Холбозоров Қувончбек Худойберди ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ““Иқтисодчилар учун математика” фанини ўқитишда математик тизимлардан фойдаланиш методикаси (“ГеоГебра” дастури мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped3906
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
Илмий раҳбар: Матякубов Алишер Самандарович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гаффаров Феруз Хасанович, педагогика фанлари доктори, доцент, Содиқов Улуғбек Жўраевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Олий таълим муассаларида “Иқтисодчилар учун математика” фанини ўқитишни инноватсион ёндашув асосида такомиллаштиришнинг методик таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Иқтисодчилар учун математика” фанини “ГеоГебра” дастури ёрдамида ўқитиш мазмуни математикага оид мантиқий, алгоритмик ва иқтисодий фикрлашни шакллантириш, интеллектуал фаолиятнинг турли босқичларига мос тайёргарлик даражаларини ривожлантириш, шунингдек, компютерли математик тизимлар ва замонавий дидактик ўқув воситаларини инновацион фаолиятга интегратсиялаш орқали ўқитиш жараёнини мукаммал режалаштириб, амалий ва назарий ёндашувлар уйғунлаштирилган ҳолда аниқлаштиришган.
математика ўқитиш жараёнида бўлажак иқтисодчиларнинг сонли-таҳлилий фикрлаши, мантиқий хулоса чиқариш қобилияти ва реал иқтисодий масалаларни ҳал қилиш кўникмаларини шакллантириш, ўқувчиларнинг ўзини-ўзи ривожлантириш, мустақил изланиш олиб бориш, иқтисодий ҳолатларни таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш каби компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган методик ёндашувлардан фойдаланиш, шунингдек, фронтал ва жамоавий ўқитиш услублари асосида ташкил этилган ва амалий лойиҳалар билан бойитилган таълим муҳитини яратиш орқали такомиллаштирилган.
“ГеоГебра” дастури асосида ташкил этилган “Иқтисодчилар учун математика” фанининг ўқув-ташкилий тузилмаси замонавий компютерли математик тизимлар, дидактик воситалар ва ўқитиш технологияларини ўзаро уйғунлаштириш, дифференциал ва алгебраик тенгламалар ҳамда чизиқли ва ночизиқли дастурлаш масалаларини визуал ва интерактив усуллар орқали ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ўқув мазмунининг мақсадли, методик, мазмунли ва диагностик компонентларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
бўлажак иқтисодчиларнинг касбий тайёргарлигини таъминлашга хизмат қилувчи ўқув-методик таъминоти талабаларнинг касбий компетенсиясини оширишга қаратилган трансдюсерли (яъни ахборотни турли шаклларда – матнли, график, овозли ва бошқаларда – қабул қилиш ва узатиш имконини берувчи), комбинаторли (тузилмавий ва саралаш имкониятларига эга), ҳамда графикли (матнли, рамкали, аниматсияли) методлардан фойдаланишга асосланган мазмун ва шакллари янги технологиялар орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Иқтисодчилар учун математика” фанини математик тизимлардан фойдаланиб оъқитиш боъйича илмий натижалари:
“Иқтисодчилар учун математика” фанини “ГеоГебра” дастури ёрдамида ўқитиш мазмуни математикага оид мантиқий, алгоритмик ва иқтисодий фикрлашни шакллантириш, интеллектуал фаолиятнинг турли босқичларига мос тайёргарлик даражаларини ривожлантириш, шунингдек, компютерли математик тизимлар ва замонавий дидактик ўқув воситаларини инновацион фаолиятга интегратсиялаш орқали ўқитиш жараёнини мукаммал режалаштириб, амалий ва назарий ёндашувлар уйғунлаштирилган ҳолда аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсийаларидан барча иқтисодийот таълим йоъналишлари учун “Иқтисодчилар учун математика (И модул, Чизиқли алгебра асослари ва унинг иқтисодийотга татбиқлари)” дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва оърта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-нойабрдаги 500-сон буйруғи, 500-351 рақамли гувоҳнома). Натижада, олий таълим талабаларнинг “Иқтисодчилар учун математика” фанига боълган қизиқишлари ва оъқув фаоллиги ҳамда маъруза ва амалий машғулотларни инноватсион коъринишларда ташкил қилиш самарадорлиги ошган;
математика ўқитиш жараёнида бўлажак иқтисодчиларнинг сонли-таҳлилий фикрлаши, мантиқий хулоса чиқариш қобилияти ва реал иқтисодий масалаларни ҳал қилиш кўникмаларини шакллантириш, ўқувчиларнинг ўзини-ўзи ривожлантириш, мустақил изланиш олиб бориш, иқтисодий ҳолатларни таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш каби компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган методик ёндашувлардан фойдаланиш, шунингдек, фронтал ва жамоавий ўқитиш услублари асосида ташкил этилган ва амалий лойиҳалар билан бойитилган таълим муҳитини яратиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсийаларидан барча иқтисодийот таълим йоъналишлари учун “Иқтисодчилар учун математика (ИИ модул, Математик таҳлил ва унинг иқтисодийотга татбиқлари)” дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва оърта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-нойабрдаги 500-сон буйруғи, 500-352 рақамли гувоҳнома). Натижада математик анализ, алгебра ва сонлар назарийаси, аналитик геометрийа, дифференциал тенгламалар, эҳтимоллар назарийаси, математик статистика, молийа математикаси каби фанларни оъқитиш жарайонида интерактив машғулотларни ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак иқтисодчиларнинг касбий тайёргарлигини таъминлашга хизмат қилувчи ўқув-методик таъминоти талабаларнинг касбий компетенсиясини оширишга қаратилган трансдюсерли (яъни ахборотни турли шаклларда – матнли, график, овозли ва бошқаларда – қабул қилиш ва узатиш имконини берувчи), комбинаторли (тузилмавий ва саралаш имкониятларига эга), ҳамда графикли (матнли, рамкали, аниматсияли) методлардан фойдаланишга асосланган мазмун ва шакллари янги технологиялар орқали такомиллаштиришга оид таклиф, тавсийаларидан ва тадбиқ этиш (ОТМлар мисолида) мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлашда фойдаланилган (Оъзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 24-октйабрдаги 04/11-6928-сонли маълумотномаси). Натижада, “ГеоГебра” дастури асосида ташкил этилган “Иқтисодчилар учун математика” фанининг ўқув-ташкилий тузилмаси замонавий компютерли математик тизимлар, дидактик воситалар ва ўқитиш технологияларини ўзаро уйғунлаштириш, дифференциал ва алгебраик тенгламалар ҳамда чизиқли ва ночизиқли дастурлаш масалаларини визуал ва интерактив усуллар орқали ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ўқув мазмунининг мақсадли, методик, мазмунли ва диагностик компонентларига устуворлик бериш асосида таълим муҳити ривожланишига эришилган.