Рахматов Отабек Одил ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамият ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва хавфсизлигига ижтимоий конфликтларнинг таъсири” мавзусидаги 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fal1076
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Илмий раҳбар: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор; 
  Расмий оппонентлар: Туленова Гулмира Жандаровна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Холбеков Абдуғани Жуманазарович, социология фанлари доктори, профессор.
  Етакчи ташкилот: Ўзбекистон республикаси жамоат хавфсизлиги     университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янги дунё тартиби шаклланаётган ҳозирги шароитда ижтимоий конфликт феноменини назарий таҳлил қилиш ва жамият барқарорлигини ошириш мақсадида низоларни ҳал қилиш бо'йича тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
глобаллашув шароитида жамият барқарорлиги ва тараққётига салбий таʻсир кўрсатувчи иқтисодий бўхронлар, сиёсий модернизациялашув, ижтимоий тармоқлар ривожланиши ва рақамлаштириш фонида ижтимоий конфликтларнинг янги шакллари (инфоконфликтлар, рақамли тенгсизлик, кибер-конфликтлар, виртуал конфликтлар) юзага келиши эҳтимоллиги ошиши илмий асосланган;
жамиятдаги ижтимоий конфликтлар ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик ўртасидаги диалектик боғлиқлик муносабатлари аниқланган ва конфликтларнинг давлат хавфсизлигига, давлат институтлари ва жамоат тузилмаларига бевосита яʼни, ижтимоий конфликтлар зўравонликка, намойишларга, тартибсизликларга, билвосита эса иқтисодий пасайиш, инвестициялар камайиши, ишсизлик ошиши каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги очиб берилган; 
эмпирик таҳлил орқали ижтимоий ўзгаришлар, иқтисодий модернизация ва демократлаштириш жараёнлари билан боғлиқ ўтиш даврини бошдан кечираётган кўп миллатли ва кўп конфессияли жамиятларда ижтимоий конфликтлар миллий идентитлик учун кураш, ресурслар ва ҳокимятга интилишларда  этник гуруҳ бозлик, ирқий ёки диний жиҳатдан камситилаётганлик баҳонасида имтиёзларни қўлга киритиш каби кўринишларда намоён бўлиши очиб берилган;
ижтимоий конфликтларнинг шаклланиш омиллари ва ривожланиш ички динамикаси, жамият бошқарувида ижтимоий ҳушёрлик ва огоҳлик тамойилларини юксалтириш зарурати, шунингдек конфликтоген ҳолатларни юзага келтирувчи коррупсия, миграция, ишсизлик, шовинизм каби иллатларни бартараф этиш лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги дунё тартиби шаклланаётган ҳозирги шароитда ижтимоий конфликт феноменини назарий таҳлил қилиш асосида:
глобаллашув шароитида жамият барқарорлиги ва тараққётига салбий таʻсир кўрсатувчи иқтисодий бўхронлар, сиёсий модернизациялашув, ижтимоий тармоқлар ривожланиши ва рақамлаштириш фонида ижтимоий конфликтларнинг янги шакллари (инфоконфликтлар, рақамли тенгсизлик, кибер-конфликтлар, виртуал конфликтлар) юзага келиши эҳтимоллиги ошиши илмий асосланган хулоса ва амалий тавсиялардан Республика ма'навият ва ма'рифат марказининг 2022-2023 йиллардаги тарг'ибот фаолиятида фойдаланилди (Республика Ма'навият ва ма'рифат марказининг 2024-йил 29-апрелдаги №01/11-576 ма'лумотномаси). Олинган натижалар тингловчларнинг конфликтология бо'йича билимларини кенгайтирди ва аҳоли о'ртасидаги низоларнинг олдини олишиш имконини яратди.
жамиятдаги ижтимоий конфликтлар ва ижтимоий-сиёсий барқарорлик ўртасидаги диалектик боғлиқлик муносабатлари аниқланган ва конфликтларнинг давлат хавфсизлигига, давлат институтлари ва жамоат тузилмаларига бевосита яʼни, ижтимоий конфликтлар зўравонликка, намойишларга, тартибсизликларга, билвосита эса иқтисодий пасайиш, инвестициялар камайиши, ишсизлик ошиши каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигига оид илмий хулосалардан Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилди (Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 11-майдаги №3-16-21-2111 ма'лумотномаси). Олинган натижалар ва мазкур тавсиялар шахснинг ижтимоий муносабатларни амалга оширишда мас'улиятини ошириш, уюшмаган ёшлар онгида соғлом турмуш тарзи, оила ва никоҳ ҳақидаги тушунчаларни шакллантириш, шунингдек, ма'навий ва ахлоқий билимларни шакллантириш орқали ташкилот дастурининг мазмунини бойитиш, аҳолида ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик ва коррупсияни олдини олишга қаратилган тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилди;
эмпирик таҳлил орқали ижтимоий ўзгаришлар, иқтисодий модернизация ва демократлаштириш жараёнлари билан боғлиқ ўтиш даврини бошдан кечираётган кўп миллатли ва кўп конфессияли жамиятларда ижтимоий конфликтлар миллий идентитлик учун кураш, ресурслар ва ҳокимятга интилишларда  этник гуруҳ бозлик, ирқий ёки диний жиҳатдан камситилаётганлик баҳонасида имтиёзларни қўлга киритиш каби кўринишларда намоён бўлиши очиб берилганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятида кенг фойдаланилди (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2024 йил 12 июндаги 04-13/552-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши мамлакатимизда шахслар, гуруҳлар, миллатлар, динлар ўртасида консенсуснинг ривожланишига хизмат қилди;
ижтимоий конфликтларнинг шаклланиш омиллари ва ривожланиш ички динамикаси, жамият бошқарувида ижтимоий ҳушёрлик ва огоҳлик тамойилларини юксалтириш зарурати, шунингдек конфликтоген ҳолатларни юзага келтирувчи коррупсия, миграция, ишсизлик, шовинизм каби иллатларни бартараф этиш лозимлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (ЎзЛиДеП партиясининг 2025-йил 28-январдаги №01-27/48 маълумотномаси). Олинган натижалар ва тавсиялар, шахсий жавобгарликни ошириш, ижтимоий муносабатларни амалга оширишда, фуқароларда соғлом турмуш тарзи, оила ва никоҳ тўғрисида тасаввурларни шакллантириш, шунингдек, маънавий ва ахлоқий билимларни шакллантиришга қаратилган, бу эса ташкилотнинг дастур мазмунини бойитишга, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олишга қаратилган тадбирларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish