Кимёназаров Сардорбек Қўчқарали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Фарғона мевахўрлари (Лепидоптера: Тортриcидае) фаунаси, экологияси ва хўжалик аҳамияти», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/B876.
Илмий раҳбар: Ахмедова Зухра Юлдашевна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, профессор; Халиллаев Шерзод Алимбаевич, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Фарғона мевахўрлар (Лепидоптера: Тортриcидае) оиласининг тур таркибини аниқлаш, биоекологик хусусиятлари ҳамда хўжалик аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Марказий Фарғона ҳудудида тарқалган Тортриcидае оиласининг тур таркиби таҳлил қилиниб, 2 кенжа оила, 17 авлодга мансуб 26 тур аниқланган;
илк бор Ўзбекистон фаунаси учун мевахўрларнинг Селенодес карелиcа (Тенгстром, 1875), Эпиблема фоенелла (Линнаеус, 1758), Грапҳолита cомпосителла (Фабриcиус, 1775) турлари ҳамда Марказий Фарғона ҳудуди учун Аргйротаениа лжунгиана (Тунберг, 1797), Лобесиа ботрана (Денис & Счиффермüллер) 1775) турлари аниқланган;
Марказий Фарғона ҳудудида тарқалган мевахўрларнинг доминант турлари аниқланиб, уларнинг фенологияси очиб берилган;
Марказий Фарғона мевахўрларининг 6 та доминат тури ва Ўзбекистон энтомофаунаси учун илк маротаба қайд этилган 3 турининг морфологик ҳамда морфометрик хусусиятлари аниқланган ҳамда молекуляр-генетик таҳлиллар асосида идентификация калитлари тасдиқланган;
мевахўрларнинг ривожланишига абиотик, биотик ҳамда антропоген омилларнинг таъсири очиб берилган;
Марказий Фарғона мевахўрларининг 28 авлодга мансуб 31 тур энтомофаг ҳашаротлари ҳамда 4 авлодга мансуб 7 тур энтомопатоген микромицеталари аниқланган;
илк бор олма мевахўридан (Cйдиа помонелла) ядро полиедроз вируси штамми ажратиб олинган ҳамда мевахўрларга қарши биологик кураш воситасининг илмий асослари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Фарғона мевахўрлари фаунаси, экологияси ва хўжалик аҳамияти юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Марказий Фарғона ҳудудидан йиғилган Тортриcидае оиласи турлари бўйича ўтказилган молекуляр-генетик (сиквенс хроматографияси) ёндашувлар асосида Арчипс cратаегана (Ҳüбнер, 1796-1799), Аргйротаениа лжунгиана (Тунберг, 1797), Лобесиа ботрана (Денис & Счиффермüллер), Эпиблема фоенелла (Линнаеус, 1758), Cйдиа помонелла (Линнаеус, 1758) ҳамда Грапҳолита cомпосителла (Фабриcиус, 1775) турларининг мДНКси CОИ соҳасидан узунлиги 658 жуфт асосга эга бўлган нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази базасига (НCБИ) (ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов) жойлаштирилган. Натижада, Арчипс cратаегана ПП991410, Аргйротаениа лжунгиана ПП991399, Лобесиа ботрана ПП991437, Эпиблема фоенелла ПҚ643883, Cйдиа помонелла ПП991409 ҳамда Грапҳолита cомпосителла ПҚ643874 турларининг идентификация рақамлари олинган ҳамда улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган;
мевахўрларнинг Тортриcидае оиласига тегишли 9 турга мансуб 23 нусха ҳашарот намуналари Республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” нойъоб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 7 октябрдаги 4/1255-2217-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар ҳашаротлар коллекцияси фондини бойитган ва турларни идентификация қилиш учун қиёсий таҳлил этиш, шунингдек, биотоплар бўйича тақсимланишни таҳлил қилиш ва атлас тайёрлашда фойдаланиш имконини берган.