Дадаханов Шавкат Шакировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
 “Ички ишлар идоралари фаолиятида халқ манфаатлари тамойилининг ижтимоий-фалсафий моҳияти”.  
09.00.04-Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fal968
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/28.08.2024.F.05.08. рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ганиев Баходиржон Садикжанович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович фалсафа фанлари доктори, профессор, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори Илхом Ёриевич Тоиров
Этакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фуқаролик жамияти қарор топишида Ички ишлар идоралари фаолиятида халқ манфаатлари тамойилини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
- Халқ манфаатларига хизмат қилиш тамойили асосида ички ишлар идоралари фаолиятининг ижтимоий-фалсафий моҳияти жамиятдаги қадриятлар тизими билан узвий боғлиқлиги праксиологик жиҳатдан асосланган;
-Янги Ўзбекистон шароитида ички ишлар идораларини ислоҳ қилишнинг ижтимоий-фалсафий зарурати “халқпарвар давлат” тамойилининг ижтимоий мазмунида очиб берилган;
-Ички ишлар тизими фаолиятининг халқпарвар давлат консепсияси билан уйғунлиги аксиологик ёндашувлар асосида тизимнинг ички қарама-қаршиликлари, амалий фаолиятининг самарадорлик даражаси ва қадриятга асосланган ёндашувлар ўртасидаги боғлиқлиги асосланган;
-Ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш бўйича миллий стратегияларнинг асосий йўналишлари халқпарварлик призмасида баҳоланиб ижтимоий адолат билан мувофиқлаштирилганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Халқ манфаатларига хизмат қилиш тамойили асосида ички ишлар идоралари фаолиятининг ижтимоий-фалсафий моҳияти жамиятдаги қадриятлар тизими билан узвий боғлиқлигига оид праксиологик жиҳатларига оид илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида ички ишлар органларига офицерларни тайёрлашда бакалавриатнинг барча таълим (60420600 - Эксперт-криминалистика фаолияти, 60421000 - Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш, 60420700 - Жазони ижро этиш фаолияти, 60420800 - Ташкилий-штаб фаолияти, 60421300 - Пробация фаолияти) йўналишларида ўқитиладиган умумкасбий фанлар блокидаги “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми”, қўшимча фанлар блокидаги “Ватанпарварлик тарбияси”, 60421000 - Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш таълим йўналишларида ўқитиладиган ихтисослик фанлар блокидаги “Ички ишлар органларининг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш фаолияти” фанларини ўқитишда мазкур диссертация иши натижалари, хусусан, чоп элилган мақола ва тезисларидан курсантларнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш, профессионал тайёргарлиги ҳамда касбий маданиятни оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг 2024 йил 15-октябрдаги 38/3-264-сон Маълумотномаси). Натижада, Ички ишлар ходимлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси курсантларининг дунёқарашида жамиятимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга нисбатан фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамланишига хизмат қилган;                                                                                                                  
Янги Ўзбекистон шароитида ички ишлар идораларини ислоҳ қилишнинг ижтимоий-фалсафий зарурати ҳамда “халқпарвар давлат” тамойилини мустаҳкамлашнинг ижтимоий заруратига оид илмий янгиликларидан Республика Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-2024-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланиб келинмоқда. Фуқаролик жамияти қарор топишида ижтимоий йўналтирилган халқ манфаатлари тамойилини таъминлашда Ички ишлар ходимларида юксак инсоний фазилатларни мустаҳкамлаш орқали янги халқпарвар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизими трансформациялашувида миллий ва оммавий аксиологик қадриятларнинг универсал элементларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан асослаб берилган. Ички ишлар ходимининг касбий маданияти юксак сиёсий касбий позициясига айлантириш ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш, айниқса ёшлар ва аёллар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олишда (дидактик, ахлоқий, ижтимоий- маънавий мезонлар) илмий билиш усулларига оид ғоялардан ёшларнинг қонунийлик иммунитетини мустаҳкамлашга доир тарғибот материаллари, маъруза, флаер ва ўқув-услубий материалларда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024 йил 14-октябрдаги 1-01-21-5355-сон Маълумотномаси). Натижада, Республикада Ишлар хизмати ходимлари билан ёшлар орасида ҳамкорлик, ижтимоий барқарорликни таъминлшда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, қонунга итоаткорлик кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
Ички ишлар идоралари фаолиятининг халқпарвар давлат консепсияси билан уйғунлиги аксиологик ёндашувлар асосида ички қарама-қаршиликлари, амалий фаолиятининг самарадорлик даражаси ва қадриятга асосланган ёндашувлар ўртасидаги боғлиқлигига доир илмий янгиликлари асосида: “Ички ишлар ходимининг касбий маданияти” каби тушунча, тамойилларнинг ижтимоий-фалсафийий моҳияти, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларини ўз вазифасини қонун ва Низом доирасида сидқидилдан бажариши ижимоий тартибот ва фуқаролар хавфсизлиги, барқарор тараққиётга таъсир кўрсатувчи мезонларига оид амалий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Ойдин ҳаёт” кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда талабгор тадқиқотларида акс этган содир бўлаётган трансформацион жараёнларда Ички ишлар ходимлари касбий фаолиятининг бош мезони сифатида жамиятимиздаги ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий муносабатлар субъектлари ўртасида “объектив-толерантлик” ҳиссини мустаҳкамлашнинг проксиологик ва синхрон хусусиятлари, давлат бошқарув тизимида Ички ишлар ходимларининг касбий фаолиятларини амалга оширишларида одиллик, ошкоралик, тенглик, шаффофлик каби адолатни белгиловчи ижтимоий индикаторлар орқали фуқаролар орасида “ижтимоий ишонч” ва “ижтимоий шcриклик” тушунчалари уйғунлиги самарадорлигини аналилик таҳлили натижаларига оид илмий-назарий хулосаларидан маълумот сифатида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024 йил 10-октябридаги 01-13-1102-сон Маълумотномаси). Натижада, фуқаролар тафаккурида ҳуқуқий саводхонлик ошиши, қонунларга хурмат тамойилининг бугунги кунда Ўзбекистон ички ишлар хизматининг муҳим меъёрий ижтимоий қадрият эканлигини асослаш, касбий фаолиятларини янгича ёндашувлар асосида умумий саводхонлик ва ижтимоий интизомини оширишга хизмат қилган;
Ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш бўйича миллий стратегиямизнинг асосий йўналишлари халқпарварлик призмасида баҳоланиб, ижтимоий адолат мезонлари билан мувофиқлаштирилганлиги оид илмий янгиликларидан Ички ишлар ходимининг касбий маданияти юксак сиёсий касбий позициясига айлантириш ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш, айниқса ёшлар ва аёллар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олишда (дидактик, ахлоқий, ижтимоий-маънавий мезонлар) илмий билиш усулларига оид ғоялардан ёшларнинг қонунийлик иммунитетини мустаҳкамлашга доир тарғибот материаллари, маъруза ва ўқув-услубий материалларда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024 йил 14-октябрдаги 1-01-21-5355-сон Маълумотномаси). Натижада, Республикада Ички ишлар идоралари ходимлари билан аҳоли, айниқса ёшлар орасида ҳамкорликка ижтимоий барқарорликни таъминлашда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда қонунга итоаткорлик кўникмаларини ривожлантиришга эришишда ҳамда махсус касбий кўникмаларни эгаллаш орқали жамиятни янада тараққий этишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish