Насриддинова Насиба Алимжоновнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш саводхонлигини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2876
Илмий маслаҳатчи Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мухитдинова Хадича Собировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.28/30.12.2019.Ped.68.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Нафиса Шавкатовна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Мавлонова Кларахон Маҳмудовна, проф.в.б., педагогика фанлари доктори (DSc), доцент,,
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мақсади умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш саводхонлигини шакллантириш методикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш саводхонлигини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари ўқиш тезлиги бўйича 1-синфда – 30–40, 2-синфда – 60–70, 3-синфда – 90–100, 4-синфда – 110–120 сўз/дақиқа меъёрийлик даражалари орасидаги изчилликда амалга оширилиш зарурати илмий амалий ва назарий жиҳатдан асосланган;
бошланғич синфларда ўқиш саводхонлигини шакллантириш модели ўқувчиларда нутқий ижодкорликни ривожлантиришга қаратилган 1-2-синфларда “Гаплар лабиринти”, “Морфологик квест”, 3-4-синфларда “Имло харитаси”, “Нутқ карталари” каби тузилмавий интерактив тарқатмаларнинг 3+2+1дидактик мақсадларга мос уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини шакллантириш методикаси 1-синфда нутқ товушлари, бўғин, сўз ва жумлалар, 2-синфда бўғин, сўз, жумла ва боғланишли гаплар, 3-синфда сўз, жумла, гап ва кичик матнлар, 4-синфда кичик матн, эртак ва ҳикояларни иерархик тарзда мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини шакллантириш самарадорлигини баҳолаш 1-синфда нутқий товушлар, 2-синфда урғули сўзлар, 3-синфда тизимли жумлалар, 4-синфда қадриятли боғланган гаплар каби даражалар ҳамда когнитив мезонлар асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини шакллантириш бўйича олиб борилган тадқиқот ишлари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида ўқиш саводхонлигини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари ўқиш тезлиги бўйича 1-синфда – 30–40, 2-синфда – 60–70, 3-синфда – 90–100, 4-синфда – 110–120 сўз/дақиқа меъёрийлик даражалари орасидаги изчилликда амалга оширилиш зарурати илмий-амалий ва назарий жиҳатдан аниқлашга қаратилган таклифлар “Халқаро баҳолаш тадқиқотлари ПИРЛС, ТИМСС, Эгра ва Эгма” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университети ректорининг 2024-йил
2-декабрдаги 218-09-рақамли гувоҳномаси). Мазкур таклифлар бошланғич синф ўқувчиларнинг ёш хусусиятига боғлиқ, ўқиш саводхонлигини меъёрийлик даражалари орасидаги изчилликда амалга оширилиш имкониятини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилади;
бошланғич синфларда ўқиш саводхонлигини шакллантириш модели ўқувчиларда нутқий ижодкорликни ривожлантиришга қаратилган 1-2-синфларда “Гаплар лабиринти”, “Морфологик квест”, 3-4-синфларда “Имло харитаси”, “Нутқ карталари” каби тузилмавий интерактив тарқатмаларнинг 3+2+1дидактик мақсадларга мос уйғунлаштиришга қаратилган таклифлар “Халқаро баҳолаш тадқиқотлари ПИРЛС, ТИМСС, Эгра ва Эгма” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2021-2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 рақамли “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш бўйича амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Гулистон давлат университети ректорининг 2024-йил 2-декабрдаги 218-09-рақамли гувоҳномаси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 5-ноябрдаги 04/1-3142-рақамли маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқитувчиларига нутқ техникаси ва нутқ равонлигини дидактик мақсадларга мос уйғунлаштириш имконияти кенгайтирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини шакллантириш методикаси 1-синфда нутқ товушлари, бўғин, сўз ва жумлалар, 2-синфда бўғин, сўз, жумла ва боғланишли гаплар, 3-синфда сўз, жумла, гап ва кичик матнлар, 4-синфда кичик матн, эртак ва ҳикояларни иерархик тарзда мослаштиришга қаратилган таклифлар “Бошланғич синф ўқувчилари маънавиятини оммавий ахборот воситалари асосида шакллантириш методикаси” мавзусидаги ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университети ректорининг 2023-йил 4-июлдаги 88-21-рақамли гувоҳномаси). Мазкур таклифлар ўқувчиларнинг ўқиб тушуниш кўникмаларини шакллантириш орқали нутқ саводхонлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш имкониятини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилади.
бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини шакллантириш самарадорлигини баҳолаш 1-синфда нутқий товушлар, 2-синфда урғули сўзлар, 3-синфда тизимли жумлалар, 4-синфда қадриятли боғланган гаплар каби даражалар ҳамда когнитив мезонлар асосида такомиллаштиришга қаратилган таклифлар “Халқаро баҳолаш тадқиқотлари ПИРЛС, ТИМСС, Эгра ва Эгма” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Гулистон давлат университети ректорининг 2024-йил 2-декабрдаги 218-09-рақамли гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини синфлар кесимида когнитив мезонлар асосида самарадорлигини ошириш учун шароит яратилган.