Умарова Нодирахон Исаматовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Формирование интернет-терминов в современном арабском языке”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тиллари ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil.1218
         Илмий раҳбар: Мирзиятов Шухрат Миргиясович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Хайрулла Худоёрович, филология фанлари доктори, профессор; Касимова Сарвиноз Сайфуллаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  ҳозирги замон араб тилида Интернетга оид терминларнинг шаклланиш жараёнини ҳамда термин ясалишининг маҳсулдор йўлларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
араб терминолик тизими ривожланишнинг бешта асосий босқичлари – исломгача мумтоз; ўрта асрлар; европа тиллари таъсирида кеч ўрта асрлар; араблаштириш ва модернизация; энг янги рақамли даврлари белгиланган;
интернет терминларнинг энг самарали сўз ясалишининг усулларидан af’ala, maf’ul, taf’il, mif’al, mif’alah моделлари асосида морфемик-ўзак усули (~40%) шунингдек, асл араб луғатини қайта тиклаш – al-tawlīd (~20%) каби семантик трансформация усули аниқланган;
xорижий интернет терминларини ўзлаштириш ва мослаштириш орқали интернет терминологиясини бойитиш усуллари – ўзлашмаларни калькалаш (~20%) ва транслитерация қилиш (~10%) асослаб берилган;
виртуал мулоқот шаклларидан ҳамда интернет терминологиясини бойитиш усулларидан бири бўлган (~10%), лотин ҳарфлари, араб фонетик товушлари ва рақамларнинг гибрид қоришмасидан иборат Arabizi метатили илмий жихатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги араб тилида интернет терминларининг шаклланишини ўрганиш қуйидагиларга имкон берди:
араб тили терминологиясини тўлдириш йўли сифатида хорижий тиллардан ўзлашмалар муаммосини таҳлил қилиш жараёнида олинган илмий ва амалий натижалардан Тошкент давлат шарқшунослик университетининг “Адабиётшунослик терминлари луғати” илмий-амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилди (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2024-йил 6-декабрдаги 01-04-01/2731-сон маълумотномаси). Натижада ўзлаштирилган терминларни тушунтириш ва уларни араблаштириш йўли билан мослаштириш бўйича олинган материаллар араб тилини чуқур ўрганишга, талабаларда араб терминларини таржима қилиш бўйича муайян кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилган;
халқаро ахборот алмашинуви тизимининг кенгайиши муносабати билан махсус терминларни, хусусан, интернет номларини ўрганишга доир тадқиқотнинг илмий натижалари ва маълумотларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телерадиоканалидаги «Таълим ва тараққиёт», «Жаҳон адабиёти», «Ўзбекистон ёшлари» радиодастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг сценарийларини тузишда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 18-апрелдаги 05-09-493-сон маълумотномаси). Натижалар татбиқи эфирга узатилган эшиттиришларнинг илмий далилларга бой ва илмий-оммабоп бўлишини таъминлаган;
араб терминологик тизимининг ривожланишига оид назарий материаллардан “Лингвистика (араб тили)” мутахассислиги учун “Мутахассисликнинг назарий масалалари (араб тили)” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилди (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 5-июндаги 01-04-02/1554-сон маълумотномаси). Натижада Интернет терминологиясига оид материаллар араб тилидаги терминологиянинг назарий асосларини кенгайтириб, магистрантларнинг бу борадаги билимларини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish