Муратов Миртохир Мирхалил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олеин кислота ва алканоламинлар асосида олинган СФМларнинг коллоид-кимёвий ҳамда демулгирлаш хоссалари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/К948.
Илмий раҳбар: Эшметов Расулбек Жумязович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор; Бухоров Шухрат Бўриевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олеин кислота ва алканоламинлар асосида олинган СФМларнинг коллоид-кимёвий ҳамда деемулгирлаш хоссалари аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
КУ-2-8 катализатори миқдори ва реакция ҳароратини конденсация реакцияси селективлигига таъсири аниқланиб, 0,15 % катализатор миқдорида ва реакция ҳарорати 403–423 К да конверсия 97,3% ни минимал даражада кўшимча эфирларни ҳосил бўлиши, 1710 см-1 соҳалардаги карбонил чўққиларининг йўқолиши, ҳамда 1650, 3300 ва 1750 см-1 даги амид ва эфир чўққилари кузатилиши билан исботланган;
қутбли гуруҳни водород билан гидратацияси ва пҲ га боғлиқ ионланиши натижасида Гриффин усули орқали ҳисобланган қийматларга нисбатан ҳақиқий ГЛБ кўрсаткичи 17–78 % га ортиши, синтез қилинган сирт фаол моддаларнинг эмулгирлаш хоссаларини олдиндан бошқариш ва мақбуллаштириш учун тадқиқот синовларидан фойдаланиш зарурлиги исботланган;
0,1 % консентрацияли (НК-1) диетаноламин асосидаги синтез қилинган сирт фаол модда максимал эмулсия барқарорлигини (138 дақиқа) таъминлайди, консентрацияни 0,15 % гача ошириш эса ажратиш вақтининг статистик жиҳатдан сезиларли ўсишига (<1 %) олиб келмайди, бу эса фазалараро чегара қатламининг тўйинганлигини ва самарали қўллаш учун чегаравий консентрацияни белгилаш зарурлиги асосланган;
Шимолий Ўртабўлоқ оғир нефт эмулсияларида МК-1 нинг деемулгирлаш самарадорлиги 75 °C да 100 г/т да 83 % дан 200 г/т да 89 % гача ошади, шу шароитда эса НК-1 намунасида деемулгирлаш самарадорлиги 95 % га етади, бу эмулсиянинг қовушқоқлигини камайиши ва томчиларнинг Браун ҳаракатини тезлашиши, шунингдек, нефт–сув чегарасида молекулаларнинг адсорбсиясининг кучайиши ҳисобига сув томчиларининг коалессенсиясини тезлашиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олеин кислотаси ва алканоламинлар асосидаги сирт фаол моддаларни синтез қилиш, уларнинг демулгирлаш ва тузсизлантириш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олеин кислота ва алканоламинлар асосида СФМлар синтез қилиш усули «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2030-2040 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2025 йил 6 майдаги 01-02/25а-сонли маълумотномаси). Натижада, МК-1 деемулгаторидан 150 г/т фойдаланилганда қолдиқ сув миқдорини минимал 0.15% гача камайтиради ҳамда НК-1 деемулгаторлари сувсизлантириш даражаси 30 дақиқа давомида 95 % юқори натижани беради;
синтез қилинган СФМ ларни нефтларни тезсизлантириш жараёнларида қўллаш усули «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2030-2040 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2024 йил 2 июлдаги 02-03-01/168-сонли маълумотномаси). Натижада, МК-1 асосидаги деемулгаторлардан фойдаланганда қолдиқ туз миқдорини 88 мг/дм3 гача камайтиради ҳамда НК-1 деемулгаторидан 150 г/т қўлланилганда тузсизлантириш даржасини 91 % га етеш имконини беради.