Умарқулов Бахтиёр Синдорқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гипертиреоид ҳолатда мояклар морфофункционал ўзгариши ва зайтун мойининг ҳимоявий роли” 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3716.
Илмий раҳбар: Ильясов Азиз Саидмуратович, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна тиббиёт фанлари доктори; Ахмедов Шавкат Махмудович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хужа Ахмад Яссавий номидаги қозоқ турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипертиреоид ҳолатда мояклар морфофункционал ўзгариши ва зайтун мойининг химоявий ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гипертиреоид ҳолатда каламуш мояк тўқимасининг оқсил пардаси ва ундаги коллаген толаларнинг қалинлашиши, эпителиал қават баландлигининг пасайиши ва буралма найчалар бўшлиғининг кенгайиши морфометрик жиҳатдан асосланган;
гипертиреоид ҳолатда зайтун мойи қўлланилиши мояк стромасидаги микро қон томирларнинг морфометрик кўрсаткичларини нормаллаштириши ва тўқима структурасини тиклашда морфологик жиҳатдан самарали эканлиги асосланган;
илк бор гипертиреоид ҳолатда мояк тўқимасида иммунгистокимёвий BCL2 апоптоз блокатори экспрессиясининг пасайиши, CD56 экспрессиясининг ошиши зайтун мойи қўлланилганда нормаллашиши исботланган;
гипертиреоид ҳолатига хос бўлган тиреоид гормонлари даражаларидаги ўзгаришлар фонида каламушлар қонида эркин тестостерон даражасининг сезиларли даражада пасайиши ҳамда зайтун мойи таъсирида қайта тикланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гипертиреоид ҳолат чақирилган каламушларнинг мояк тўқималаридаги морфофункционал ўзгаришларни морфометрик, замонавий иммунгистокимёвий, гистокимёвий, лаборатория тадқиқотларини қиёсий таҳлил қилиш натижасида олинган илмий натижаларга асосланиб:
биринчи илмий янгилик: илк бор гипертиреоид ҳолатда каламуш мояк тўқимасининг оқсил пардаси ва ундаги коллаген толаларнинг қалинлашиши, эпителиал қават баландлигининг пасайиши ва буралма найчалар бўшлиғининг кенгайиши морфометрик жиҳатдан асосланганлиги Бухоро давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2024-йил 13-майдаги 24-m/104-сони қарори билан тасдиқланган “гипертиреоид ҳолатдa мояк морфофункционaл ўзгaришлaри вa улaрни эфир мойлaри билaн коррексиялaшнинг зaмонaвий усуллaри” номли услубий тавсияномасининг мазмунига киритилган ҳамда 2024 йилдаги РИЭИАТМ жиззах филиали (18.10.2024; 67-сон) буйруғи билан ва Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.10.2024; № 42-сон) буйруғи билан тасдиқланган ва амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10- декабрдаги 10-сонли хулосасига асосан). Ижтимоий самарадорлиги: биринчи марта гипертиреоид ҳолатда каламуш мояк тўқимасининг морфологик ўзгаришлари аниқланганлиги, гипертиреознинг репродуктив саломатликка таъсирини тушунишга ёрдам беради. Бу эса келгусида гипертиреоид ҳолатли беморларда туғилиш қобилиятини сақлаш, профилактика қилиш ва самарали даволаш усулларини ишлаб чиқишга замин яратади. Иқтисодий самарадорлиги: биринчи марта гипертиреоид ҳолатда каламуш мояк тўқимасининг морфологик структурасидаги ўзгаришлар - мояк оқсил пардаси ва ундаги коллаген толаларнинг қалинлашиши, эпителиал қават баландлигининг пасайиши ва буралма найчалар бўшлиғининг кенгайиши морфометрик жиҳатдан аниқланганлиги, гипертиреоз ҳолатининг мояк тўқимасига салбий таъсирини эрта аниқлаш ва олдини олиш орқали репродуктив муаммоларни камайтириш, қимматбаҳо даволаш жараёнларини қисқартириш ҳамда самарали профилактика орқали соғлом авлодни таъминлашда иқтисодий жиҳатдан тежамкорликка эришилади; Хулоса: гипертиреоид ҳолатда каламуш мояк тўқимасининг морфометрик жиҳатдан аниқланганлиги шикастланишни левотироксин натрий гуруҳига нисбатан левотироксин натрий ва зайтун гуруҳида камроқ бўлиши хамда даволаш давомийлигини қисқартирганлигини хисобга олсак даволаш харажатларини тежаш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: гипертиреоид ҳолатда зайтун мойи қўлланилиши мояк стромасидаги микро қон томирларнинг морфометрик кўрсаткичларини нормаллаштириши ва тўқима структурасини тиклашда морфологик жиҳатдан самарали эканлиги асосланганлиги 2024-йилдаги РИЭИАТМ жиззах филиали (18.10.2024; 67-сон) буйруғи билан ва Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.10.2024; № 42-сон) буйруғи билан тасдиқланган ва амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10- декабрдаги 10-сонли хулосасига асосан). Ижтимоий самарадорлиги: гипертиреоид ҳолатда зайтун мойи қўлланилиши мояк стромасидаги микро қон томирларнинг морфометрик кўрсаткичларини нормаллаштириши ва тўқима структурасини тиклашда морфологик жиҳатдан самарали эканлиги илмий жиҳатдан асосланганлиги гипертиреоздан ҳимоялашда зайтун мойини бир вақтда қўшиб бериш левотироксиннинг моякларга токсик тасирини камайтиради ва сперма параметрларига боғлиқ эркаклар бепуштлигини олдини олишда самарали ҳисобланади. Иқтисодий самарадорлиги: гипертиреоид ҳолатда зайтун мойи қўлланилиши мояк стромасидаги микро қон томирларнинг морфометрик кўрсаткичларини нормаллаштириши ва тўқима структурасини тиклашда морфологик жиҳатдан самарали эканлиги репродуктив муаммолар билан боғлиқ қиммат тиббий хизматларга бўлган эҳтиёж камайишига олиб келади. Хулоса: мояк стромасидаги микро қон томирлар гипертиреоид ҳолатда зайтун мойи билан ҳимоялаш левотироксин натрий гуруҳга солиштирганда морфометрик кўрсаткичлари тикланиб назорат гуруҳига яқинлашганлиги қалқонсимон без касалликларининг қанчалик репродуктив тизимга хусусан моякларга салбий тасирини англаш имконини берди;
учинчи илмий янгилик: илк бор гипертиреоид ҳолатда мояк тўқимасида иммунгистокимёвий BCL2 апоптоз блокатори экспрессиясининг пасайиши, CD56 экспрессиясининг ошиши зайтун мойи қўлланилганда нормаллашиши исботланганлиги 2024-йилдаги РИЭИАТМ жиззах филиали (18.10.2024; 67-сон) буйруғи билан ва Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.10.2024; № 42-сон) буйруғи билан тасдиқланган ва амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10- декабрдаги 10-сонли хулосасига асосан). Ижтимоий самарадорлиги: гипертиреоид ҳолатда мояк тўқимасида иммунгистокимёвий BCL2 апоптоз блокатори экспрессиясининг пасайиши, CD56 экспрессиясининг ошиши зайтун мойи қўлланилганда нормаллашиши илк бор аниқланлиги зайтун мойининг антиоксидант ва ҳужайра муҳофаза қилувчи хусусиятларини тасдиқлаб, уни гипертиреоз асоратларини камайтиришда табиий восита сифатида қўллаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: гипертиреоид ҳолатда мояк тўқимасида иммунгистокимёвий BCL2 апоптоз блокатори экспрессиясининг пасайиши, CD56 экспрессиясининг ошиши зайтун мойи қўлланилганда нормаллашиши илк бор аниқланганлиги гипертиреоид ҳолатда мояк тўқимасида яллиғланиш кечаётганлигидан далолат берганлиги ташхис учун диагностик текширувларни хар бир бемор учун ўртача 80 минг тежаш имконини берди. Хулоса: гипертиреоид ҳолатда мояк тўқимасида иммунгистокимёвий BCL2 апоптоз блокатори экспрессиясининг пасайиши, CD56 экспрессиясининг ошиши зайтун мойи қўлланилганда нормаллашиши илк бор аниқланганлиги ушбу тадқиқот жамиятда репродуктив саломатликни сақлаш, табиий ва арзон профилактик воситаларни ишлаб чиқишга замин яратиб, соғлиқни сақлаш соҳасида профилактика ва иқтисодий юкни камайтиришга хизмат қилади;
тўртинчи илмий янгилик: гипертиреоид ҳолатига хос бўлган тиреоид гормонлари даражаларидаги ўзгаришлар фонида каламушлар қонида эркин тестостерон даражасининг сезиларли даражада пасайиши ҳамда зайтун мойи таъсирида қайта тикланиши аниқланганлиги 2024-йилдаги РИЭИАТМ жиззах филиали (18.10.2024; 67-сон) буйруғи билан ва Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (18.10.2024; № 42-сон) буйруғи билан тасдиқланган ва амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2024 йил 10- декабрдаги 10-сонли хулосасига асосан). Ижтимоий самарадорлиги: гипертиреоид ҳолат касалликларини эрта ташхислаш, профилактика қилиш ва янги усуллар билан ҳимоялаш Ўзбекистон Республикаси аҳолисини соғлиғини сақлаш учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки, минтақада қалқонсимон без касалликлари билан касалланиш кўрсатгичи юқори ҳисобланади. Иқтисодий самарадорлиги: гипертиреоз чақирилган каламушларнинг тестостерон ва қалқонсимон без гормонларининг левотироксин натрий ва зайтун мойи билан ҳимоялашдаги солиштирма кўрсаткичлари қанчалик ўзгарганлиги қалқонсимон без касалликлари билан эркаклар бепуштлиги юқори бўлган минтақада гипертиреоид ҳолатни янги усуллар билан ҳимоялаш хар бир бемор учун иқтисодий самарадорликка олиб келади. Хулоса: бу натижа тиреоид бузилишларининг эркаклар репродуктив саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигини кўрсатади. Ушбу илмий далил гипертиреоз билан боғлиқ гормонал мувозанатсизликнинг оқибатларини эрта аниқлаш ва олдини олишда катта аҳамиятга эга. Иқтисодий жиҳатдан эса узоқ муддатли ва қиммат гормонал терапиялар, диагностика ва репродуктив даволаш харажатларининг қисқаришига олиб келади. Бу эса соғлиқни сақлаш тизими учун ҳам, аҳоли учун ҳам молиявий юкни камайтиради.