Маматқобилов Шерали Нормуминовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Корхоналарни самарали бошқаришда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2022.4.PhD/Iqt2646. 
Илмий раҳбари: Аллаяров Самсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий маркетинг стратегиялари орқали корхонани самарали бошқариш йўналишлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхонани самарали бошқаришга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар таъсирини баҳолашда узоқ муддатли ҳамкорликни таъминлашга йўналтирилган ўзаро муносабатлар маркетинги стратегиясини ишонч (И = 0,22 – 0,35), содиқлик (С = 0,15 – 0,28) ва қийматни ошириш (ҚО = 0,32 – 0,37) элементлари ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш асосида такомиллаштириш орқали фойдаланиш таклифи ишлаб чиқилган; 
тўқимачилик корхоналари фаолияти даврида маркетинг стратегик режаларининг амалга ошганлиги, фойда ва харажатлар даражасининг назоратга олинганлиги ҳолатлари орқали бошқарув самарадорлигини баҳолашни юқори самарадорлик (идеал кўрсаткич) (“юқори” – 0,75 – 1,0), ўртача даражаги барқарорлик (“қониқарли” – 0,5 – 0,74), паст даража, муаммоли ҳолат (“қониқарсиз” – 0,1 – 0,49) мезонларидан фойдаланиш орқали такомиллаштирилган;  
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда маркетинг фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш функсияларини амалга оширувчи ташкилий бўлимлар фаолиятини мазкур йўналишдаги методологик ва амалий жиҳатларини таққослама баҳолаш орқали аниқланган юқори ижобий натижаларни тадбиқ этишдан иборат “товар ассортименти гуруҳлари”, “бозор сегментлари” ҳамда “ҳудудий сегментлар” бўйича комбинацияланган шаклда тузиш асосида такомиллаштириш таклифи асосланган; 
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг янги бозорларга чиқиш имкониятларига таъсир этувчи омилларнинг таъсирини эконометрик моделлаштириш асосида 2030 йилга қадар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий маркетинг стратегиялари орқали корхоналарни самарали бошқариш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
корхонани самарали бошқаришга таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар таъсирини баҳолашда узоқ муддатли ҳамкорликни таъминлашга йўналтирилган ўзаро муносабатлар маркетинги стратегиясини ишонч (И = 0,22 – 0,35), содиқлик (С = 0,15 – 0,28) ва қийматни ошириш (ҚО = 0,32 – 0,37) элементлари ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш асосида такомиллаштириш орқали фойдаланиш таклифи уюшма таркибидаги тўқимачилик корхоналари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 17 декабрдаги №03/25-3414-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатлари 1,18 фоизга камайишига эришилган;
тўқимачилик корхоналари фаолияти даврида маркетинг стратегик режаларининг амалга ошганлиги, фойда ва харажатлар даражасининг назоратга олинганлиги ҳолатлари орқали бошқарув самарадорлигини баҳолашни юқори самарадорлик (идеал кўрсаткич) (“юқори” – 0,75 – 1,0), ўртача даражаги барқарорлик (“қониқарли” – 0,5 – 0,74), паст даража, муаммоли ҳолат (“қониқарсиз” – 0,1 – 0,49) мезонларидан фойдаланиш орқали такомиллаштириш таклифи уюшма таркибидаги тўқимачилик корхоналари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 17 декабрдаги №03/25-3414-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналарининг бошқарув харажатлари 2024 йилда 2023 йилга нисбатан 5,4 % га камайган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда маркетинг фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш функсияларини амалга оширувчи ташкилий бўлимлар фаолиятини мазкур йўналишдаги методологик ва амалий жиҳатларини таққослама баҳолаш орқали аниқланган юқори ижобий натижаларни тадбиқ этишдан иборат “товар ассортименти гуруҳлари”, “бозор сегментлари” ҳамда “ҳудудий сегментлар” бўйича комбинацияланган шаклда тузиш асосида такомиллаштириш таклифи уюшма таркибидаги тўқимачилик корхоналари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 17 декабрдаги №03/25-3414- сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналарининг бозорнинг янги сегментларига кириб боришга ва маҳсулот сотиш ҳажми 2024 йилда 2023 йилга нисбатан ўртача 5,6 фоизга ошиши таъминланган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарнинг янги бозорларга чиқиш имкониятларига таъсир этувчи омилларнинг таъсирини эконометрик моделлаштириш асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишнинг прогноз кўрсаткичлари уюшма таркибидаги корхоналарни ривожлантириш бўйича  ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 17 декабрдаги №03/25-3414- сон маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналар фаолияти, асосий кўрсаткичларини узоқ муддатли истиқболда ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish