Кадирова Умида Эргашевна 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларида халқчил ИПО жараёнини амалга оширишни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3754
Илмий раҳбар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, проффессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Илёс Хуршидович иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Алмардонов Мухаммади Ибрагимович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.И.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларида халқчил ИПО жараёнини амалга оширишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқчил ИПОда ўтказилаётган акциядорлик жамиятлари акцияларининг оммавий таклифларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ва резидентлари учун депо ҳисоб варақларни ва буюртма беришни онлайн масофадан туриб амалга ошириш тартибини жорий қилиш таклифи асосланган;
давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларини акцияларини халқчил ИПО жараёнини амалга оширишда институционал инвесторлар учун сотиб олинадиган акциялар бўйича 0,05 фоиз чекловларни белгиламаслик таклифи ишлаб чиқилган;
давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларининг иккиламчи (СПО) оммавий жойлаштиришни амалга оширишда андеррайтер, инвестиция воситачилари ва бошқа консултантлар томонидан акцияларнинг дастлабки нарх чегараларини чегирмавий пул оқимлари усули ёрдамида аниқлаш таклифи асосланган;
давлат қимматли қоғозлар бозорининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва халқаро капитал оқимини рағбатлантириш мақсадида хорижий инвесторлар учун масофадан туриб рўйхатдан ўтиш ва инвестицион ҳисобварақ очиш тартибини соддалаштириш механизмларини жорий этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат улушидаги акциядорлик жамиятларида халқчил ИПО жараёнини амалга оширишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқчил ИПОда ўтказилаётган акциядорлик жамиятлари акцияларининг оммавий таклифларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ва резидентлари учун депо ҳисоб варақларни ва буюртма беришни онлайн масофадан туриб амалга ошириш тартибини жорий қилиш таклифи 2025-йил 12-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1028-сон Қонуннинг 1-моддаси 5-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 7-майдаги №3/дн-95-сонли маълумотномаси). Натижада, иккиламчи қимматли қоғозлар бозорида инвесторлар иштирокини ортишига, ҳамда иккиламчи қимматли қоғозлар савдоси билан боғлиқ жараённи тезлаштиришга ва савдо ҳажмини ортишига олиб келган;
давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларини акцияларини халқчил ИПО жараёнини амалга оширишда институционал инвесторлар учун сотиб олинадиган акциялар бўйича 0,05 фоиз чекловларни белгиламаслик таклифи 2024-йил 14-февралдаги “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида” ЎРҚ-907-сон Қонуннинг 32-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 7-майдаги №3/дн-95-сонли маълумотномаси). Натижада, қимматли қоғозлар бозоридаги савдода институционал инвесторларнинг салмоғи ошишига, ҳамда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш заруриятига имконият яратган ҳолда қимматли қоғозлар инфратузилмасининг ривожланишига туртки бўлган;
давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларининг иккиламчи (СПО) оммавий жойлаштиришни амалга оширишда андеррайтер, инвестиция воситачилари ва бошқа консултантлар томонидан акцияларнинг дастлабки нарх чегараларини чегирмавий пул оқимлари усули ёрдамида аниқлаш таклифи 2024-йил 14-февралдаги “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида” ЎРҚ-907-сон Қонуннинг 21-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 7-майдаги №3/дн-95-сонли маълумотномаси). Натижада, қимматли қоғозлар бозоридаги акциялар пакетининг ҳажми ортишига, ҳамда акцияларни савдога чиқариш муддатини белгилаш ва акциянинг номинал ва баҳо қийматига боғлиқ бўлмаган нарх чегараларини белгилаш имкониятини берган;
давлат қимматли қоғозлар бозорининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва халқаро капитал оқимини рағбатлантириш мақсадида хорижий инвесторлар учун масофадан туриб рўйхатдан ўтиш ва инвестицион ҳисобварақ очиш тартибини соддалаштириш механизмларини жорий этиш таклифи 2025-йил 7-февралдаги “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-1025-сон Қонуннинг 23-моддаси 3-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 7-майдаги №3/дн-95-сонли маълумотномаси). Натижада, хорижий сармоядорларнинг бозорга кириши қимматли қоғозлар бозори ликвидлигининг ошишга, савдо ҳажмининг кенгайишига, нархлар шаклланишининг янада шаффофлашишига, ҳамда брокерлик хизматлари, электрон савдо платформалари ва ҳисоб-китоб тизимлари янада ривожланишига сабаб бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish