Юсупов Аъло Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта тозалаш машиналари колосникларини шарик (дроб) оқимли ишлов бериш жараёнида механик мустаҳкамлаш орқали иш унумдорлигини ошириш”, 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехник тизимлар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т2665
Илмий маслаҳатчи: Мўминов Мансурбек Раҳимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Толали экинлар илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Толали экинлар илмий тадқиқот институти” DSc.30/30.11.2021.Т.141.01
Расмий оппонентлар: “Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти”дан техника фанлари доктори, профессор Росулов Рўзимурод Хасанович, Ренессанс таълим университетидан техника фанлари доктори, доцент Ибрагимов Фарход Хайруллоевич.
Этакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
II. Тадқиқот мақсади микрошарчалар билан ишлов бериш жараёнида динамик сирт қаттиқлиги ошириш ҳисобига тола ажратувчи машиналар колосникларини ишлаш қобилиятини ошириш ва ишчи юзаси сифатини технологик таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
машинасозлик амалиётида биринчи марта темир-углеродли қотишмаларнинг таркибий қисмларининг қаттиқлашиш қобилиятини асослашга таянган ҳолда, чо'ян деталларни механик сирт қаттиқлигини ошириш усули ишлаб чиқилган.
материалларнинг Меер бўйича динамик қаттиқлиги ва Бринеллю бўйича эса статик қаттиқлигининг ўзаро алоқасини ҳисобга оладиган микрошарчалар билан ишлов беришдаги қаттиқлашиш чуқурлигини аниқлаш учун аналитик бог'лиқлик ишлаб чиқилган;
кам пластикли кулранг чўянни микрошарчалар билан зарба бериш орқали динамик мустаҳкамлашда ҳосил бўладиган кучланиш ҳолатини ҳисоблаш модели ишлаб чиқилди;
мустаҳкамланган жин ва линтер колосникларининг чизиқли ейилиши мустаҳкамланмаганларга нисбатан мос равишда 1,7 ва 2,2 баравар кам бўлган, бу эса колосниклар орасидаги тирқишларнинг рухсат этилган чегарасидан анча кичиклиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Жин ва линтерлар учун колосникларга микрошарчалар билан зарбали ишлов бериш бўйича тадқиқот ишини бажаришдан олинган илмий натижалар асосида:
ишчи юзаси қаттиқлаштирилган чўян колосниклар “Реал Агро Cоттон” УК нингТошкент вилояти Юқоричирчиқ филиалининг жин-линтер цехида тадбиқ этилган (“Ўзтўқимачилик саноат” уюшмасининг 2024-йил 21-майдаги 03/25-1078 сонли маълумотномаси). Натижада тола ажратувчи машиналарнинг юза қатламига микрошарчалар билан ишлов берилган чўян колосникларнинг чидамлилиги ошганлиги ҳисобига жин ва линтерларда фойдаланиш ишончлилиги мос равишда 1,7 ва 2,2 бараварга оширилган ва пластиклик хусусияти паст бўлган конструксион материални механик қаттиқлаштириш имкони исботланган.