Расулов Отабек Салимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Маҳалла институтларининг бошқарув механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3107.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Камбаров Жамолиддин Хикматиллаевич
иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ханкелдиева Гузал Шеровна; иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Рустамова Сайёра Хатамовналар.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳалла институтлари бошқарув механизмини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳалла институтлари фаолиятида ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани яхшилашга хизмат қиливчи ҳамда институтлар бошқарувини оптималлаштирувчи “Маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятини инновацион такомиллаштириш механизми” таклиф этилган;
ташқи таъсирни эътиборга олиб, маҳалла фуқаролар йигини фаолиятини баҳолаш ёндашувларини умумлаштириш асосида ташкилий тузилмавий жараёнларни бошқариш механизмлари модели такомиллаштирилган;
экспертларнинг баҳолаш индикаторларига асосланиб, маҳалла фуқаролар йиғини раисларини сайловдан олдин бошқарувчанлик қобилиятларини 5 баллик баҳолаш шкаласи асосидаги баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
Фарғона вилоятида турли дастурларга киритилган 5 та маҳалла фуқаролар йигинларини иш билан бандлар сонининг ўсиши, ёшларга қаратилган фаоллик дастурлари асосида ижтимоий фаоллик индексининг 2030 йилга қадар прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
маҳалла институтлари фаолиятида ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани яхшилашга хизмат қиливчи “Маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятини инновацион такомиллаштириш механизми” таклифи Оʻзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60 сонли “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 1-мақсадида оʻз ифодасини топган ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмасининг Фарғона вилояти бошқармаси фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимларининг малакасини ошириш ва маҳаллларни методик таъминлаш ўқув-услубий марказининг 2024-йил 2-декабрдаги 01-03/10-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги 9% га ортган.
ташқи таъсирларни эътиборга олиб, маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятини баҳолашнинг ёндошувлари асосида ташкилий тузилмавий жараёнларни бошқариш механизмлари модели такомиллаштирилган таклифи Оʻзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158 сонли ““Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 4.1-бандида оʻз ифодасини топган ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмасининг Фарғона вилояти бошқармаси фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимларининг малакасини ошириш ва маҳаллларни методик таъминлаш ўқув-услубий марказининг 2024-йил 2-декабрдаги 01-03/10-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида Фарғона вилояти маҳаллаларини 2024-2030-йилларда ривожлантириш стратегиясини такомиллаштириш ҳамда маҳаллаларнинг истиқболдаги параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имконияти яратилган.
экспертларнинг баҳолаш индикаторларига асосланиб, маҳалла фуқаролар йиғини раисларини сайловдан олдин бошқарувчанлик қобилиятларини 5 баллик баҳолаш шкаласи асосидаги баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023-йил 21-декабрдаги ПҚ-402-сонли Қарорининг 2-бобида о ъз ифодасини топган ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмасининг Фарғона вилояти бошқармаси фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимларининг малакасини ошириш ва маҳаллларни методик таъминлаш ўқув-услубий марказининг 2024-йил 2-декабрдаги 01-03/10-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида маҳалла институтларига раисларни танлашга кетадиган вақтни 45% га қисқаришига ҳамда харажатларини 15% га камайишига эришиш имконияти яратилган.
Фарғона вилоятида турли дастурларга киритилган 5 та маҳалла фуқаролар йигинларини иш билан бандлар сонининг ўсиши, ёшларга қаратилган фаоллик дастурлари асосида ижтимоий фаоллик индексининг 2030 йилга қадар прогнози ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифи Оʻзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158 сонли ““Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг 4.1-бандида оʻз ифодасини топган ҳамда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмасининг Фарғона вилояти бошқармаси фаолиятига тадбиқ этилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимларининг малакасини ошириш ва маҳаллларни методик таъминлаш ўқув-услубий марказининг 2024-йил 2-декабрдаги 01-03/10-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида Фарғона вилоятидаги маҳалла институтларида бошқариш самарадорлигини 2,8% га ошириш имконияти вужудга келди.