Болтаев Дилшод Мехридиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эчкилар бовиколёзининг тарқалиши, даволаш ва олдини олиш чора тадбирлари”, 03.00.06-Зоология (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/В112
Илмий раҳбар: Пулотов Фахридин Сайфидинович, ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ветеринария илмий-тадқиқот институти, PhD06/29.10.2021.В.139.01.
Расмий оппонентлар: Гафуров Актам Гафурович, биология фанлари доктори, профессор; Уроқов Камолиддин Худайбердиевич, ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Л.М.Исаев номидаги микробиология, вирусология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эчкилар бовиколёзининг тарқалишини ўрганиш, даволаш ва олдини олиш чора тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд, Навоий ва Андижон вилоятларининг эчкичилик хўжаликларида текширилган жами 3496 бош эчкилар орасида бовоколёз касаллиги ўртача 54,4 % тарқалганлиги аниқланган;
бовиколёз қўзғатувчиси Бовиcола cапрае эчкиларда барча мавсумларда, яъни мавсумий динамика бўйича баҳорда ўртача - 95,0%, ёзда - 20,2%, кузда - 32,3% ва қишда - 70,4% даражада учраши аниқланган;
бовиколёз билан касалланган эчкиларнинг қони таҳлил қилинганида меъёрига нисбатан гемоглобиннинг - 9,3%, эритроцитларнинг - 21,2 фоизгача камайиб кетиши, эозинофилларнинг - 12,5%, нейтрофилнинг - 25,0 фоизгача ошиши аниқланган;
эчкиларнинг бовиколёзига нисбатан Алфа-шакти препаратининг 0,03 фоизли сувли эмулсияси ва 0,3 фоизли кукунли шакли ҳамда Cйпра препаратининг 0,025 фоизли сувли эмулсияси ва 0,05 фоизли кукунли шакллари 100% терапевтик самара бериши аниқланган;
эчкилар бовиколёзига қарши ўтказилган даволаш-профилактика чора-тадбирлар натижасида ҳар бир бош соғин эчкининг сут маҳсулдорлиги ўртача 8,1 фоизга кўпайиши ва сарф қилинган бир сўм харажатга 9,6 сўм иқтисодий самара келтириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эчкилар бовиколёзининг тарқалиши, даволаш ва олдини олиш чора-тадбирлари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижалари асосида:
“Алпҳа-шакти препаратининг чорвачиликда эктопаразитларга қарши қўлланилиши” (2022 й.) ва “Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг экто- ва эндопаразитларига қарши Cйпра ЭC препаратини қўллаш” (2025 й.) бўйича услубий тавсияномалар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 2-июндаги 02/23-390-сон маълумотномаси). Натижада шахсий ва фермер хўжаликларидаги эчкиларнинг бовиколёз касаллигига тезкор ва тўғри ташхис қўйиш имконияти яратилган ҳамда уларга қарши курашишда тежамкор ва юқори самарали даволаш усуллари бўйича илмий амалий тавсиялар берилган;
Самарқанд вилоятининг Нуробод, Навоий вилоятининг Нурота ҳамда Андижон вилоятининг Олтинкўл ва Андижон туманларининг чорвачилик фермер хўжаликларидаги эчкиларда бовиколёз касаллик қўзғатувчиси Бовиcола cапрае га қарши янги замонавий экологик хавфсиз бўлган Алпҳа-шакти (10% к.э.) нинг 0,03 % ва Cйпра ЭC 20 % препаратининг 0,025 % консентрат эмулсиялари синовдан ўтказилган ва амалиётга жорий этилган (2025-йил 2-июндаги 02/23-390-сон маълумотномаси). Натижада эчкиларни бовиколёз касаллигидан даволаш ва олдини олишда юқори самарадорликка эришилган;
Андижон вилояти Олтинкўл туманининг “Андижон наслли эчкилари” фермер хўжалигида соғин эчкиларнинг бовиколёз касаллигига қарши cйперметҳрин препаратининг 0,015 фоизли сувли эмулсияси ёрдамида дезинсексия ишлари жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 2-июндаги 02/23-390-сон маълумотномаси). Натижада соғин эчкилар сут маҳсулдорлигининг ўртача 8,1 фоизга кўпайишига эришилган ва сарф қилинган бир сўм харажатга 9,6 сўм иқтисодий самара олинган.