Умаркулова Гулбахор Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гипертиреоид холатда буйрак усти безларининг морфологик кўрсаткичлари ва бунда зайтун мойи хамда селен қўлланилиши” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3717.
Илмий раҳбар: Ильясов Азиз Саидмуратович, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори; Ахмедова Сайёра Мухаммадовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хужа Ахмад Яссавий номидаги қозоқ турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипертиреоид ҳолат шароитида каламушлар буйрак усти безлари морфофункционал кўрсаткичларини ўрганиш ва уларни зайтун мойи ҳамда селен билан химоя қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гипертиреоид ҳолатида буйрак усти безларидаги структуравий ўзгаришларидан капсула қалинлашуви, қаватларининг гиперплазияси ва микроқон томирларининг қайта шаклланиши кузатилиб, зайтун мойи ва селен қулланилганда нормаллаштирувчи таъсир кўрсатди ва бунда селеннинг таъсири устун эканлиги аниқланган;
илк бор гипертиреоид ҳолатда буйрак усти безлари пўстлоқ қаватидаги эндокриноцитлар сони ва мағиз қаватидаги хромаффин ҳужайралар сонининг кескин камайиши аниқланган;
илк бор гипертиреоид ҳолатида тиреоид гормонларининг юқори даражасига қарамасдан, қондаги кортизол даражасининг пасайиши аниқланган булиб, селен таъсирида кортизол даражаси нормал кўрсаткичларгача тикланиши, бироқ тиреоид гормонлари кўрсаткичлари сезиларли узгармаганлиги исботланган;
илк бор гипертиреоид ҳолатида селен таъсирида буйрак усти безлари ҳужайраларининг иммуногистокимёвий маркерлар ёрдамида ( Ki-67 ва синаптофизин) пролифератив фаолияти ва нейроэндокрин дифференцияланишининг нормаллашуви аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Беморларда гипертиреоид ҳолат таъсирида буйрак усти бези тўқималаридаги морфологик ўзгаришларнинг морфологик, замонавий гистокимёвий, иммуногистокимёвий, лаборатория тадқиқотларини қиёсий таҳлил қилиш натижасида олинган илмий натижаларга асосланиб:
биринчи илмий янгилик: илк бор гипертиреоид ҳолатида буйрак усти безларидаги структуравий ўзгаришларидан капсула қалинлашуви, қаватларининг гиперплазияси ва микроқон томирларининг қайта шаклланиши кузатилиб, зайтун мойи ва селен қулланилганда нормаллаштирувчи таъсир кўрсатди ва бунда селеннинг ижобий таъсири кўрсатди. Ушбу ўзгаришлар «Экспериментал тиреотоксикозда буйрак усти безларини тиклашда биологик фаол қўшимчаларнинг роли» мавзусидаги услубий тавсиянома Бухоро тиббиёт институти эксперт комиссиясининг №24m/105 2024 йил 13 май ҳужжати асосида тасдиқланган. Услубий кўрсатмалар буйрак усти безлари морфометрия параметрларини аниқлаш, уларни гипертиреоид ҳолат таъсири ва турли даволаш усуллари билан таққослаш имконини яратган. Тадқиқот натижалари РИЭИАТМ Жиззах филиали (18.10.2024 йил №68 сонли) буйруқ билан ва Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.10.2024 йил № 43 сонли) буйруқ билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 12 декабрдаги 10/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: илк бор гипертиреоид ҳолатида буйрак усти безларидаги структуравий ўзгаришларидан капсула қалинлашуви, қаватларининг гиперплазияси ва микроқон томирларининг қайта шаклланиши кузатилиб, зайтун мойи ва селен қулланилганда нормаллаштирувчи таъсир кўрсатди ва бунда селеннинг таъсири устун эканлиги гипертиреоид ҳолатда буйрак усти безлари структурасидаги морфологик ўзгаришларни эрта аниқлаш, асоратларнинг олдини олиш ҳамда касалликдан келиб чиқадиган ўлим ҳолатларини камайтиришга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: гипертиреоид ҳолат чақирилган сўнг буйрак усти безларида морфологик узгаришлар бошланишини хисобга олиб ҳамда тизимли яллиғланиш предикторларининг юқори бўлиши буйрак усти безида патологик жараён ривожланишига сабаб бўлишини инобатга олган ҳолда, ўз вақтида реабилитацион даво муолажаларини ўтказиш туфайли буйрак усти бези касалликлари ривожланиши олди олиниши ҳисобига иқтисодий жиҳатдан тежамкорликка эришилди;
иккинчи илмий янгилик: гипертиреоид ҳолатида буйрак усти безларидаги микроскопик ўзгаришлар пўстлоқ қаватидаги эндокриноцитлар сони ва мағиз қаватидаги хромаффин ҳужайралар сонининг камайиши билан ифодаланган. Ушбу ўзгаришлар «Экспериментал тиреотоксикозда буйрак усти безларини тиклашда биологик фаол қўшимчаларнинг роли» мавзусидаги услубий тавсиянома Бухоро тиббиёт институти эксперт комиссиясининг №24m/105 2024 йил 13 май ҳужжати асосида тасдиқланган. Услубий кўрсатмалар буйрак усти безлари морфометрия параметрларини аниқлаш, уларни гипертиреоид ҳолат таъсири ва турли даволаш усуллари билан таққослаш имконини яратган. Тадқиқот натижалари РИЭИАТМ Жиззах филиали (18.10.2024 йил №68 сонли) буйруқ билан ва Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.10.2024 йил № 43 сонли) буйруқ билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 12 декабрдаги 10/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гипертиреоид ҳолатида буйрак усти безларидаги микроскопик ўзгаришлар пўстлоқ қаватидаги эндокриноцитлар сони ва мағиз қаватидаги хромаффин ҳужайралар сонининг камайиши, мақсадли ҳимоялаш ва профилактика тадбирларини белгилаш учун хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган махсус алгоритм ёрдамида аҳоли ўртасида амбулатория шароитида гипертиреоид холатида буйрак усти безига асоратини олдини олишни оптималлаштириш бўйича таклиф қилинган услубий тавсиялар беморларни қиёсий соғломлаштириш билан боғлиқ профилактика ишларини бажариш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилган;
учинчи илмий янгилик: гипертиреоид ҳолатида тиреоид гормонларининг юқори даражасига қарамасдан, қондаги кортизол даражасининг пасайиши аниқланган булиб, селен таъсирида кортизол даражаси нормал кўрсаткичларгача тикланиши, бироқ тиреоид гормонлари кўрсаткичлари сезиларли узгармаганлиги исботланганлиги тўғрисидаги тадқиқот натижалари «Экспериментал тиреотоксикозда буйрак усти безларини тиклашда биологик фаол қўшимчаларнинг роли» мавзусидаги услубий тавсиянома Бухоро тиббиёт институти эксперт комиссиясининг №24m/105 2024 йил 13 май ҳужжати асосида тасдиқланган. Тадқиқот натижалари РИЭИАТМ Жиззах филиали (18.10.2024 йил №68 сонли буйруқ билан) ва Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.10.2024 йил № 43 сонли буйруқ билан) амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 12 декабрдаги 10/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Гипертиреоид ҳолат билан касалланган беморларда буйрак усти безидаги патологик ҳолатларнинг келиб чиқишидаги ахамиятини ўрганиш натижасида қондаги кортизол даражасининг пасайиши аниқланган бўлиб, селен таъсирида кортизол даражаси нормал кўрсаткичларгача тикланиши, хасталикни эрта ташхислаш орқали унинг натижасида юзага келадиган асоратларнинг олдини олишга шароит яратилганлиги ва хасталикни самарли даволаш тизимини шакллантиришга асос бўлиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва ногиронликни олдини олишга асос бўлган. Иқтисодий самарадорлиги: Гипертиреоид ҳолатдан сўнг организмда тизимли яллиғланиш жараёнлари юқори бўлиши буйрак усти безида патологик жараён ривожланишига сабаб бўлишини инобатга олган ҳолда, ўз вақтида реабилитацион даво муолажаларини ўтказиш туфайли буйрак усти бези гормонларда бузилишни ривожланиши олди олинишига эришилган;
тўртинчи илмий янгилик: гипертиреоид ҳолатида селен таъсирида буйрак усти безлари ҳужайраларининг иммуногистокимёвий маркерлар ёрдамида (Ki-67 ва синаптофизин) пролифератив фаолияти ва нейроэндокрин дифференцияланишининг нормаллашуви аниқланиши «Экспериментал тиреотоксикозда буйрак усти безларини тиклашда биологик фаол қўшимчаларнинг роли» мавзусидаги услубий тавсиянома Бухоро тиббиёт институти эксперт комиссиясининг №24m/105 2024 йил 13 май ҳужжати асосида тасдиқланган. Тадқиқот натижалари РИЭИАТМ Жиззах филиали (18.10.2024 йил №68 сонли буйруқ билан) ва Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.10.2024 йил № 43 сонли) буйруқ билан амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 12 декабрдаги 10/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: илк бор гипертиреоид ҳолатида буйрак усти безларидаги структуравий ўзгаришларидан капсула қалинлашуви, қаватларининг гиперплазияси ва микроқон томирларининг қайта шаклланиши кузатилиб, зайтун мойи ва селен қулланилганда нормаллаштирувчи таъсир кўрсатди ва бунда селеннинг таъсири устун эканлиги гипертиреоид ҳолатда буйрак усти безлари структурасидаги морфологик ўзгаришларни эрта аниқлаш, асоратларнинг олдини олиш ҳамда касалликдан келиб чиқадиган ўлим ҳолатларини камайтиришга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: гипертиреоид ҳолат чақирилган сўнг буйрак усти безларида морфологик узгаришлар бошланишини хисобга олиб ҳамда тизимли яллиғланиш предикторларининг юқори бўлиши буйрак усти безида патологик жараён ривожланишига сабаб бўлишини инобатга олган ҳолда, ўз вақтида реабилитацион даво муолажаларини ўтказиш туфайли буйрак усти бези касалликлари ривожланиши олди олиниши ҳисобига иқтисодий жиҳатдан тежамкорликка эришилди. Хулоса: буйрак усти бези патологияси мавжуд беморларда гипертиреоид ҳолатдан кейин без морфометрик параметрларидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниклаш орқали реабилитацион даво чораларини қўллаш натижасида 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 186000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.