Бурханов Алишер Хаджимурадовичнинг
фан доктори (DSc) илмий даражаси ҳимояси ҳақидаги эьлон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Iqt420.
Илмий маслаҳатчи: Хушмотов Норкул Саъдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиев Яшнар Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ташматов Рустам Хусанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш-иқтисодий муносабатлар” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини яратиш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида иштирок этувчи субьектлар ўртасида шаклланадиган, ишлаб чиқариш воситалари ва ресурсларидан фойдаланиш, даромадни шакллантириш ҳамда унинг тақсимланиши билан боғлиқ иқтисодий манфаатлар ва мулкий муносабатларга асосланган ҳамда бозор тамойиллари, давлат тартибга солувчи механизмлари таъсирида ривожланувчи иқтисодий алоқалар тизими жиҳатидан такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонини ижарага олувчи ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ер майдонидан камида уч йил давомида, юридик шахсларга давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган ер майдонларини қайта ижарага олувчига ўтказиш ҳолатида камида беш йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши шартини киритиш таклифи асосланган;
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасини институционал таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, соҳадаги глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммоларнинг илмий-назарий асосларини тадқиқ қилишга йўналтирилган илмий-услубий тузилма фаолиятини йўлга қўйиш орқали қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш-иқтисодий муносабатларни тартибга солиш ва ривожлантиришнинг институционал муҳитини такомиллаштириш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришда “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офисини ташкил этиш асосида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солишнинг лойиҳа-жараён ёндашувини амалга ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида иқтисодий ўсиш, қишлоқ хўжалиги ялпи қўшилган қийматининг мутлоқ ва нисбий кўрсаткичлари, иқтисодий ўсишни таъминлашда соҳанинг салмоғи динамикасини эконометрик моделлаштириш асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш-иқтисодий муносабатлар” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини яратиш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш жараёнларида иштирок этувчи субьектлар ўртасида шаклланадиган, ишлаб чиқариш воситалари ва ресурсларидан фойдаланиш, даромадни шакллантириш ҳамда унинг тақсимланиши билан боғлиқ иқтисодий манфаатлар ва мулкий муносабатларга асосланган ҳамда бозор тамойиллари, давлат тартибга солувчи механизмлари таъсирида ривожланувчи иқтисодий алоқалар тизимли жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодий манфаатлар ва мулкий муносабатларга асосланган ҳамда бозор тамойиллари, давлат тартибга солувчи механизмлари таъсирида ривожланувчи иқтисодий алоқалар тизими жиҳатидан такомиллаштирилган қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш-иқтисодий муносабатлар тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонини ижарага олувчи ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ер майдонидан камида уч йил давомида, юридик шахсларга давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган ер майдонларини қайта ижарага олувчига ўтказиш ҳолатида камида беш йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши шартини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-15-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 10-январдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 6-сон, 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 709-сон қарори билан тасдиқланган “Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) тартиби тўғрисидаги Низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9 апрелдаги 05/06-04-145-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш имкони яратилган;
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасини институционал таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, соҳадаги глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммоларнинг илмий-назарий асосларини тадқиқ қилишга йўналтирилган илмий-услубий тузилма фаолиятини йўлга қўйиш орқали қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш-иқтисодий муносабатларни тартибга солиш ва ривожлантиришнинг институционал муҳитини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 январдаги “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни тадқиқ қилиш, стратегик режалаштириш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-58-сон қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9 апрелдаги 05/06-04-145-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ хўжалиги соҳасини институционал таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш, соҳадаги глобал, минтақавий ва ҳудудий муаммоларнинг ҳамда агрокластерлар фаолиятининг илмий-назарий асосларини тадқиқ қилиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ислоҳотларни янада жадаллаштиришда “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офисини ташкил этиш асосида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солишнинг лойиҳа-жараён ёндашувини амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 июндаги “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-227-сон қарори ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9 апрелдаги 05/06-04-145-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги лойиҳалар маркази” лойиҳа офиси самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида иқтисодий ўсиш, қишлоқ хўжалиги ялпи қўшилган қийматининг мутлоқ ва нисбий кўрсаткичлари, иқтисодий ўсишни таъминлашда соҳанинг салмоғи динамикасини эконометрик моделлаштириш асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 9 апрелдаги 05/06-04-145-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тармоққа инвестицияларни жалб этиш, илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмаларни молиялаштириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасидаги ажратилаётган субсидияларнинг кўламини ошириш имкони яратилган.