Тўлаганова Зилола Камолиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бройлер жўжаларининг ўсиши, ривожланиши ва гўшт маҳсулдорлигига маҳаллий “БАВМЕНЗАЙМ” биологик фаол қўшимчасининг таъсири”, 06.02.03–Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2025.2.PhD/Qx981
Илмий раҳбар: Ахмедова Захро Раҳматовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Рўзибоев Нураддин Рахимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Исамухаммедов Солих Шукурович, биология фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гўшт йўналишидаги бройлер жўжаларнинг ўсиши, ривожланиши ва гўшт маҳсулдорлигига «БАВМЕНЗАЙМ» биологик фаол қўшимчасининг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Илк бор Ўзбекистон паррандачилик саноатида бройлер жўжаларини маҳсулдорлигини ошириш ва сифатли парҳезбоп гўшт ишлаб чиқаришда 10 %-ли табиий хавфсиз «БАВМЕНЗАЙМ» биологик фаол қўшимчасидан фойдаланиш самарали эканлиги исботланган;
бройлер жўжаларни 15-25 кунлик ёш давридаги «Рост» озуқа-еми билан озиқлантириш босқичида биологик фаол қўшимчани сувга аралаштириб бериш ҳисобидан уларни тирик вазнини 2450 граммга етиши ва назорат гуруҳидаги тенгқурларига нисбатан 240 грамм (10,85 %) га юқори кўрсаткични намоён қилиши асосланган;
бройлер жўжаларга табиий хавфсиз «БАВМЕНЗАЙМ» биологик фаол қўшимча қўллаш ижобий таъсир кўрсатиши натижасида жўжаларнинг мутлақ ўсиши 2401 граммни, кунлик тирик вазни ўсиши 69 граммни, нисбий ўсиши 192,2 % ни ташкил қилиши аниқланган;
бройлер жўжаларни ҳаётчанлигини ошириш ва морталитетни (нобуд бўлиш даражаси) камайтиришга «БАВМЕНЗАЙМ» биологик фаол қўшимчани таъсири аниқланиб, ҳаётчанлик даражаси 100 % бўлиши исботланган;
бройлер жўжаларни гўшт учун боқиш давомийлиги 35 кундан оширмаслик ва «БАВМЕНЗАЙМ» биологик фаол қўшимчанинг 10 %-ли эритмасини қўллаш ҳисобидан иқтисодий самарадорлиги 41,1 % ни ташкил қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бройлер жўжаларини ўсиши, ривожланиши ҳамда гўшт маҳсулдорлигини ошириш мақсадида «БАВМЕНЗАЙМ» биологик фаол қўшимчасидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
бройлер жўжаларининг гўшт маҳсулдорлигини ошириш учун «БАВМЕНЗАЙМ» биоперепаратидан фойдаланиш самарадорлиги ООО «Имкон Броилер» паррандачилик хўжалигининг 300 бош жўжаларини 3 босқичли «Старт», «Рост» ва «Финиш» озиқлантириш даврларида қўлланилди (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 28 апрел ойидаги 02/23-288-сон маълумотномаси). Натижада энг юқори кўрсаткичи «Рост» даврида бўлган. Бу даврда олинган жами даромад тажриба гуруҳида 3 063 минг сўмни, соф фойда 1 260 минг сўмни ва иқтисодий самарадорлик (рентабеллик) 41,1 % ни ташкил этган; 
бройлер жўжаларининг гўшт маҳсулдорлигини ошириш борасида олиб борилган тадқиқотлар «ШОВВОССОЙ ПАРРАНДА» хўжалигида 400 бош “Росс 308” бройлер жўжаларига «БАВМЕНЗАЙМ» биоперепарати қўлланилди (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 28 апрел ойидаги 02/23-288-сон маълумотномаси). Натижада жами даромад 22 905 минг сўмни, олинган соф фойда  8 863 минг сўмни ташкил қилди. Рентабеллик 38,6 % ни ташкил қилган;
бройлер жўжаларининг гўшт маҳсулдорлигини оширишда жўжаларга «БАВМЕНЗАЙМ» биоперепаратини 10 кун мобайнида «КОМПАКТ ПОУЛТРЙ» МЧЖ паррандачилик хўжалигида қўлланилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 28 апрел ойидаги 02/23-288-сон маълумотномаси). Натижада олинган жами даромад 28 692 минг сўм, соф фойда тегишлича 11 191 минг сўм ҳамда рентабеллик даражаси 39,0% бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish