Худойберганов Азизбек Рўзбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўрув аъзоси жароҳатлари профилактикасини такомиллаштириш» 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tib2437.
Илмий раҳбар: Камилов Халиджан Махамаджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.01.2020.Tib.105.01.
Расмий оппонентлар: Джумагулов Олжобай Джумакадырович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон Республикаси); Бузруков Батир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “ELC” кўз касалхонаси (Жанубий Корея).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўз олмасини тешиб ўтмаган жароҳатларнинг сабаблари ва клиник хусусиятларини ўрганиш асосида тиббий-профилактика ёрдами даражасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўрув аъзоси жароҳатларининг орасида кўз олмасининг жароҳатлари тешиб ўтмаган ва тешиб ўтган бўлиши, сабабларига кўра маиший турмуш, саноат-ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва транспортда учраши, энг кўп учрагани шох пардани тешиб ўтмаган ёт жисмли жароҳат натижасида кузатиладиган патологик ўзгаришлар аниқланган;
илк бор шох пардани тешиб ўтмаган ёт жисмли жароҳатнинг бирламчи профилактикасида ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш кўрсаткичи ва уларнинг жароҳатдаги ўрни, кўзойнак ойнасининг терлаши, тирналиши, хираланишининг кўриш ўткирлиги ва майдонига таъсири, иш самарадорлигининг пасайишига олиб келиши исботланган;
шох пардани тешиб ўтмаган жароҳатнинг иккиламчи профилактикасида кўз биомикроскопияси ва оптик когерент томография усулларининг натижа кўрсаткичлари қиёсий таққосланган, жароҳатларни ташхислашдаги сезувчанлиги ва ўзига ҳослиги олдинги сегмент оптик когерент томография усулини юқори самарадорлигини исботлаган;
шох пардани тешиб ўтмаган ёт жисмли жароҳатнинг учламчи профилактикасида магнитотерапия усулининг анъанавий даволашга қўшилиши шох пардадаги яраларнинг эпителизация вақтини қисқартириши, яллиғланишнинг тез бартараф этилиши туфайли кўриш ўткирлигининг яхшиланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўрув аъзоси жароҳатларини олдини олиш ва шох пардани ёт жисм билан механик шикастланиши мавжуд беморларни ташхислаш ҳамда даволашга комплекс ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/26-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: кўрув аъзоси жароҳатларининг орасида кўз олмасининг жароҳатлари тешиб ўтмаган ва тешиб ўтган бўлиши, сабабларига кўра маиший турмуш, саноат-ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва транспортда учраши, энг кўп учрагани шох пардани тешиб ўтмаган ёт жисмли жароҳат натижасида кузатиладиган                    патологик ўзгаришлар аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Шох парданинг постравматик эрозиясини даволаш ва пофилактика алгоритми» (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, 03н-р/33-сон, 30.03.2024 й.) ва «Кўзнинг олдинги қисми жароҳатларини ташхислаш ва мониторинг қилишда оптик когерент томографиянинг роли» (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, 03н-р/34-сон, 30.03.2024 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (буйруқ №31-U, 01.04.2024 й.) ва Хоразм филиали (буйруқ №69-I, 01.06.2024 й.) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: шох пардани тешиб ўтмаган жароҳатларни олдини олишга мультиқиррали ёндашув беморлар сонини камайтириш ва вақтинчалик ишга лаёқатсизлик муддати давомийлигини қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бу мультиқиррали ёндашув давлатга шох пардани ёт жисм билан жароҳатли беморларни ташхислаш ҳамда даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтириш ва келажакда ногиронлик ҳолатларини олдини олиш имконини берган. Даволаш ва беморни кузатиш харажатлари ўртача 1768400 сўм ташкил қилган. Беморларни комплекс даволаш усулини жорий этиш харажатларни 26-30% га камайтириши мумкин. Хулоса: шох пардани ёт жисм билан жарохатларида бирламчи, иккиламчи ва учламчи тиббий профилактика ёрдами даражасини такомиллаштирувчи мультиқиррали ёндашув жароҳатларнинг олдини олиб, ташхислаш ва даволашда ижобий терапевтик таъсир кўрсатиб, кўзнинг клиник ва функционал кўрсаткичларини яхшилаб, асоратларни олдини олиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: илк бор шох пардани тешиб ўтмаган ёт жисмли жароҳатнинг бирламчи профилактикасида ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш кўрсаткичи ва уларнинг жароҳатдаги ўрни, кўзойнак ойнасининг терлаши, тирналиши, хираланишининг кўриш ўткирлиги ва майдонига таъсири, иш самарадорлигининг пасайишига олиб келиши исботланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Шох парданинг постравматик эрозиясини даволаш ва пофилактика алгоритми» (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, 03н-р/33-сон, 30.03.2024 й.) ва «Кўзнинг олдинги қисми жароҳатларини ташхислаш ва мониторинг қилишда оптик когерент томографиянинг роли» (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, 03н-р/34-сон, 30.03.2024 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (буйруқ №31-U, 01.04.2024 й.) ва Хоразм филиали (буйруқ №69-I, 01.06.2024 й.) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: кўзни ҳимоя қилувчи шахсий ҳимоя воситаси бўлган поликарбонат линзали очиқ типдаги ҳимоя кўзойнакдан фойдаланиш кўриш қобилияти ва ҳаёт сифатини пасайишига олиб келадиган шох пардани ёт жисм билан механик шикастланишларини олдини олишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: кўзни ҳимоя қилувчи шахсий ҳимоя воситаси бўлган поликарбонат линзали очиқ типдаги ҳимоя кўзойнакдан фойдаланиш асосида шох пардани ёт жисм билан механик шикастланишлари юзага келмаган ва тиббиёт муассасаларида ушбу касалликни ташхислаш, даволаш ва назорат қилиш харажатлари бўлмаган. Шох пардани ёт жисм билан механик шикастланишларини бир марталик тўлиқ ташхислаш харажатлари бир нафар беморга ўртача 253300 сўмни ташкил қилган. Даволаш ва беморни кузатиш харажатлари 773400 сўм. Кўзни ҳимоя қилувчи шахсий ҳимоя воситаси бўлган поликарбонат линзали очиқ типдаги ҳимоя кўзойнакдан фойдаланиш бу харажатларни тўлиқ йўқотиши мумкин бўлган. Хулоса: шох пардани ёт жисм билан механик шикастланишини олдини олишда кўзни ҳимоя қилувчи шахсий ҳимоя воситаси бўлган поликарбонат линзали очиқ типдаги ҳимоя кўзойнакдан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш шуни кўрсатганки, ҳимоя кўзойнаклардан фойдаланиш кўрув аъзоси шикастланишларини бирламчи профилактикаси мезонларидан бири ҳисобланган.
учинчи илмий янгилик: шох пардани тешиб ўтмаган жароҳатнинг иккиламчи профилактикасида кўз биомикроскопияси ва оптик когерент томография усулларининг натижа кўрсаткичлари қиёсий таққосланган, жароҳатларни ташхислашдаги сезувчанлиги ва ўзига ҳослиги олдинги сегмент оптик когерент томография усулини юқори самарадорлигини исботлаган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Шох парданинг постравматик эрозиясини даволаш ва пофилактика алгоритми» (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, 03н-р/33-сон, 30.03.2024 й.) ва «Кўзнинг олдинги қисми жароҳатларини ташхислаш ва мониторинг қилишда оптик когерент томографиянинг роли» (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, 03н-р/34-сон, 30.03.2024 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (буйруқ №31-U, 01.04.2024 й.) ва Хоразм филиали (буйруқ №69-I, 01.06.2024 й.) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олдинги сегмент оптик когерент томографиядан шох пардани ёт жисм билан шикастланишларини ташхислашда фойдаланиш касалликни эрта босқичларида аниқ ва тезкор аниқлашни, шунингдек, ўз вақтида керакли даво чораларини кўриш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: кўрув аъзоси жароҳатлари иккиламчи профилактикасида олдинги сегмент оптик когерент томография усулини қўллаш шох парданинг механик шикастланишларини ташхислаш тизимини такомиллаштириш имконини берган, бу ташхислаш тизими давлатга шох парда ёт жисми билан беморларни даволаш билан боғлиқ харажатларни ва ногиронлик ҳолатларини сезиларли даражада камайтириш имконини берган. Хулоса: шох пардани ёт жисм билан шикастланишларини ташхислашда олдинги сегмент оптик когерент томография усулидан фойдаланиш шуни кўрсатганки, усул ёт жисмнинг мавжудлиги, жойлашуви ҳамда ўлчамларини аниқлаштириш, реал вақтда ёндош тўқималарнинг ҳолатини баҳолаш имконини бериб, сезувчанлиги – 98,2% ни, спецификлиги – 99,0% ни ташкил қилган.
тўртинчи илмий янгилик: шох пардани тешиб ўтмаган ёт жисмли жароҳатнинг учламчи профилактикасида магнитотерапия усулининг анъанавий даволашга қўшилиши шох пардадаги яраларнинг эпителизация вақтини қисқартириши, яллиғланишнинг тез бартараф этилиши туфайли кўриш ўткирлигининг яхшиланиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: мазкур натижалар «Шох парданинг постравматик эрозиясини даволаш ва пофилактика алгоритми» (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, 03н-р/33-сон, 30.03.2024 й.) ва «Кўзнинг олдинги қисми жароҳатларини ташхислаш ва мониторинг қилишда оптик когерент томографиянинг роли» (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази қошидаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан тасдиқланди, 03н-р/34-сон, 30.03.2024 й.) номли услубий тавсияномалар таркибига киритилган. Жорий этилиши: амалий соғлиқни сақлаш тизимига, шу жумладан, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (буйруқ №31-U, 01.04.2024 й.) ва Хоразм филиали (буйруқ №69-I, 01.06.2024 й.) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: жароҳатдан кейинги кератит ва шох парда ярасини самарали даволаш беморларда келиб чиқадиган асоратлар миқдорини камайтириш ва вақтинчалик ишга лаёқатсизлик муддати давомийлигини қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: бу комплекс даволаш давлатга жароҳатдан кейинги кератит ва шох парда яраси билан оғриган беморларни даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтириш ва келажакда ногиронлик ҳолатларини олдини олиш имконини берган. Даволаш ва беморни кузатиш харажатлари ўртача 1768400 сўм ташкил қилган. Беморларни комплекс даволаш усулини жорий этиш бу харажатларни 26-30% га камайтириши мумкин бўлган. Хулоса: шох парданинг жароҳатдан кейинги касалликлари учламчи профилактикасида анъанавий консерватив даволашга қўшимча паст частотали магнит майдони билан магнитотерапиядан фойдаланиш ижобий терапевтик таъсир кўрсатиб, кўзнинг клиник ва функционал кўрсаткичларини яхшилаб, асоратларни олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish