Вохидова Насиба Хабибулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Табиий ва саноат иккиламчи хомашёларидан фойдаланиб кўмир брикетлари олиш жараёнини такомиллаштириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т4598.
Илмий раҳбар: Тожиев Расулжон Жумабоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Носирова Шаира Нармурадовна, техника фанлари доктори, профессор; Султанова Шахноза Абдувахитовна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ва маиший чиқиндилардан боғловчи сифатида фойдаланиб кўмир брикетлари олиш технологиясини такомиллаштириш ва сифатли пресслаш қурилмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сифатли брикет олиш учун такомиллашган поршенли пресс қурилмаси ишлаб чиқилган ҳамда унинг техник параметрларининг (кривошип механизмининг айланишлар сони 20; 25 ва 30 айл/мин ва ишчи камера диаметри 80; 100 ва 120 мм) брикет мустахкамлиги, ёниш вақти ва ўртача ҳароратга таъсири аниқланган;
кўмир кукунини брикетлаш учун табиий ва маиший чиқинди ҳисобланган дарахт барги смоласи ва спирт бардасидан фойдаланиш учун тизимли тахлил ўтказилган ҳамда барг чиқиндиси смоласи ва спирт бардаси аралашмасининг сув таркибидаги 10; 15 ва 20% ли эритмасидан фойдаланиб сифатли кўмир брикетлари олиш технологияси ишлаб чиқилган;
ўзгарувчи параметрларнинг турли қийматларида олинган брикет махсулоти мустахкамлигининг ёниш вақтига ҳамда ўртача ҳароратга таъсири илмий асосланган;
барг чиқиндиси смоласининг сув таркибидаги 10; 15 ва 20% ли эритмаси, сув миқдори 10; 15 ва 20%, қурилма кривошип механизмининг айланишлар сони 20; 25 ва 30 айл/мин ҳамда ишчи камера диаметри 80; 100 ва 120 мм оралиғи учун брикет мустахкамлигини ҳамда ўртача ҳароратини аниқлаш тенгламалари ишлаб чиқилган;
дарахт барги смоласи ва спирт бардаси аралашмаси асосидаги боғловчи модда миқдори 14 %, кривошип механизмнинг айланишлар сони- 25 айл/мин ҳамда поршенли пресснинг ишчи камераси диаметри-90 мм параметрлар учун брикет ишлаб чиқариш технологик линяси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий ва маиший чиқиндиларни қўшиш орқали олинган кўмир брикетларини ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўмир брикетлари олишда бириктирувчи сифатида табиий ва маиший чиқиндилардан фойдаланиб кўмир кукунини прессловчи поршенли пресс конструксияси “Фарғона ясин қурилиш моллари” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 26 ноябрдаги 03-03/3-11624-сонли маълумотномаси). Натижада, жараёнга сарфланадиган энергияни 1,03 баробарга кам сарфлаш ҳамда иссиқлик агентидан фойдаланиш самарадорлигини 1,3 баробарга яхшилаш имконияти яратилган;
брикет ёқилғиларининг колорифик қиймати мавжуд брикет ёқилғиларига нисбатан 1.09% оширилганлиги, кўмир кукунини дастлабки қурутиш усули қўлланилиши орқали брикет таркибидаги олтингугурт миқдори рухсат этилган 1% дан 0,43% га камайиши технологияси “Фарғона ясин қурилиш моллари” МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф - муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 26 ноябрдаги 03-03/3-11624- сонли маълумотномаси). Натижада, истемолчилар томонидан брикетнинг ишлатилиши қулайлиги ва иссиқлик бериш кўлами юқорилиги, ёқилғини тежаш имконини берганлиги ҳамда брикетни ёқиш жараёнида ҳосил бўладиган кул миқдори мавжуд брикетларга нисбатан 1,13 баробарга кам бўлиши имконини берган.