Юлдашов Аскар Адизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қувурларда икки фазали беқарор оқим гидравлик ҳисобини такомиллаштириш” 05.09.07–“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/T3411
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Худайкулов Совет Ишанкулович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларини бошқариш институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Палуанов Данияр Танирбергенович, Тошкент давлат техника университети “Гидроэнергетика ва гидравлика” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, профессор, Сайидов Малик Темирович – Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти “Дарё, канал ва иншоотлар гидравликаси лабораторияси” мудири, PhD. катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент Архитектура ва қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: икки фазали оқимларнинг нобарқарор ҳаракати назариясига асосланган гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Навье-Стокс қонуни ёрдамида қувурлардаги икки фазали ностасионар оқим харакатида босим ва тезликлар ўзгаришининг моделлаштириш усули;
босимли қувурларда оқим ўзгариши жараёнида тезликларнинг тақсимоти асосида Фроуде сонининг ўзгариши орқали фазалар гидравлик параметрлари ўзгаришининг оптимал ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
босимли қувурларда гидравлик хусусиятларининг экспериментал тадқиқотлари ёрдамида дюкер ва акведуклардаги беқарор оқим харакатида тезлик ўзгаришини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
босимли қувурларда оқим тезликлари тақсимоти ҳамда гидравлик параметрлар ўзгариши асосида босимли қувур диаметрини аниқлаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қувурларда икки фазали беқарор оқимнинг гидравлик ҳисоб усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғориш тизимларидаги сув ўтказиш қувурлари дюкер ва акведукларнинг гидравлик ҳисоб усуллари Аму-Қоракўл ирригасия тизимига қарашли Жондор канали ирригация тизими бошқармасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 5-январдаги 03/37-22-сонли маълумотномаси). Натижада ирригация каналларида 3-4 фоиз сув ресурсларини иқтисод қилиш имконияти яратилган.
юқори босимли қувурларда икки фазали дисперс аралашма ҳаракати давомида босимнинг ўзгаришини ифодаловчи такомиллаштирилган гидравлик моделлар Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармасига Жайхун насос станциясида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 5-январдаги 03/37-22-сонли маълумотномаси). Натижада сув ўтказиш гидротехник иншооти дюкерлардан бостирилган фазога оқиб чиқаётган дисперсларининг қирғоқларни емирилиши ва қувурлардан чиқиш жойига яқин масофада чўкинди чўкиш даражаларини камайтириш имконияти яратилган.
юқори босимли қувурларда икки фазали дисперс аралашма ҳаракати давомида босимнинг ўзгаришини ифодаловчи такомиллаштирилган гидродинамик моделлар Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Аму-Бухоро-1 ва Аму-Бухоро-2 насос станцияларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 5-январдаги 03/37-22-сонли маълумотномаси). Натижада гидротехника иншоотларининг капитал таъмирлаш ишларига сарфланадиган харажатларни 2 баробар иқтисод имконияти яратилган.