Тўрахўжаева Раъно Рустам қизининг 
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): “Давлат фукаролик хизматчиларида норози кайфиятдаги фуқаролар билан ишлаш компетенциясини ривожлантириш” 22.00.01 – Социология назарияси, методологияси  ва тарихи. Социологик тадқиқотлар усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/S133 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Холбеков Абдуғани Жуманазарович, социология фанлари доктори, профессор, Муҳаммаджон Қуронов, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: "Ижтимоий фикр" республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мамлакатимиздаги давлат фуқаролик хизматчиларининг норози кайфиятдаги фуқаролар билан ишлаш компетенсиясини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
норози кайфиятдаги фуқаролар билан ишлашда уларнинг индивидуал ва ижтимоий кутилмаларига мутаносиб тарздаги жамоавий ёндашувнинг афзаллигига йўналтирилган ижтимоий индикаторлар (жамоатчилик баҳоси, ижтимоий таъсир, ўзгаришларга муносабат, мурожаатлар таҳлили, қаноат, шукроналик кўрсатгичлари) ишлаб чиқилган;
ҳудудлардаги норози кайфиятдаги фуқароларда уларнинг муаммоларини ҳал этиш билан ҳамоҳанг тарзда мониторингини йўлга қўйиш одамларда янги ижтимоий муҳитга мослашувчанлик даражаларини маҳаллаларда онлайн платформалар орқали аниқлаб бориш зарурати социологик асослантирилган;
фуқаролар орасида норозилик кайфиятини олдини олишда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга йўналтирилган фикрга кўндириш технологияларининг оммавий ахборот воситалари орқали давлат фуқаролик хизматчиларида ўзлаштирилиши социологик асослантирилган;
аҳоли орасида норозилик кайфиятини олдини олишга йўналтирилган давлат фуқаролик хизматчиларини тайёрлашда халқни рози қилиш, инсон қадри, сифат назорати, ижтимоий таъсир этиш, ўзгаришларни бошқариш компетенцияларини эътиборга олувчи баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат хизматчиларида норози кайфиятдаги фуқаролар билан ишлаш компетенциясини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
норози кайфиятдаги фуқаролар билан ишлашда уларнинг индивидуал ва ижтимоий кутилмаларига мутаносиб тарздаги жамоавий ёндашувнинг афзаллигига йўналтирилган ижтимоий индикаторлар (жамоатчилик баҳоси, ижтимоий таъсир, ўзгаришларга муносабат, мурожаатлар таҳлили, қаноат, шукроналик кўрсатгичлари) бўйича маълумотлардан Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани “Кўкча дарвоза” маҳалласида, ҳудуднинг ижтимоий харитаси ва балансини шакллантиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 30-октябрдаги 07-1723-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар республикамизнинг Андижон вилояти Пахтаобод тумани, Тошкент вилояти Зангиота тумани, Тошкент шаҳар Олмазор туманларида аҳолининг ижтимоий-маънавий ҳимояга муҳтож қатламлари ва уларнинг оилалари билан бевосита ишлаш асосида мазкур инновацион ёндашув ижтимоий мақбул тажриба сифатида амалиётга татбиқ этилган. Аниқланган муаммоларни ўрганиш натижасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган ва Президент администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган;
ҳудудлардаги норози кайфиятдаги фуқароларда уларнинг муаммоларини ҳал этиш билан ҳамоҳанг тарзда мониторингини йўлга қўйиш одамларда янги ижтимоий муҳитга мослашувчанлик даражаларини маҳаллаларда онлайн платформалар орқали аниқлаб бориш зарурати социологик асослари бўйича маълумотлари ва тавсияларидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳузурида “Маҳалла” медиа-маркази, онлине–маҳалла.уз электрон платформани шакллантириш ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимларини малакасини ошириш ва маҳаллаларни методик таъминлаш ўқув-услубий марказини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимларини малакасини ошириш ҳамда маҳаллаларни методик таъминлаш ўқув услубий марказининг 2024-йил 30-октябрдаги 01-03/9- сонли маълумотномаси). Натижалар республика миқёсидаги барча ҳоким ёрдамчилари, республика вакиллари, туман марказлари ва туман ҳокимликлари, ҳудудий бошқарма ва вилоят ҳокимликларининг фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш имконини беради;
фуқаролар орасида норозилик кайфиятини олдини олишда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга йўналтирилган фикрга кўндириш технологияларининг оммавий ахборот воситалари орқали ўзлаштирилиши социологик асослантирилганлиги бўйича маълумотлар Ўзбекистон миллий телерадио компаниясининг “Ёшлар” телеканалида эфирга узатилаётган “Икки йўл” кўрсатувининг сенарийсини ишлаб чиқишда ҳамда ушбу кўрсатув доирасида давлат фуқаролик хизматчиларини жамоатчлик фикрини ўрганиши бўйича махсус рубрикалар тайёрлашда фойдаланилган (“Ёшлар” телерадиоканалининг 2024-йил 7-ноябрдаги 14-01-198- сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон миллий телерадио компаниясининг “Ёшлар” телеканалида эфирга узатилаётган барча ижтимоий сиёсий кўрсатувлар сенарийларини цензурадан ўтказиш ва кўрсатувлар жозибадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида белгиланган вазифалар ижросини тўлиқ таъминлашда ўз самарадорлигини кўрсатган;
аҳоли орасида норозилик кайфиятини олдини олишга йўналтирилган давлат фуқаролик хизматчиларини тайёрлашда халқни рози қилиш, инсон қадри, сифат назорати, ижтимоий таъсир этиш, ўзгаришларни бошқариш компетенсияларини эътиборга олувчи баҳолаш мезонларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат фуқаролик хизмати агентлигининг 2022-йил 21-ноябрдаги 35-сонли буйруғига мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенсияларини аниқлашга қаратилган методларни ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат фуқаролик хизмати агентлигининг 2024-йил 31-октябрдаги ИЕ57549597 сонли маълумотномаси). Мазкур натижаларнинг амалиётга жорий этилиши давлат хизматчиларининг фуқаролар билан ишлаш жараёнида самарадорлик кўрсаткичларини оширишга, шунингдек, жамоатчилик томонидан давлат фуқаролик хизматчиларига нисбатан ижобий фикрларнинг ривожланишига ва давлат фуқаролик хизмати нуфузининг ошишига хизмат қилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish