Хакимов Олимжон Нематовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Амударё ҳозирги делтаси элементар ландшафтларнинг мелиоратив ҳолатида релеф структурасининг роли», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Gr332.
Илмий раҳбар: Уразбаев Абдукарим Кендирбаевич, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Рафиков Вахаб Асомович, география фанлари доктори, профессор; Алимқулов Нусратилла Рахмонқулович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: элементар ландшафт гуруҳларининг мелиоратив ҳолатида релеф структурасининг ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик делталарнинг ва Амударё ўзанбўйи баландликларининг шохланувчи структурасида элементар ландшафт гуруҳларининг тизимли табақаланиш қонуниятлари йирик масштабли (1:25000) релеф пластикаси карталари асосида илмий асосланган;
элювиал, транс-элювиал, супераквал элементар ландшафт гуруҳларининг мелиоратив ҳолати билан релеф структураси ўртасидаги ўзаро алоқадорлик аниқланган;
Эркиндарё кичик делтасининг 1: 100000 масштабдаги “Тупроқларнинг шўрланиш даражаси” ҳамда Амударё ўзанбўйи баландликларида “Элементар ландшафт гуруҳлари”нинг карталари Арc ГИС дастурида яратилган;
илк бор суғорилмайдиган ҳудудларнинг Ер ресурсларидан оқилона фойдаланишда кичик делталар шохланувчи структурасининг ва суғориладиган ҳудудларнинг Ер ресурсларидан самарали фойдаланишда коллектор геотизимлар ҳавзавий структурасининг роллари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амударё ҳозирги делтаси “Тупроқ қопламининг структураси” ва унинг табақаланиш қонуниятлари бўйича олинган натижалар асосида:
кичик делталарнинг ва Амударё ўзанбўйи баландликларининг шохланувчи структурасида элементар ландшафт гуруҳларининг тизимли табақаланишни кўрсатувчи йирик масштабли (1:25000) релеф пластикаси карталаридан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 10 декабрдаги 02-01/18-2-3958-сон маълумотномаси). Натижада, ўзан бўйи баландликларидан хўжаликнинг турли тармоқларида самарали, барқарор ва оқилона фойдаланиш режаларини такомиллаштириш имконини берган;
элювиал, транс-элювиал, супераквал элементар ландшафт гуруҳларининг мелиоратив ҳолати билан релеф структураси ўртасидаги ўзаро алоқадорликлари юзасидан берилган илмий ва амалий тавсиялари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 10 декабрдаги 02-01/18-2-3958-сон маълумотномаси). Наижада, ушбу ҳудуддаги тарқалган элементар ландшафт гуруҳларининг хусусиятларидан келиб чиқиб мелиорация ишларини амалга ошириш имконияти янада кенгайтирилган;
Эркиндарё кичик делтасининг 1:100000 масштабдаги “Тупроқларнинг шўрланиш даражаси” картасидан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 10 декабрдаги 02-01/18-2-3958-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудларни геоекологик мониторинг қилиш, шўрланишнинг ҳосилдорликка таъсирини камайтириш стратегиясини такомлиллаштириш имконини берган;
суғорилмайдиган ҳудудларнинг Ер ресурсларидан оқилона фойдаланишда кичик делталар шохланувчи структурасининг ва суғориладиган ҳудудларнинг Ер ресурсларидан самарали фойдаланишда эса коллектор геотизимлар ҳавзавий структураси устувор эканлигини асословчи ғоялари ҳамда илмий ва амалий тавсиялари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 10 декабрдаги 02-01/18-2-3958-сон маълумотномаси). Натижада, суғорилмайдиган ҳудудларда кичик делталарнинг шохланувчи структурасига, суғориладиган ҳудудларда эса коллектор геотизимлар ҳавзавий структурасига устуворлик бериш самарали эканлигини аниқлаш имконини берган.