Охундедаев Хожиакбар Махамадали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона водийси театрлашган оммавий байрам томошаларининг ссенографияси”, 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/San232.
Илмий раҳбар: Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020.San.119.01. 
Расмий оппонентлар: Қурбонова Дилафруз Абдурашидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Иманқулова Инобат Маҳкамова, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси оммавий байрамлар ссенографиясинининг генезиси, эволюцияси, спесификаси, бадиий функсионал жараёнларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
истиқлолнинг илк йилларида миллий ғоя тарғиботида оммавий байрамлардан асосий восита сифатида фойдаланилиши ссенарийда тарихий шахслар сиймосини гавдалантириш, анъанавий майдон томоша санъати, халқ миллий ўйинлари, аския, қўғирчоқбозлик, дорбоз ўйинлари ва халқ миллий куй-қўшиқларидан фойдаланиш, гул сайли, тут сайли, қовун сайли, “Меҳржон” байрамларига хос удумлар ва маросимлар уйғунлигида ташкил этилишига таъсир кўрсатганлиги асосланган;
“Мустақиллик”, “Наврўз” миллий байрамларининг илк даврлар томоша ссенарийларида умумреспубликада қабул қилинган ҳарбий, спорт, болалар, ҳудудлар фолклар жамоаларининг чиқишлари ва эстрада блоклари кетма-кетлигига миллий ўзликни тарғиб қилиш, давлат қудратини намойиш этиш мақсадида қатъий амал қилинганлиги, “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” оммавий спорт байрамларида байроқдорлар жамоасининг фон ва майдон ҳаракатларидан кенг фойдаланилган бўлса, ЛCД экранлар, рангли чироқлар орқали визиул эффектларнинг декорацияда қўлланилиши ссенограф имкониятларининг кенгайиши, декорацияларда ортиқча жамоаларга бўлган эҳтиёжнинг йўқолишига таъсир кўрсатганлиги далилланган; 
илк даврларда тарихий сиймоларнинг таваллуд саналарини нишонлаш билан боғлиқ тадбирлар ссенографиясида очиқ осмон остидаги саҳналарда рамзий ифода воситалари, халқ оғзаки ижоди намуналари сюжетларидан иборат драматургик ечимдан аждодлар хотирасини тарғиб қилиш мақсадида фойдаланилган бўлса, саҳнанинг томошабин контингенти билан муносабат муҳитида масофа томошани бевосита кузатиш имконини бермаганлиги кейинчалик байрамларни ёпиқ биноларда ўтказишга таъсир қилганлиги аниқланган;
сўнгги йилларда ташкил этилган “Атлас” байрами, “Буюк ипак йўли” халқаро мусиқа фестивали, “Халқаро ҳунармандчилик фестивали”, “Гуллар фестивали” байрамлари ссенографиясида маҳаллий этник-локал мероснинг водийга хос миллий матосозлик, анъанавий ижрочилик ва миллий қўшиқчилик, кулолчилик, пичоқчилик каби турлари тарихий илдизларини сақлашга, миллий руҳни акс эттирувчи оммавий театрлашган томошаларни саҳналаштиришда визуал эффектлар, релефлар ҳамда фомекс ва орцикло каби енгил конструксиялардан ташкил топган шакллардан фойдаланилиши “тарихийлик-этнография-эпос муҳити” бадиий-саҳнавий тажрибасининг вужудга келишига таъсир кўрсатганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси театрлашган оммавий байрам томошаларнинг ссенографияси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
истиқлолнинг илк йилларида миллий ғоя тарғиботида оммавий байрамлардан асосий восита сифатида фойдаланилиши ссенарийда тарихий шахслар сиймосини гавдалантириш, анъанавий майдон томоша санъати, халқ миллий ўйинлари, аския, қўғирчоқбозлик, дорбоз ўйинлари ва халқ миллий куй-қўшиқларидан фойдаланиш, гул сайли, тут сайли, қовун сайли, “Меҳржон” байрамларига хос удумлар ва маросимлар уйғунлигида ташкил этилишига таъсир кўрсатганлиги бўйича олинган илмий натижалардан Фарғона ва Наманган вилоятларида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги байрам тадбирлари, “Наврўз” умумхалқ байрами асосий тадбирлари ссенографияси ва саҳна безакларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2024-йил 14-августдаги 03-09/67-173-сон маълумотномаси). Натижалар, байрам томошаларини вилоят анъаналар, урфд-одатларига хос услубда талқин этиш ва миллий қадриятларни тарғиб қилиш имконини яратган;  
илк даврларда тарихий сиймоларнинг таваллуд саналарини нишонлаш билан боғлиқ тадбирлар ссенографиясида очиқ осмон остидаги саҳналарда рамзий ифода воситалари, халқ оғзаки ижоди намуналари сюжетларидан иборат драматургик ечимдан аждодлар хотирасини тарғиб қилиш мақсадида фойдаланилган бўлса, саҳнанинг томошабин контингенти билан муносабат муҳитида масофанинг томошани бевосита кузатиш имконини бермаганлиги кейинчалик байрамларни ёпиқ биноларда ўтказишга таъсир қилганлиги бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил  5-майдаги 02-31-664-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланиши Фарғона водийси оммавий байрамларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг оммавий театрлашган байрамларининг ссенографиясининг ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётидаги ролини кенг ёритиш имконини берган;
“Мустақиллик”, “Наврўз” миллий байрамларининг илк даврлар томоша ссенарийларида умумреспубликада қабул қилинган ҳарбий, спорт, болалар, ҳудудлар фолклар жамоаларининг чиқишлари ва эстрада блоклари кетма-кетлигига миллий ўзликни тарғиб қилиш, давлат қудратини намойиш этиш мақсадида қатъий амал қилинганлиги, “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” оммавий спорт байрамларида байроқдорлар жамоасининг фон ва майдон ҳаракатларидан кенг фойдаланилган бўлса, ЛCД экранлар, рангли чироқлар орқали визиал эффектларнинг декорацияда қўлланилиши ссенограф имкониятларининг кенгайиши, декорацияларда ортиқча жамоаларга бўлган эҳтиёжнинг йўқолишига таъсир кўрсатганлиги бўйича олинган маълумотлардан Фарғона ва Наманган вилоятларида ташкил этилган “Мустақиллик”, “Наврўз” умумхалқ байрами асосий тадбирлари ва спорт тадбирлари ссенографияси ва саҳна безакларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2024-йил 14-августдаги 03-09/67-173-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши сиёсий, миллий ва спорт байрамлари ссенографиясининг шаклланиши босқичларини аниқлаш асосида замонавий технологиялардан фойдаланишнинг амалий имкониятларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этган;
сўнгги йилларда ташкил этилган “Атлас” байрами, “Буюк ипак йўли” халқаро мусиқа фестивали, “Халқаро ҳунармандчилик фестивали”, “Гуллар фестивали” байрамлари ссенографиясида маҳаллий этник-локал мероснинг водийга хос миллий матосозлик, анъанавий ижрочилик ва миллий қўшиқчилик, кулолчилик, пичоқчилик каби турлари тарихий илдизларини сақлашга, миллий руҳни акс эттирувчи оммавий театрлашган томошаларни саҳналаштиришда визуал эффектлар, релефлар ҳамда фомекс ва орцикло каби енгил конструксиялардан ташкил топган шакллардан фойдаланилиши “тарихийлик-этнография-эпос муҳити” бадиий-саҳнавий тажрибасининг вужудга келишига таъсир кўрсатганлиги бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 5-майдаги 02-31-664-сон маълумотномаси). Натижалар ссенографияда маҳаллий этник-локал мероснинг водийга хос тарихий илдизларини сақлаш, миллий руҳни акс эттирувчи оммавий театрлашган томошаларни саҳналаштиришда замонавий воситалар ва материаллардан фойдаланиш имкониятларини очиб берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish