Оразбаева Айсара Аскаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Пахта экинлари учун кам заҳарли фунгицидлик ва стимуляторлик хусусиятга эга уруғларни дориловчи воситалар олиш технологияси», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/T741.
Илмий маслаҳатчилар: Закиров Бахтиёр Собиржонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01.
Расмий оппонентлар: Мирзакулов Холтура Чориевич. техника фанлари доктори, профессор; Умиров Фарход Эргашович, техника фанлари доктори, профессор; Шерқўзиев Дониёр Шермаматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: cирка кислотаси, моно-, ди-, триэтаноламин, мис ацетат моногидрати, формалин, уротропин, мис сульфати ва кальций нитрати асосида комплекс таъсир этувчи пахта чигити уруғларини дориловчи воситалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
моно-, ди-, триэтаноламин, мис ацетат моногидрати, сирка кислотасини бир ва икки алмашган моноэтаноламмонийли аралашмаси бирикмалари иштирокидаги мураккаб сувли системаларининг «таркиб-хосса» диаграммалари яратилган;
диаграммаларда аниқланган янги фазалар ажратиб олинган ва замонавий физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида қуйидаги NH2C2H4OH·(CH3COO)2Cu·H2O; NH(C2H4OH)2·(CH3COO)2Cu·H2O; N(C2H4OH)3·(CH3COO)2Cu·H2O; CH3COOH·NH2C2H4OH·(CH3COO)2Cu·H2O; 2CH3COOH·NH2C2H4OH·(CH3COO)2Cu·H2O бешта бирикманинг ҳосил бўлганлигии исботланган;
олинган бирикмалар ўзларининг индивидуаллигига мос равишда фойдали хусусиятларини сақлаб қолган ва пахта чигитида илдиз чириш ва гоммоз касалликларида химояловчи фунгицидлик ва стимуляторлик хусусиятларга эга эканлиги аниқланган;
синтез қилинган формалин, уротропин, мис сулфати ва мис ацетат моногидратнинг моноэтаноламмонийли тузларига асосланган таркибларнинг физик-кимёвий ва реологик кўрсаткичлари асосида уларнинг таркибий барқарорлиги ва фойдали хусусиятлари сақланиши, шунингдек, амалиётда қўллаш учун самарали эканлиги аниқланган.
сирка кислотаси, моноэтаноламин ва мис карбонати; сирка кислотаси, моноэтаноламин ва мис ацетат моногидрати; формалин, уротропин, мис сулфати ва кальций нитрат каби компонентлар асосида илдиз чириши ва гоммозга қарши самарали таъсирга эга бўлган уч турдаги янги дориловчи воситаларни яратиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта экинлари учун кам захарли фунгицидлик ва стимуляторлик хусусиятга эга уруғларни дориловчи воситалар олиш технологияси бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб:
формалин, уротропин, мис сульфати ва кальций нитрати асосида суюқ уруғларни дориловчи воситаларни олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг “2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг 2024 йил 10 октябрдаги 12/1-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалиги экинларини зарарли вирус ва бактериялардан муҳофаза қилувчи кам заҳарли фунгицидлик ва стимуляторлик хусусиятга эга уруғларни дориловчи воситалар олиш имконини беради;
70%-ли сирка кислотаси, моноэтаноламин ва мис ацетат моногидрати асосида суюқ уруғларни дориловчи воситаларни олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг “2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖ нинг 2024 йил 10 октябрдаги 12/1-сон маълумотномаси). Натижада, олинган янги дориловчи восита пахта кўчатларини илдиз чириши ва гоммоз каби касалликлардан ҳимоялаш ва пахта пишиб етилишини тезлаштириш имконини беради;
99,6%-ли сирка кисотаси, моноэтаноламин, мис карбонати асосида қаттиқ уруғларни дориловчи воситаларни олиш технологияси “Электрокимёзавод” ҚК АЖнинг “2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Электрокимёзавод” ҚК АЖ нинг 2024 йил 10 октябрдаги 12/1-сон маълумотномаси). Натижада, уруғларни дориловчи воситалардан фойдаланиш ҳисобига умумий ҳосилдорликни ҳар гектарига 1,0–2,0 центнерга ошириш имконини беради.