Бекмурадов Санджар Турсунмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек давлатчилиги тарихида чиғатой улусининг бошқарув тизими (хиии-хв асрларнинг араб ва форс манбалари асосида)” 07.00.08 -Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tar1752.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент амалий фанлар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03
Илмий раҳбар: Камолиддин Шамсиддин Сирожиддин ўғли тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар тарих фанлари доктори, профессор Фармонов Рахмон Фарамонович, т.ф.н. доцент Хидирова Наргиза Уриновна
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХIII-ХV асрнинг биринчи ярмига оид араб ва форс манбаларидаги Чиғатой улуси сиёсий бошқарувининг Ўзбек давлатчилиги тарихидаги ўрни масалалари ташкил этади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чигатой улуси давлат бошқарувида маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Маҳмуд Яловоч ва унинг авлодлари фаол иштирок этганлиги ҳамда улар тўгридан-тўгри Хоқонга бўйсунганлиги, бошқарувга оид ислоҳатлар Дува, Кебек даврига келиб амалга оширилганлиги далилланган;
Чиғатой улуси шаҳзодаларга “Инжу” шаклида берилганлиги кейинчалик, Дува, хусусан, Жўжи ва Тулу хонадони вакиллари ҳокимятни мустақил бошқариш анъанасини бошлаб берганлиги манбалар асосида исботлаб берилган;
мўғул маликалари, жумладан Ўргина Хотун улус бошқарувида фаол иштирок этганлиги, улар нафақат элчиларни кутиб олиш, шаҳзодларни тарбиялаш ишларида балки, мадраса, масжид қурилишларига ҳам ҳомийлик қилганлиги далилланган;
Чиғатой улуси ҳукмдорлари сиёсий мавқейларини мустаҳкамлаш, этник ва маданий интеграцияни кучайтириш, жанговар кўчманчи туркий қабилалар устидан ўз ҳукумронликларини сақлаб қолиш мақсадида диний институтлардан моҳирона фойдаланганликлари асослаб берилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ушбу тадқиқотдан олинган хулосалар ва таклифлар қуйидагича амалиётга татбиқ этилди:
Чигатой улуси давлат бошқарувида маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Маҳмуд Яловоч ва унинг авлодлари фаол иштирок этганлиги ҳамда улар тўгридан-тўгри Хоқонга бўйсунганлиги, бошқарувга оид ислоҳатлар Дува, Кебек даврига келиб амалга оширилганлиги тўғрисидаги хулосаларидан Олий таълим ўқув дастурларидан ўрин олган “Манбашунослик” фанидан Р.Т.Худайберганов билан ҳаммуаллифликда “Марказий Осиё халқлари тарихи манбашунослиги ва тарихшунослиги” мавзусидаги ўқув қўлланмасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи. Рўйхатга олиш рақами 356-094). Натижада, Чигатой улуси давлат бошқарувида маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Маҳмуд Яловоч ва унинг авлодлари борасидаги маълумотлар фактик материаллар билан бойитилган;
Чиғатой улуси шаҳзодаларга “Инжу” шаклида берилганлиги кейинчалик, Дува, хусусан, Жўжи ва Тулу хонадони вакиллари ҳокимятни мустақил бошқариш анъанасини бошлаб берганлиги манбалар асосида исботлаб берилган илмий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маънавий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” номли дастурлар ссенарийсида (2022-йил давомида) фойдаланилган. (Далолатнома №04-36-18. 06.01.2023). Натижада, “Маънавий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” номли дастурлнинг ишонарли манбалар билан бойишига эришилган;
Мўғул маликалари, жумладан Ўргина Хотун улус бошқарувида фаол иштирок этганлиги, улар нафақат элчиларни кутиб олиш, шаҳзодларни тарбиялаш ишларида балки, мадраса, масжид қурилишларига ҳам ҳомийлик қилганлиги далилланган илмий хулосаларидан Тошкент давлат шарқшунослик университетидаги “ИЗ-2020102832 Европа фондларида сақланаётган, Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган туркий қўлёзмаларнинг маълумотлар баъзасини ва “Евротурcология.уз” электрон платформасини яратиш” номли илмий лойихасида фойдаланилган. (№508. 10.11.2023). Натижада, мўғул маликалари, жумладан Ўргина Хотун улус бошқарувида иштирокига доир янги маълумотлар платформага жойлаштирилган;
Чиғатой улуси ҳукмдорлари сиёсий мавқейларини мустаҳкамлаш, этник ва маданий интеграцияни кучайтириш, жанговар кўчманчи туркий қабилалар устидан ўз ҳукумронликларини сақлаб қолиш мақсадида диний институтлардан моҳирона фойдаланганликлари асослаган илмий хулосаларидан ЎзР Олий суди раисининг 2023-йил 24-майдаги 14-Ф сонли фармойишига асосан “Ўзбекистон судлари” китоби лойиҳасини тайёрлаш учун фойдаланилди. (Маълумотнома №02-26/5. 18.01.2025). Натижада, Мовароуннаҳрда Суд ҳуқуқ тизими тарихида шариат қонунларининг ишлатилишига доир янги маълумотлар оммалаштирилди.