Усмонова Хадича Жўраевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорамолларда трихофития касаллигининг профлактика ва даволаш услубларини такомиллаштириш”, 16.00.03 – Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси, микотоксикологияси ва иммунологияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/В25
Илмий раҳбар: Мамадуллаев Гулмурод Хамидович, ветеринария фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ветеринария илмий-тадқиқот институти, PhD06/29.10.2021.В.139.01.
Расмий оппонентлар: Салимов Илхом Хаитович, ветеринария фанлари доктори, катта илмий ходим; Хотамов Акбар Худойбердиевич, ветеринария фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорамолларда трихофития касаллигини эрта аниқлаш, касалликка қарши витаминлар, антипаразитар ва антифунгал воситаларни комплекс қўллаш орқали самарали профилактика ва даволаш усулларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадаё, Самарқанд ва Андижон вилоятларининг 13 та хўжаликларида олиб борилган эпизоотологик таҳлиллар натижасида жами 2289 бош қорамолдан 420 бошида (18,3%) трихофития касаллиги аниқланган. Ҳудудлар кесимида касаллик тарқалиш даражаси Қашқадарёда 32,0%, Самарқандда 45,6% ва Андижон вилоятида 8,5% тарқалганлиги аниқланган;
Қашқадарё вилояти ҳудудларида трихофития касаллигининг мавсумий тарқалиши қишда 33%, баҳорда 28,0%, ёзда 1,6%, кузда 13,3%. Самарқанд ва Андижон вилоятлари ҳудудларида трихофития касаллигининг тарқалиши мос равшда, қишда 13-19%, баҳорда 4,6-12,6%, ёзда 0,6-1,3%, кузда 4,6-7,6 фоизгача учраши аниқланган;
Ёшга оид тарқалиш даражаси ўрганилганда бир ёшгача бўлган, жами 320 бош қорамолларнинг 38,8 фоизи, катта ёшдаги, жами 100 бош қорамолларнинг 6,8 фоизи трихофития билан касалланганлиги аниқланган;
Микологик усуллар ёрдамида Трихофитон верруcосум (хламидиоспория), Миcроспорум cанус (макроканидия) ва Трихофитон ментагропҳйтез (макроканидия-микроканидияларни) колонияларни ўсиши, култура хусусияти ва микроскоп кўринишига қараб турларнинг дифференциал диагностикаси ишлаб чиқилган; 
Қорамоллар трихофитиясини олдини олишда ЛТФ-130 вакцинага таққослаб, қорамоллар экто- ва эндопаразитларига қарши ҳар 3 ойда икки марта қўлланилган Ивермектин (1%) препарати қорамоллар трихофитиясига қарши 100% профлактик самара бериши аниқланган;
Қорамоллар трихофитиясини даволаш ва олдини олишда ЛТФ-130 вакцинаси билан биргаликда витаминлар, антипаразитар ҳамда антифунгал препаратлар қўлланилиб, самараси тез ва қулай усулда қўлланиладиган даволаш услублари бўйича услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорамоллар трихофития касаллигининг профилактика ва даволаш услубларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
“Қорамоллар трихофития касаллигининг эпизоотологияси, диагностика ва даволаш услублари” бўйича услубий тавсиянома амалиётга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 26 майдаги 02/23-367-сон маълумотномаси). Натижада қорамоллар трихофитияси бўйича эпизоотик маълумотлар бойитилган ҳамда қорамолларда учрайдиган трихофития касаллигини самарали даволаш ва олдини олиш имконияти яратилган; 
2023-2024 йиллар давомида қорамоллар трихофитиясини бактериологик услубда дифференциал диагностика қилиш услуби Самарқанд вилояти Паяриқ, Пастдарғом, Оқдарё, Қўшрабод тумани шахсий хонадонларидаги, Қашқадарё вилояти Касби тумани “Юрт ризтқи наслчилик” МЧЖ фермер хўжалиги, Андижон вилояти Шаҳрихон тумани “Гулистон нурли истиқболи” фермер хўжаликлардан келтирилган жами 157 бош қорамолларда жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 26 майдаги 02/23-367-сон маълумотномаси). Натижада дерматомикоз турига мансуб замбуруғларнинг Трихофитон верруcосум қўзғатувчисининг Миcроспорум cанус ва Трихофитон ментагропҳйтес турларини аниқлашга эришилган;
Трихофития билан касалланган қорамолларни ЛТФ-130 вакцинаси, витаминлар, антипаразитар ва антимикотик препаратлар асосида даволашнинг янги 4 хил услуби ишлаб чиқилган ва Самарқанд вилояти Пастдарғом туман “Равот” ва “Юқори Боғанали” аҳоли чорва моллари, Андижон вилояти Шаҳрихон тумани “Имкон чорва”, “Иномжон файз”, “Гулистон нурли истиқболи”, Қашқадарё вилояти Касби тумани “Юрт-ризқи наслчилик” МЧЖ чорвачилик хўжаликларидаги трихофития билан касалланган қорамолларда жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 26 майдаги 02/23-367-сон маълумотномаси). Натижада трихофития билан касалланган қорамолларни янги 4 хил услублар ёрдамида даволаш орқали 100 фоиз терапевтик самара олинган ва сарфланган 1 сўм харажатга 5,26 иқтисодий самара олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish