Исмоилов Козимжон Олимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қавариқ-ботиқ тарелкалар воситасида пахта мойи мицелласининг якуний дистилляция жараёни гидродинамикасини яхшилаш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3254.
Илмий раҳбар: Хамдамов Анвар Махмудович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Икромали Тожиматович, техника фанлари доктори, профессор; Саттаров Карим Қаршиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қавариқ-ботиқ тарелкалар воситасида пахта мойи мисселласи якуний дистилляциялаш жараёни гидродинамикасини яхшилаш ва тарелкаларнинг оптимал конструктив параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
якуний дистилляция жараёнининг технологик параметрлари - ишчи босим, мисселла ҳарорати, суюқлик ва буғ фазалар сарфи ҳамда қурилманинг конструктив ўлчамларини мисселла таркибидан эритувчини дистилляциялаш самарадорлигига таъсири аниқланган;
ўсимлик мойи мисселласини дистиллациялаш жараёнининг турли гидродинамик режимларида такомиллаштирилган тангачали қавариқ-ботиқ тарелкада колоннали баландлиги бўйлаб суюқлик ва буғ фазаларининг ҳаракатланиш қонуниятлари аниқланган;
колоннали қурилмаларда қавариқ-ботиқ тарелкалар иштирокида мисселла таркибидан учувчан компонентларни сув буғи билан ҳайдаш жараёнининг технологик ва гидродинамик режимларининг оптимал чегаралари топилган;
колоннага жойлаштирилган қавариқ-ботиқ тарелкалар қиялик бурчаги ∠5° бўлганда колоннада ҳосил бўладиган барботаж жараёни ҳисобига мисселла таркибидан бензинни ҳайдаш самарадорлиги 14,3 % ошгани исботланган;
пахта мойи мисселласини якуний дистилляциялаш жараёнини қавариқ-ботиқ тарелкалардан фойдаланиб амалга оширишнинг технологик самарадорлиги исботланган ва шу асосда якуний дистилляторнинг такомиллаштирилган янги конструксияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта мойи мисселласининг якуний босқич дистилляциялаш жараёнини такомиллаштириш ва самарали қурилма яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қавариқ-ботиқ тарелка билан таъминланган якуний босқич дистилляторнинг тавсия этилган янги конструксияси “Наманган тола-текстил” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 12 ноябридаги КC/3-391-сонли маълумотномаси). Натижада, пахта мойи мисселасининг якуний босқич дистилляция жараёни давомийлиги 14,3% га қисқартириш, ҳароратини 5°Cга пасайтириш, сув буғи сарфини камайтириш ҳамда мисселладан эритувчини ҳайдаш қурилманинг самарали конструксиясининг ҳисоблаш ва лойиҳалш имконини берган;
пахта мойи мисселласини такомиллашган охирги босқич дистилляциялаш жараёнини ўсимлик мойи ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияси “Наманган тола-текстил” МЧЖнинг «2024-2029 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2024 йил 12 ноябридаги КC/3-391-сонли маълумотномаси). Натижада, дистилляторда қайта ишланаётган қора мой чақнаш ҳароратини анъанавий дистилляторга қараганда 10 °C га ортган, қора экстраксион мойнинг кислота сонини камайиши рафинацияланган мой чиқишини 1,8 % ошириш имконини беради.