Жовлиев Шавкат Хасановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Металлургия саноати конструкция ва ускуналари учун композицион полимер материаллар ва коррозияга чидамли қопламаларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5540.
Илмий раҳбарлар: Негматов Сайибжан Садикович, техника фанлари доктори, профессор, академик, Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01. 
Расмий оппонентлар: Юлчиева Сурайё Бахрамовна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Исмаилов Равшан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: металлургия саноати конструкция ва ускуналари учун композицион полимер материаллар ва коррозияга чидамли қопламаларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
композицион полимер материаллар ва қопламаларнинг ҳаво-газли агрессив муҳит таъсирида емирилишига оид физик-кимёвий ҳусусиятлари аниқланган;
адгезион мустахкамлик, физик-механик хусусиятлар, коррозияга чидамлилик ва хизмат муддатини яхшилайдиган синергетик таъсирга олиб келадиган антикоррозион қопламалар таркибидаги минерал тўлдирувчилар ва полимер боғловчилар ўртасидаги ўзаро таъсир механизмлари аниқланган;
полимер қопламаларнинг асосий хусусиятларига таъсир қилувчи асосий омиллар аниқланган бўлиб, бу омиллар тўлдирувчининг табиати, тузилиши, таркиби ва нисбатига боғлиқ ҳолда қопламаларнинг адгезион мустаҳкамлигини 1,5-2 марта ошириши асосланган;
металлургия саноатидаги иншоотлар ва жиҳозларнинг хизмат муддатини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган қопламаларни қўллаш орқали кимёвий ҳамда ҳаво-газ таъсирига чидамлилигини 1,5–2 баробарга ошириши аниқланган;
металл иншоотлар ва жиҳозларнинг физик-механик ва коррозияга чидамли хусусиятлари ҳамда умрбоқийлигини ошириш учун самарали таркиб ва олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металлургия саноати конструкция ва ускуналари учун композицион полимер материаллар ва коррозияга чидамли қопламаларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида: 
ишлаб чиқилган коррозияга чидамли композицион полимер қопламалар “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖга тегишли металл конструкциялар ва насосларда амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг 2025 йил 30 июндаги  03/03-933-сон маълумотномаси). Натижада, завод учун белгиланган технологияда ишлаб чиқилган коррозияга чидамли композицион полимер материаллардан фойдаланиш орқали биргина насосларнинг ишлаш муддатини 2-3 маротаба ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган композицион полимер материаллари ва улар асосидаги каррозияга қарши қопламалар қопламалар “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖга тегишли металл конструкциялар, ускуналар, насосларнинг парраклари, металл қувурлари ва юқори босимда ишловчи насос корпусларининг сирт юзасини капитал ва техник таъмирлашда амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг 2025 йил 30 июндаги 03/03-933-сон маълумотномаси). Натижада, композицион коррозияга чидамли қопламаларнинг адгезион мустаҳкамлигини 1,5-2 марта ошириш ва уларнинг тан нархини 2 баробар арзонлаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish