Ғиёсов Бобур Улуғбек ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Хитой таълим шиорларининг лексик-семантик ва структур хусусиятлари”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil.2503
Илмий раҳбар: Каримов Акрамджан Абилевич, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Мустафаева Самида Тошмухаммедовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хитой тилидаги таълим шиорларини лексик-семантик ва структур таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хитой тилшунослигида илгари алоҳида ва мустақил обект сифатида кенг кўламда ўрганилмаган таълим шиорлари илк бор монографик тарзда комплекс тадқиқ этилиб, Хитой таълим шиорларининг шаклланиши, аҳамияти ва ижтимоий-маънавий роли аниқланиб, шиорлар борасидаги илмий-назарий қарашлар аниқланган;
таълим шиорларининг лексик-семантик ва структур хусусиятлари тизимли таҳлил қилиниб, Хитойдаги таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган даъват этувчи таълим шиорлари асосида уларнинг синтактик ва семантик қурилиши аниқланиб, структур жиҳатдан қандай моделлар асосида шаклланиши илмий асосда исботланган;
модаллик ифодаланишининг лингвистик хусусиятлари ўрганилиб, уларнинг семантик вазифаси ёритилган ҳолда, тадқиқотда даъват этувчи ва мотивлашган шиорларда модаллик категорияси грамматик ва семантик сатҳида қандай лингвистик воситалар орқали юзага чиқиши илмий асосда далилланган;
ўқувчилар томонидан тузилган мотивлашган таълим шиорларининг тузилиши, лексик таркиби ва семантикаси таҳлил қилиниб, структур моделлари, ишлатилган лексик воситалар ва семантик йўналишлари аниқланиб, ўқувчилар тилида шаклланган таълим шиорлар мисолида маънавий идеаллар ва шахсий интилишларнинг тил структурасида қандай ифодаланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хитой таълим шиорларини таҳлил этиш юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Хитой таълим шиорларининг лексик-семантик таҳлили амалга оширилиши ва уларни ички компонентлари оʻртасидаги грамматик муносабат ҳамда тузилишининг аниқланиши натижаларидан ТДШУ ҳузуридаги Конфуций номидаги ўзбек-хитой институтида ўқув фаолияти жараёнига кенг татбиқ қилинмоқда, хусусан, “Хитой тили” фанидан давом эттирувчи гуруҳларда дарслар жараёнида қўлланган. (Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги Конфуций номидаги ўзбек-хитой институтининг 2024-йил 19-июндаги 192/24-сон маълумотномаси). Натижада Хитой таълим шиорларини лексик-семантик ва структур жиҳатдан тадқиқ этиш хитой тилшунослигининг ривожига муайян улуш қўшиш баробарида келажакда хитой ва оʻзбек ўқувчиларини илм олишга чорлайди.
таълим шиорларини  мактабларда татбиқ этиш масаласи нафақат Хитойда, балки Ўзбекистонда ҳам амалга оширилмоқда, шиорларнинг ўқувчи қалбига таъсири, илм олишга чорлови, шиорларнинг нақадар долзарб мавзу эканлигидан далолатдир, шу муносабат билан “Ўзбекистон” радиоканалининг “Тафаккур ва ижод”, “Маданий ҳаёт”, “Жаҳон адабиёти”, “Зиё масканларида” каби эшиттиришларининг сенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилди. (2024-йил 15-октябрдаги 02-36-1117-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу шиорларнинг таълим муҳитида қўлланилиши нафақат ўқувчиларда хитой тилига ва маданиятига бўлган қизиқишни кучайтиради, балки ўзаро тил ўрганиш орқали маданиятлараро англашув ва ҳурмат туйғусини шакллантиради. Бу эса Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги таълимий ва маданий ҳамкорликни фаоллаштириб, икки халқ ўртасида дўстона муносабатлар, барқарор коммуникатив алоқалар ва умумий қадриятларга асосланган мулоқот маданиятининг чуқурлашувига хизмат қилади. 
Хитой таълим шиорларининг луғат таркиби, генезиси, семантикаси ва структуравий хусусиятларига багʻишланган таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалар, материаллардан Хитой Халқ Республикасининг Гансу сиёсий фанлар ва ҳуқуқ университети томонидан ташкил этилган “Хитой ва Оʻзбекистон оʻртасидаги ҳамкорлик истиқболлари” лойиҳасида халқаро талабалар давра суҳбатига тайёргарлик коʻриш доирасида фойдаланилган. (2025-йил 20-январдаги маълумотномаси). Натижада, мазкур шиорлар таълим жараёнида ижтимоий, маданий ва мафкуравий қадриятларни мустаҳкамлаш воситаси сифатида намоён бўлиб, Хитой ва Ўзбекистон ўртасида таълим соҳасидаги ўзаро тушунишни чуқурлаштиришга хизмат қилади. Улар икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий-методик тажриба алмашинуви, академик мобилитет ва талабалар ўртасидаги маданий диалогни ривожлантиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish