Раббимов Жахонгир Шодмонкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлардан дизел ёқилғилари сетан сонини оширувчи присадкаларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5024.
Илмий раҳбар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Дўстов Ҳамро Бозорович, техника фанлари доктори, профессор; Тўраев Толиб Бозорович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида дизел ёқилғилари учун сетан сонини оширувчи присадкаларни ишлаб чиқиш ва уларни қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бутил спиртларини ишлаб чиқаришда куб қолдиғининг компонент таркибини нитролашдан кейин қолдиқнинг паст қайнайдиган фракцияси (қ.б.195ºC) сетан сонини оширувчи присадка бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги, юқори қайнайдиган фракцияси (195ºC қ.о.) қўшимча ишловсиз дизел ёқилғиси учун эскиришга қарши присадка сифатида ишлатилиши мумкинлиги аниқланган;
сетан сонини 8,3 пунктга оширувчи присадка олиниб, уларни дизел ёқилғиси сифат кўрсаткичларига ёниш даражаси ва мойловчанлик хоссаларига таъсири натижасида экологик тоза маҳсулот олиниши илмий исботланган;
дизел ёқилғиларини физик-кимёвий ва эксплуатацион хусусиятларини яхшилайдиган присадкалар ишлаб чиқилган ва улар ишлаб чиқариш синовларида қўлланилиб, алкилнитрат ҳамда алкилпероксидлардан танланган дизел ёқилғисининг ёниш тезлигини оширувчи моддалар дикумилпероксид, ди-учламчи-бутилпероксид, октилнитрат, 2-этилциклогексилнитрат присадкаларнинг консентрацияси 0,05 дан 1 % гача ўзгартирилганда сетан сони 46,8 дан 55,1 гача ошиши илмий исботланган;
қуйи молекулали полиетилен маҳаллий иккиламчи хомашё асосида дизел ёқилғилари сетан сонини оширувчи присадкаларни олиш технологияси ишлаб чиқилган;
дизел ёқилғисининг эскириш доғи диаметрини ўзгартириш қонуниятлари унинг таркибида молекуласи 4 дан 12 гача углерод атомларининг миқдори кўп бўлган алифатик спиртлар дизел ёқилғисига киритилганда едирилиш доғи диаметри қийматларининг спиртдаги углерод атомлари сонига боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган сетан сонини оширувчи присадкаларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сетан сонини оширувчи присадкалар синтез усули “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2024 йил 18 апрелдаги 02-03-01/144-сонли маълумотномаси). Натижада, намуна сифатида олинган присадка дизел ёқилғисининг бошқа кўрсатгичларига салбий таъсири аниқланманган ва сетан сонини 46,8 дан 55, 1 гача ошириш имконини беради;
синтез қилинган сетан сонини оширувчи присадкалар олиш технологияси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2024 йил 18 апрелдаги 02-03-01/144-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган присадка намуналари 0,5% миқдори дизел ёқилғисига қўлланилганда ГОСТ 305-82 стандарт талабларига мос эканлиги имконини беради.