Умиров Шермухаммад Нормахматовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хавфли ўсма касалликлари бўлган болаларнинг ногиронлик кўрсатгичлари тахлили ва тиббий-ижтимоий реабилитациясини такомиллаштириш йўллари», 14.00.14 –онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1194.
Илмий раҳбар: Гафур-Ахунов Мирза Алиярович, тиббиёт фанлари доктори, профеоссор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази, DSc.04/07.06.2024.Tib.177.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Ғолиб Абдуллавич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахимов Нодир Махаматкулович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббий маркази Бухоро филиали.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида болалардаги хавфли ўсмаларда ногиронликни тахлили ва тиббий-ижтимоий реабилитацияни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасида сўнгги 10 йил ичида 0–17 ёшли болалар ўртасида хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалланиш кўрсаткичлари ҳудудлар, нозологик тури, жинси ва ёши бўйича илк бор динамикада башорат қилиниб, ўсиш тенденцияси ва ўсма жараёнининг босқичлар бўйича эрта аниқланишининг ортиши исботланган;
Ўзбекистон Республикасида болалар орасида ёш ва жинсга қараб хавфли ўсма касалликлари ичида қон ва лимфа тугунлари, бош мия ҳамда суяк хавфли ўсмаларидан ўлим кўрсаткичи юқорилиги, унинг ҳудудлар кесимида Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятида энг юқорилиги, ҳамда динамикада бу кўрсаткич ўсиш тенденциясига эга эканлиги исботланган;
болалар орасида хавфли ўсмалар туфайли ногиронликни шаклланишига таъсир этувчи асосий тиббий-биологик омиллар - ўсмаларнинг локализацияси, гистологик тури, касаллик босқичи, даволаш тактикалари эканлиги, ташкилий-ижтимоий омиллар эса - реабилитация хизматларининг мавжудлиги, оилавий ҳолат, тиббий хизматга кириш имконияти ва ҳудудий фарқлар эканлиги асосланган;
болаларда кўз, бош мия, суяк, юмшоқ тўқима хавфли ўсмалари ва нефробластомада индивидуал ногиронлик ҳолатларини барвақт аниқлаш ва комплекс тиббий-ижтимоий реабилитация тадбирлари ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилган ва болаларда реабилитация тадбирлари тиббий, психологик, педагогик ва ижтимоий босқичлардан иборат эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2024 йил 26 ноябрдаги 9-сон қарорига кўра: 
биринчи илмий янгилик: Ўзбекистон Республикасида сўнгги 10 йил ичида 0–17 ёшли болалар ўртасида хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалланиш кўрсаткичлари ҳудудлар, нозологик тури, жинси ва ёши бўйича илк бор динамикада башорат қилиниб, ўсиш тенденцияси ва ўсма жараёнининг босқичлар бўйича эрта аниқланишининг ортиши исботланганлиги 2021 йилнинг 18 октябрдаги 104-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти филиали ташкилий услубий бўлими ва 2021 йилнинг 10 ноябрдаги 98-сонли буйруқ билан ушбу марказнинг Бухоро вилояти филиали ташкилий услубий бўлими амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ўзбекистон Республикасида сўнгги 10 йил ичида 0–17 ёшли болалар ўртасида хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалланиш кўрсаткичлари ҳудудлар, нозологик тури, жинси ва ёши бўйича илк бор динамикада башорат қилиниши натижасида статистика кўрсаткичлари яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: Ўзбекистон Республикасида сўнгги 10 йил ичида 0–17 ёшли болалар ўртасида хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалланиш кўрсаткичлари ҳудудлар, нозологик тури, жинси ва ёши бўйича илк бор динамикада башорат қилиниши натижасида статистика кўрсаткичлари яхшиланиши ва бюджет маблағларининг ўртача 12%га иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: биринчи марта Ўзбекистон Республикасида сўнгги 10 йил ичида 0–17 ёшли болалар ўртасида хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалланиш кўрсаткичлари ҳудудлар, нозологик тури, жинси ва ёши бўйича илк бор динамикада башорат қилиниши натижасида статистика кўрсаткичлари яхшиланиши ва бюджет маблағларининг ўртача 12%га иқтисод қилиш ва болаларда назорат сифатини яхшилаш имконини берган;
 иккинчи илмий янгилик: Ўзбекистон Республикасида болалар орасида ёш ва жинсга қараб хавфли ўсма касалликлари ичида қон ва лимфа тугунлари, бош мия ҳамда суяк хавфли ўсмаларидан ўлим кўрсаткичи юқорилиги, унинг ҳудудлар кесимида Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятида энг юқорилиги, ҳамда динамикада бу кўрсаткич ўсиш тенденциясига эга эканлиги исботланганлиги 2021 йилнинг 18 октябрдаги 104-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти филиали ташкилий услубий бўлими ва 2021 йилнинг 10 ноябрдаги 98-сонли буйруқ билан ушбу марказнинг Бухоро вилояти филиали ташкилий услубий бўлими амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Болалар орасида ёш ва жинсга қараб қон ва лимфа тугунлари, бош мия ҳамда суяк хавфли ўсмаларидан ўлим кўрсаткичларининг юқорилиги, уларнинг Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятида энг юқори эканлиги, шунингдек, динамикада ўсиш тенденцияси мавжудлиги аниқланиши натижасида аҳолини эрта скринингдан ўтказиш, хавфли ўсмаларни илк босқичларда аниқлаш ва профилактика чора-тадбирларини кучайтириш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: болалар орасида ёш ва жинсга қараб хавфли ўсма касалликлари ичида қон ва лимфа тугунлари, бош мия ҳамда суяк хавфли ўсмаларидан ўлим кўрсаткичи юқорилиги, унинг ҳудудлар кесимида ўрганиш, ҳамда динамикада бу кўрсаткич ўсиш тенденциясига эга эканлигини аниқланиши ўлим ҳолатларини камайтириш ва хавфли ўсмаларни эрта аниқлаш ҳисобига даволаш харажатларини 8–10%гача қисқартириш, шу билан бирга бюджет маблағларини тежаш имкони яратилди. Хулоса: болалар орасида ёш ва жинсга қараб хавфли ўсма касалликлари бўйича ўлим кўрсаткичларининг юқорилиги, уларнинг ҳудудий фарқлари ва динамикада ўсиш тенденцияси илмий жиҳатдан асослаб берилгани натижасида аҳолини назорат қилиш ишлари кучайтирилди, болаларда назорат сифати яхшиланди ва бюджет маблағларини тежаш имконияти яратилди.
учинчи илмий янгилик: болалар орасида хавфли ўсмалар туфайли ногиронликни шаклланишига таъсир этувчи асосий тиббий-биологик омиллар - ўсмаларнинг локализацияси, гистологик тури, касаллик босқичи, даволаш тактикалари эканлиги, ташкилий-ижтимоий омиллар эса - реабилитация хизматларининг мавжудлиги, оилавий ҳолат, тиббий хизматга кириш имконияти ва ҳудудий фарқлар эканлиги асосланганлиги 2021 йилнинг 18 октябрдаги 104-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти филиали ташкилий услубий бўлими ва 2021 йилнинг 10 ноябрдаги 98-сонли буйруқ билан ушбу марказнинг Бухоро вилояти филиали ташкилий услубий бўлими амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Болалар орасида хавфли ўсмалар туфайли ногиронликни шаклланишига таъсир этувчи асосий тиббий-биологик омиллар - ўсмаларнинг локализацияси, гистологик тури, касаллик босқичи ва даволаш тактикалари, шунингдек, ташкилий-ижтимоий омиллар - реабилитация хизматларининг мавжудлиги, оилавий ҳолат, тиббий хизматга кириш имконияти ва ҳудудий фарқлар эканлиги илмий жиҳатдан асослаб берилиши натижасида ногиронликни эрта аниқлаш, болаларни реабилитация хизматлари билан қамраб олиш ва профилактика чора-тадбирларини кучайтириш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: болалар орасида хавфли ўсмалар туфайли ногиронликни шаклланишига таъсир этувчи асосий тиббий-биологик омиллар ва ташкилий-ижтимоий омиллар илмий жиҳатдан асослаб берилиши натижасида ногиронлик ҳолатларини камайтириш ҳисобига реабилитация ва даволаш харажатларини 9–11%гача қисқартириш, бюджет маблағларини тежаш ҳамда ўрин/кунлар сонини 1–2 кунга қисқартириш имконияти яратилди.  Хулоса: биринчи марта болалар орасида хавфли ўсмалар туфайли ногиронликни шаклланишига таъсир этувчи тиббий-биологик ва ташкилий-ижтимоий омиллар илмий жиҳатдан асослаб берилди, натижада ногиронликни эрта аниқлаш, болаларда назорат сифатини яхшилаш, бюджет маблағларини тежаш ва реабилитация жараёни самарадорлигини ошириш имконияти яратилди.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда кўз, бош мия, суяк, юмшоқ тўқима хавфли ўсмалари ва нефробластомада индивидуал ногиронлик ҳолатларини барвақт аниқлаш ва комплекс тиббий-ижтимоий реабилитация тадбирлари ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилган ва болаларда реабилитация тадбирлари тиббий, психологик, педагогик ва ижтимоий босқичлардан иборат эканлиги исботланганлиги 2021 йилнинг 18 октябрдаги 104-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти филиали ташкилий услубий бўлими ва 2021 йилнинг 10 ноябрдаги 98-сонли буйруқ билан ушбу марказнинг Бухоро вилояти филиали ташкилий услубий бўлими амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Болаларда кўз, бош мия, суяк, юмшоқ тўқима хавфли ўсмалари ва нефробластомада индивидуал ногиронлик ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда комплекс тиббий-ижтимоий реабилитация тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, шунингдек реабилитация жараёнининг тиббий, психологик, педагогик ва ижтимоий босқичлардан иборат эканлигини аниқлаш натижасида ногиронликни эрта аниқлаш, болаларни тўлиқ реабилитация йўлига йўналтириш ва уларнинг жисмоний ҳамда руҳий ривожланишини қўллаб-қувватлаш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: Болаларда кўз, бош мия, суяк, юмшоқ тўқима хавфли ўсмалари ва нефробластомада индивидуал ногиронлик ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда комплекс тиббий-ижтимоий реабилитация тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, шунингдек реабилитация жараёнининг босқичларини аниқлаш натижасида ногиронлик даражасини пасайтириш ва реабилитация харажатларини 10–12%гача қисқартириш, шу билан бирга оилалар ва давлат бюджет харажатларини тежаш, болаларнинг ўринда бўлиш вақтини 2–3 кунга қисқартириш имкони яратилди. Хулоса: Биринчи марта болаларда кўз, бош мия, суяк, юмшоқ тўқима хавфли ўсмалари ва нефробластомада индивидуал ногиронлик ҳолатларини барвақт аниқлаш ва комплекс тиббий-ижтимоий реабилитация тадбирларини ишлаб чиқиш натижасида ногиронликни камайтириш, болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, давлат харажатларини тежаш ва реабилитация жараёни самарадорлигини ошириш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish