллий хурмо мевалари пўсти ва зубтурум уруғи кукунларидан 1,5% миқдорда  криопротектор сифатида фойдаланиб, музлатилган нон тайёрлаш рецептураси ва технологияси такомиллаштиришда буғдой унининг сарфи 1,0 % 1,5% га ва шакар сарфи 20% га камайтирилиши орқали тайёр маҳсулотлар чиқиши 2,0% га, яроқлилик муддати 24 соатга ошганлиги исботланган; 
хамир бўлакларини музлатиш ва эритиш пайтида, қо'шимчаларсиз ва унинг ҳарорат режимига қараб, хамиртуруш ҳужайраларининг фаоллигидаги ўзгаришларнинг тавсифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсимлик хомашёси ва улардан қўшимчаларнинг криопротекторлик салоҳиятини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хурмо мевалари пўстлоғи ва зубтурум (Плантаго мажор) уруғидан кукунларини ишлаб чиқиш технологияси “GREEN FRUIT WAREHOUSE” МЧЖ корхонасининг «2023-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (“Озиқ-овқат саноати уюшмаси”нинг 2024 йил 3 октябрдаги 03-97/10-24-сонли маълумотномаси). Натижада, кукунларнинг намликни ушлаб туриш қобилиятининг ошиши хамирнинг намлигини 1,0% дан 2,0% га ошириш, бу эса тайёр маҳсулотларнинг сҳиқишини ҳамда уларни узоқ муддат сақлаш имконини беради;
янги турдаги музлатилган нон маҳсулоти ишлаб чиқаришда қўлланиладиган маҳаллий хурмо мевалари пўстлоғи ва зубтурум уруғидан кукун ишлаб чиқиш технологияси “Намангандон” АЖ корхонасининг «2023-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (“Озиқ-овқат саноати уюшмаси”нинг 2024 йил 3 октябрдаги 03-97/10-24-сонли маълумотномаси). Натижада, ун хомашёсини олинган қўшимча билан бойитиш унинг озуқавий ва биологик қимматини ошириши ҳамда музлатилган ярим тайёр маҳсулотларда криопротектор сифатида ун массасига нисбатан 1,5% миқдорда қўлланилганда  хамирнинг эластик хусусиятларига, хамиртуруш фаоллигига ва ноннинг органолептик сифат кўрсаткичларини яҳшилаш имконини беради; 
янги турдаги музлатилган нон маҳсулоти ишлаб чиқариш технологияси “Нуробод лаззатли нонлари” МЧЖда жорий этилди (“Озиқ-овқат саноати уюшмаси”нинг 2024 йил 3 октябрдаги 03-97/10-24-сонли гувоҳномаси). Натижада, хурмо пўстлоғи ва псиллиум кукунларидан фойдаланилганда буғдой унининг сарфи 1,0% -1,5% га, шакар сарфини 20% га камайтириш ҳисобига тайёр маҳсулотлар чиқиши 2,0% га, яроқлилик муддати 24 соат бўлиш имконини берган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish