Элмуродов Нуриддин Сайитмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сузиш бассейнларида сувни гелиотермик қиздириш тизимини ишлаб чиқиш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.2.PhD/Т4701
Илмий раҳбар: Узоқов Ғулом Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD.03/30.09.2020.Т.111.03. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахатов Жасуржон Саидович, техника фанлари доктори профессор; Тойиров Зувур, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қуёш ҳовузи ва иссиқлик насосли қурилмалар асосида сузиш бассейнларининг сувини қиздириш тизимини ишлаб чиқиш ва иссиқлик-энергетик параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба сузиш бассейнлари сувини иситиш учун қуёш ҳовузи ва иссиқлик насосини комбинациялаштириш асосида қуёш нурланиш энергияси, қуёш ҳовузи ва иссиқлик насоси конденсаторининг иссиқлик ташламаларидан бир вақтда фойдаланиш имконини берадиган сузиш бассейнининг сувини гелиотермик қиздириш тизими ишлаб чиқилган (ФАП №2504);
сув сиртига тушадиган қуёш нурланиш энергиясини аккумуляцияловчи ва иссиқлик энергиясига айлантирувчи ҳамда ясси қуёш рефлекторлари билан такомиллаштирилган паст потенсиалли қуёш ҳовузи қурилмаси ишлаб чиқилган;
қуёш ҳовузи ҳарорат режимининг қуёш радиацияси, атроф-муҳит ҳарорати, эритма консентрацияси ва ҳовузнинг конструксияси ҳамда геометрик ўлчамларига боғлиқлигини ҳисоблаш имконини берадиган қуёш ҳовузи иссиқлик баланси тенгламалари асосида математик модели ишлаб чиқилган;
сузиш бассейни сувини иситиш учун зарур энергия истеъмоли ва иссиқлик йўқотишларини ҳисобга олиб қиздириш тизимининг энергия баланси тенгламалари асосида, бассейн сувининг комбинациялашган қиздириш тизимидан чиқувчи ҳароратининг сув сарфи ўзгаришига боғлиқлигини аниқлаш имконини берадиган эмперик боғлиқликлар олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сузиш бассейнларида сувни гелиотермик қиздириш тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сузиш бассейни комплексининг иситиш тизими учун Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигидан фойдали моделга патент олинган (№ ФАП №2504; 2023 йил). Натижада, сузиш бассейни сувини иситиш учун қуёш энергиясини қуёш ҳовузи қурилмасида аккумуляция қилиш асосида ишлайдиган комбинациялашган қуёш ҳовузи-иссиқлик насосли иситиш тизими ишлаб чиқилган;
бассейн сувини, қуёш энергияси асосида исийдиган комбинациялашган қуёш ҳовузли-иссиқлик насосли қиздириш тизими Қарши шаҳридаги сув спорти турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли сузиш бассейнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 18 ноябрдаги № 06/12108 сонли маълумотномаси). Натижада, сузиш бассейнини қуёш ҳовузи-иссиқлик насосли комбинациялашган қурилма ёрдамида иситиш натижасида, электр иситиш тизимли сузиш басссейнларига нисбатан йиллик 103174 млн сўм (114638 кВт*соат электр энергияси), табиий газ қозонли иситиш тизимга нисбатан 36624 млн сўм (20347 м3 табиий газ) иқтисодий самарадорликка ҳамда атмосферага 37,6 тонна карбонат ангидрид гази чиқишининг олдини олишга эришилган.