Комилова Муяссар Мавжудовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига дифференциал ёндашув асосида ҳарбий лицей ўқувчиларининг русча нутқини ривожлантириш” мавзусидаги 
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8677. 
Илмий раҳбар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти, DSc.28/30.07.2024.Ped.165.01
Расмий оппонентлар: Лагай Елена Александровна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Хусанова Сумбул Исламовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига дифференциал ёндашув асосида ҳарбий лицей ўқувчиларининг рус тили нутқини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг мазмуни интерактив ҳамкорликдаги ўқувчиларнинг ташаббуси ҳарбий хизматнинг муқаддас бурчлиги ва ҳар бир фуқаро ўз мамлакати учун масъуллигига кўра “Ҳарбий хизмат нима учун муқаддас бурч?” ва “Ватан ҳимояси – фахрми ёки мажбурият?” каби аҳлоқий дилеммалар асосида мақсадли тренинг, геймификасия (ўйинга асосланган таълим), квестлар ва ролли ўйинлар (роле-плай)ни моделлаштириш орқали такомиллаштирилган;  
рус тилини ўқитишда ўқувчиларнинг ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш методикаси ёзма ва оғзаки нутқни билишининг тегишли даражаси мувофиқлиги асосида ўқувчиларнинг юрт тинчлиги ва тараққиётига ҳисса қўшиш нуқтаи назаридан даҳлдорлик туйғуларини ривожлантирувчи дебат клублар ва “Менинг Ватаним-менинг ғурурим” кўнгиллилик (волонтёрлик) ҳаракатларида фаол иштирокига кўра такомиллаштирилган;
ҳарбий лицей ўқувчиларида ватанпарварлик тарбиясини ривожлантиришнинг алгоритмик модели ватанга садоқат, масъулият ва фидойилик каби маънавий-ахлоқий сифатларни босқичма-босқич шакллантиришга таъсир этувчи “Ахборот соати” ва “Тарих+Тарбия бинар дарслар”ни ҳиссий-амалий фаолиятни ривожлантиришга асосланган технологиялар билан ватанпарварликка оид мавзуларни мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
дифференциал ёндашув асосида ҳарбий лицей ўқувчисининг ватанпарварлик тарбиясини ривожлантириш самарадорлигини бурчни англаш, жамоа ичидаги масъулият, интизомлилик, фидокорлик ва ташаббускорлик каби маънавий-ахлоқий сифатларга кўра қуйи  (сифатнинг заиф намоён бўлиши), ўрта (мўтадил намоён бўлиши), юқори (барқарор ва ижобий намоён бўлиши) даражаларда баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига дифференциал ёндашув асосида ҳарбий лицей ўқувчиларининг русча нутқини ривожлантириш бўйича олинган натижалар асосида қуйидагилар жорий қилинди:
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг мазмуни интерактив ҳамкорликдаги ўқувчиларнинг ташаббуси ҳарбий хизматнинг муқаддас бурчлиги ва ҳар бир фуқаро ўз мамлакати учун масъуллигига кўра “Ҳарбий хизмат нима учун муқаддас бурч?” ва “Ватан ҳимояси – фахрми ёки мажбурият?” каби аҳлоқий дилеммалар асосида мақсадли тренинг, геймификасия (ўйинга асосланган таълим), квестлар ва ролли ўйинлар (роле-плай)ни моделлаштириш орқали такомиллаштиришга оид муаллифлик ғояларидан ҳарбий академик лицей ўқувчилари учун мўлжалланган “Рус тили” фани ўқув дастури мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2025-йилнинг 16-июлидаги №6498/0-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг мазмуни интерактив ҳамкорликдаги аҳлоқий дилеммалар асосида такомиллаштирилган; 
рус тилини ўқитишда ўқувчиларнинг ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш методикаси ёзма ва оғзаки нутқни билишининг тегишли даражаси мувофиқлиги асосида ўқувчиларнинг юрт тинчлиги ва тараққиётига ҳисса қўшиш нуқтаи назаридан даҳлдорлик туйғуларини ривожлантирувчи дебат клублар ва “Менинг Ватаним-менинг ғурурим” кўнгиллилик (волонтёрлик) ҳаракатларида фаол иштирокига кўра такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Русский язык” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 6-ноябрдаги 491-сонли буйруғига асосан берилган 491609-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, рус тилини ўқитишда ўқувчиларнинг ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш методикаси ўқувчиларнинг кўнгиллилик (волонтёрлик) ҳаракатларида фаол иштирокига кўра такомиллаштирилган;
ҳарбий лицей ўқувчиларида ватанпарварлик тарбиясини ривожлантиришнинг алгоритмик модели ватанга садоқат, масъулият ва фидойилик каби маънавий-ахлоқий сифатларни босқичма-босқич шакллантиришга таъсир этувчи “Ахборот соати” ва “Тарих+Тарбия бинар дарслар”ни ҳиссий-амалий фаолиятни ривожлантиришга асосланган технологиялар билан ватанпарварликка оид мавзуларни мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид муаллифлик ёндашувлари ҳарбий академик лицейлар ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2025-йилнинг 16-июлидаги №6498/0-сон маълумотномаси). Натижада, ҳарбий лицей ўқувчиларида ватанпарварлик тарбиясини ривожлантиришнинг алгоритмик модели “Ахборот соати” ва “Тарих+Тарбия бинар дарслар” билан ватанпарварликка оид мавзуларни мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
дифференциал ёндашув асосида ҳарбий лицей ўқувчиларининг ватанпарварлик тарбиясини ривожлантириш самарадорлиги, уларда ўз бурчини англаш, жамоа ичидаги масъулият, интизомлилик, фидокорлик ва ташаббускорлик каби маънавий-ахлоқий фазилатларнинг қўйи, ўрта ва юқори даражаларини аниқловчи диагностик кўрсаткичлар асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Ўзбекистон” Миллий телерадиокомпаниясининг “Маънавий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар”, “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” маърифий ва бадиий радиоешиттиришлар сенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 20-июндаги 0236-988-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳарбий лицей ўқувчиларининг ватанпарварлик тарбиясини ривожлантириш самарадорлиги, маънавий-ахлоқий фазилатларнинг диагностик кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish