Ачилова Озода Фарходовнанинг фан доктори (DSc) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Япон ва ўзбек императив мақолларининг прагма - дискурсив хусусиятлари”, 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Fil522
Илмий маслаҳатчи: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Сиддикова Ирода Абдузуҳуровна, филология фанлари доктори, профессор; Усманова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор; Мустафаева Самида Тошмухаммедовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: япон ва ўзбек тилларидаги императив мақолларнинг моҳиятини очиб бериш, прагматик ва дискурсив хусусиятларини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
япон ва ўзбек мулоқот дискурсида фаоллашадиган буйруқ, кўрсатма ёки маслаҳат мазмунини ифодаловчи императив мақолларни таҳлил қилиш орқали уларнинг прагматик вазифаси аниқланиб, бу жараёнда ушбу мақолларнинг семантик, грамматик ва структур хусусиятлари очиб берилган, императив мақоллар орқали амалга ошириладиган коммуникатив мақсад, уларнинг жамиятдаги социопрагматик  вазифаси ҳамда мулоқот дискурсида намоён бўладиган миллий-маданий ва интерфаол хусусиятлари  илмий асосланган;  
япон ва ўзбек мақолларида императивликнинг бевосита ҳамда билвосита ифодаланиш ҳолатлари аниқланган, нутқдаги имплиситликни юзага келтирувчи лингвопрагматик омиллар таҳлил қилиниб, тадқиқот давомида ўзбек тилидан фарқли равишда, япон мулоқот маданиятида сўзловчининг коммуникатив мақсадини эксплисит ифода этиш  ҳаракати чекловларга учраши, яъни ижтимоий меъёрлар ва хушмуомалалик тамойиллари натижасида императив мазмуннинг кўпроқ билвосита шаклларда ифодаланиши илмий асосда исботлаб берилган;
япон ва ўзбек тилларидаги императив мақолларнинг семантик ва синтактик тузилиши ҳамда қурилиш моделлари батафсил тавсифланган, япон мақолларининг одатда қисқа жумла шаклида ифодаланганлиги, уларда феълли бирикмаларнинг нутқ вазиятига қараб кўпинча тушириб қолдирилиши аниқланган ҳамда ўзбек императив мақолларида буйруқ маъносини ифодаловчи феъл шакллари иштирокида тўлиқ жумла кўринишида ифодаланиши далилланган; 
япон ва ўзбек тилларидаги таркибида фауна ва флора, диний эътиқод ҳамда маданий реалияларни акс эттирувчи луғавой бирликлар иштирок этган императив мақоллар таҳлил қилиниб, улар ёрдамида япон ва ўзбек халқларининг миллий характери, дунёқараши ҳамда менталитетининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган; 
япон тилидаги императив мақолларни ўзбек тилига муқобиллаштириш жараёнида мақолларнинг индивидуал таркибий элементларини алоҳида-алоҳида таржима қилиш ўрнига, уларнинг умумий контекст ва нутқдаги мазмуний яхлитлигини ҳисобга олиш зарурлиги ва тиллараро  функсионал эквивалентликни таъминлашда  семантик ҳамда прагматик тафовутларни инобатга олиш  жумлани тўлиқ ва аниқ муқобиллаштиришни таъминлаши исботланган, таржиманинг когнитив-дискурсив моҳиятини инобатга олувчи маданиятлараро трансфер усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Япон ва оʻзбек императив мақолларининг прагма-дискурсив хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
япон ва оʻзбек мулоқот дискурсида императив мақоллардан фойдаланишнинг самарали усуллари ҳамда мақолларни таржима қилиш масалалари бўйича чиқарилган хулосалардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус + дастурининг 2016-2018-йилларга моʻлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+ CБҲЕИМЕП: “Оʻзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” мавзусидаги инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 10-сентябр 1785/02-сон маълумотномаси). Мулоқот дискурсида императив мақоллар орқали сўзловчи муносабатининиг ифодаланиши билан боғлиқ натижалар нутқ самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
буйруқ мазмунидаги мақолларнинг дискурсив, прагматик, когнитив ва социолингвистик жиҳатдан таҳлил қилиниши борасида олинган натижалардан 2/24-4/7-690-сон “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 10-сентябр 1786/02-сон маълумотномаси). Натижада прагма-дискурсив омилларнинг мулоқот стратегиясига таъсири аниқланган;
мақоллар ва уларнинг кундалик мулоқотдаги аҳамияти ҳақидаги маʻлумотлардан Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси “Маърифат шуʼласи” коʻрсатувининг ссенарийсида фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 26-октябр 01-07/292-сон маълумотномаси). Тадқиқот консептига бағишланган таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалар ёшларнинг китобхонлик савиясини оширишга ёрдам берди;
императив мақолларнинг бевосита ва билвосита мазмунда нутқий акт кўринишида ифодаланишига оид маълумотлардан Япониянинг Кавасаки шаҳридаги “WАГО” Cо.ЛТД ташкилотида япон тилини ўқитишда илмий манба сифатида фойдаланилган (“Wаго” Cо.ЛТД ташкилотининг 2024-йил 13-декабр 48-сон маълумотномаси). Тадқиқот ишидан олинган натижалар япон тилини ўрганаётган талабаларга мулоқот жараёнида мақоллар орқали буйруқ мазмунини ифодалаш ҳақидаги тушунчаларини кенгайтиришга ёрдам берган;
япон ва ўзбек диалогик нутқида ҳурмат ва камтарлик шаклида бевосита ва билвосита нутқий акт кўринишида ифодаланган императив мақолларнинг қўлланиши юзасидан олинган натижаларидан Япониянинг Саитама шаҳридаги “ЙМ” (ВАИ-ЭМ) Cо.ЛТД ташкилотида япон тилини ўқитишда фойдаланилган (“ЙМ” (ВАИ-ЭМ) Cо.ЛТД ташкилотининг 2024-йил 24-декабр 303-сон маълумотномаси). Натижада “Япон тили” фани бўйича дарс машғулотлари материалларининг назарий ва амалий жиҳатдан бойишига эришилган; 
ҳайвонлар ва қушлар номи билан боғлиқ зооним мақолларнинг нутқдаги функсионал белгиларининг аҳамияти ҳақидаги натижаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-381 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 3-феврал 03/155-сон маълумотномаси). Натижада япон ва оʻзбек императив мақолларининг лингвомаданий ҳамда социопрагматик аспектлари ёритилиб, бу турдаги мақолларни таржима жараёнида муқобиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish