Рўзиева Гулсанам Султонмуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамоат хавфсизлигини таъминлашда мафкуравий таҳдидларга қарши курашишнинг сиёсий мехнизмларини такомиллаштириш”, 23.00.03-“Сиёсий маданият ва мафкура”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4. PhD /Ss451
Илмий раҳбар: Ражабов Ҳабибулла Ибодуллаевич, сиёсий фанлар доктори, (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/28.06.2024.Ss.178.01 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар:
Тургунова Насиба Туйчиевна, сиёсий фанлар доктори (DSc), доцент.
Давидов Умиджон Хасан ўғли, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жамоат хавфсизлигини таъминлашда мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш, замонавий мафкуравий таҳдидларни аниқлаш, уларга қарши курашишнинг сиёсий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ёндашувлар ҳамда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамоат хавфсизлигини таъминлашда фуқароларни деструктив ғояларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш ва жамият барқарорлигини сақлашда мафкуравий таҳдидларнинг яширин тарқалиш хусусиятларини аниқлашга йўналтирилган 
когнитив-психологик дастурлар (танқидий фикрлаш, ахборот саводхонлиги кўникмаларини шакллантириш) орқали ижтимоий онгдаги носоғлом сиёсий радикаллашувни эрта ташхислаш имкониятлари илмий асосланган;
ёшлар онгига таъсир қилувчи мафкуравий омилларга (психологик, ижтимоий, маданий, рақамли-ахборот, тенгдошлар ҳамда оилавий муҳит) кўра турли ёш гуруҳлари учун мослаштирилган ички ишлар органлари, таълим муассасалари, оила, маҳалла ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигига асосланган “Мафкуравий тарбия” технологиялари ва мониторинг механизмларини (кузатув, таҳлил) такомиллаштириб боришнинг жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги зарурати исботланган;
жамоат хавфсизлигини таъминлашда манипулясия ва маънавий ўзликни бузишга қаратилган замонавий хавф-хатарларни (деструктив ғоялар, экстремистик контентлар, бегона маданият унсурларини сингдириш, миллий қадриятларни емириш) таснифлаш, аҳоли ўртасида ахборот хуружига қарши ижтимоий, психологик ва педагогик ёндашувларга асосланган доимий профилактик чора-тадбирлар ўтказиб боришнинг самарадорлик механизмлари очиб берилган;
жамоат хавфсизлиги ва мафкуравий барқарорликни таъминлашда билим ва эътиқодга асосланган тизимли (замонавий медиа-технологиялар асосида бағрикенгликни тарғиб этиш ва миллий анъаналарни ўргатиш) консепсияни яратиш ҳамда унинг узлюксиз таълим тизими билан интеграциялашуви асосида жамиятнинг сиёсий-мафкуравий иммунитетни ошириб бориш механизмлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш масалалари юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий хулоса ва таклифлар асосида қуйидагиларга эришилди:
жамоат хавфсизлигини таъминлашда фуқароларни деструктив ғояларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш ва жамият барқарорлигини сақлашда мафкуравий таҳдидларнинг яширин тарқалиш хусусиятларини аниқлашга йўналтирилган 
когнитив-психологик дастурлар (танқидий фикрлаш, ахборот саводхонлиги кўникмаларини шакллантириш) орқали ижтимоий онгдаги носоғлом сиёсий радикаллашувни эрта ташхислаш имкониятлари илмий асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказида ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 25-февралдаги 10/151-сонли маълумотномаси). Натижада, республикада ёшларга қаратилган мафкуравий-маънавий тарғибот ишларининг идеологик аниқлиги ва консептуал изчиллиги оширишга хизмат қилган;
ёшлар онгига таъсир қилувчи мафкуравий омилларга (психологик, ижтимоий, маданий, рақамли-ахборот, тенгдошлар ҳамда оилавий муҳит) кўра турли ёш гуруҳлари учун мослаштирилган ички ишлар органлари, таълим муассасалари, оила, маҳалла ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигига асосланган “Мафкуравий тарбия” технологиялари ва мониторинг механизмларини (кузатув, таҳлил) такомиллаштириб боришнинг жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги зарурати исботланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 3-февралдаги 1-150-сонли маълумотномаси). Натижада, ёшлар онгида миллий идентитет ва маънавий иммунитетни мустаҳкамловчи сиёсий-маданий муҳит шаклланишига хизмат қилган;
жамоат хавфсизлигини таъминлашда манипулясия ва маънавий ўзликни бузишга қаратилган замонавий хавф-хатарларни (деструктив ғоялар, экстремистик контентлар, бегона маданият унсурларини сингдириш, миллий қадриятларни емириш) таснифлаш, аҳоли ўртасида ахборот хуружига қарши ижтимоий, психологик ва педагогик ёндашувларга асосланган доимий профилактик чора-тадбирлар ўтказиб боришнинг самарадорлик механизмлари очиб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Либерал демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал либерал демократик партиясининг 2025-йил 4-февралдаги 
01-27/158-cонли маълумотномаси). Натижада, барқарорликни мустаҳкамловчи стратегик коммуникациялар тизимининг жорий қилинишига хизмат қилган;
жамоат хавфсизлиги ва мафкуравий барқарорликни таъминлашда билим ва эътиқодга асосланган тизимли (замонавий медиа-технологиялар асосида бағрикенгликни тарғиб этиш ва миллий анъаналарни ўргатиш) консепсияни яратиш ҳамда унинг узлюксиз таълим тизими билан интеграциялашуви асосида жамиятнинг сиёсий-мафкуравий иммунитетни ошириб бориш механизмлари асослаб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2025-йил 14-февралдаги 3504/13-сонли маълумотномаси). Натижада, жамоат хавфсизлигини таъминлашда маҳалла тизимининг маънавий-профилактик салоҳиятининг оширилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish