Узоқов Соҳиб Махсудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Радикал мастэктомия вақтида лимфовеноз анастомозни бир вақтнинг ўзида шакллантиришнинг самарадорлигини клиник-статистик баҳолаш» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1925.
Илмий раҳбар: Джураев Миржалол Дехканович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиет университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Абдувохид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бекназаров Зиебек Пиримкулович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиет институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: постмастэктомик лимфедеманинг олдини олиш мақсадида радикал мастэктомия билан операция томонида бир вақтнинг ўзида лимфовеноз анастомоз шакллантиришни комбинациялаш орқали сут бези саратонинг даволашни узоқ натижалари сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аксилляр лимфодиссекция билан мастэктомия ўтказилганда қўл веноз тизимига дренажловчи лимфовеноз анастомозни профилактик шакллантириш усулни иккиламчи лимфедемасининг ривожланишини олдини олиш учун усулни қўлланилиши исботланган;
Мадден усул бўйича радикал мастэктомия лимфовеноз анастомоз шакллантирилган беморларда хаёт сифат кўрсаткичини сақлаб қолишини ва умумий яшовчанлик таъсир қилмаслигини, радикализм сақланган ҳолат ҳисобига исботланган.
радикал мастэктомияда лимфовеноз анастомоз шакллантиришда 0,8 мм диаметрдаги анастомозларни яратиш прецизионлик хисобига супермикрохирургик техника қўлланилиши асосланган;
радикал мастэктомияда лимфовеноз анастомоз шакллантиришда сут бези саратонининг маҳаллий рецидив ёки метастаз бериш хавфини оширмаслигини минимал жароҳат келтириши ва эрта микроциркуляцияни тикланиши ҳисобига исботлаган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашнинг 2024 йил 26 ноябрдаги 09/60-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: аксилляр лимфодиссекция билан мастэктомия ўтказилганда қўл веноз тизимига дренажловчи лимфовеноз анастомозни профилактик шакллантириш усулни иккиламчи лимфедемасининг ривожланишини олдини олиш учун усулни қўлланилиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали онкомаммология бўлимида 2024 йилнинг 10 апрелдаги 37I-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти филиалида 2024 йилнинг 23 августдаги 690-сонли буйруқ билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиалида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган Мадден усули бўйича РМЭ амалга оширилиши билан бир вақтда амалиёт томонида лимфовеноз анастомоз шакллантирилиши қўллардаги иккиламчи лимфедема профилактикаси учун самарали эканлиги сабабли беморларнинг хаёт сифат курсаткичи яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: биринчи марта Мадден усули бўйича РМЭ амалга оширилиши билан бир вақтда амалиёт томонида лимфовеноз анастомоз шакллантирилиши қўллардаги иккиламчи лимфедема профилактикаси учун самарали эканлиги сабабли давлат бюджетидан сарф харажатларни 25,2%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Мадден усули бўйича РМЭ амалга оширилиши билан бир вақтда амалиёт томонида лимфовеноз анастомоз шакллантирилиши қўллардаги иккиламчи лимфедема профилактикаси учун самарали эканлиги сабабли беморларнинг хаёт сифати яхшиланиши, давлат бюджетидан сарф харажатларни 25,2%га иқтисод қилиши ва шифохонада бўлиш вақтини 2-3 кунга қисқартириш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: Мадден усул бўйича радикал мастэктомия лимфовеноз анастомоз шакллантирилган беморларда хаёт сифат кўрсаткичини сақлаб қолишини ва умумий яшовчанлик таъсир қилмаслигини, радикализм сақланган ҳолат ҳисобига исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали онкомаммология бўлимида 2024 йилнинг 10 апрелдаги 37I-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдаре вилояти филиалида 2024 йилнинг 23 августдаги 690-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Мадден усули бўйича РМЭ ўтказилган беморларда лимфовеноз анастомоз қўлланилган ва қўлланилмаган ҳолларда беш йиллик яшовчанлик эҳтимоли фарқ қилмаслиги ҳамда лимфовеноз анастомоз қўйилган ёки қўйилмаган ҳолатда ҳам узоқ муддатли клиник натижаларга таъсир кўрсатмасли натижасида самарали даволаш тартибини татбиқ этиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Мадден усули бўйича РМЭ ўтказилган беморларда лимфовеноз анастомоз шакллантирилган ва шакллантирилмаган ҳолларда беш йиллик яшовчанлик эҳтимоли фарқ қилмаслиги ҳамда лимфовеноз анастомоз шакллантирилган ёки шакллантирилмаган ҳолатда ҳам узоқ муддатли клиник натижаларга таъсир кўрсатмасли натижасида самарали даволаш тартибини татбиқ этиш орқали бюджетидан сарф харажатларни 9,5%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Мадден усули бўйича РМЭ ўтказилган беморларда лимфовеноз анастомоз шакллантирилган ва шакллантирилмаган ҳолларда беш йиллик яшовчанлик эҳтимоли фарқ қилмаслиги ҳамда узоқ муддатли клиник натижаларга таъсир кўрсатмасли натижасида самарали даволаш тартибини татбиқ этиш орқали бюджетидан сарф харажатларни 9,5%га иқтисод қилиш, шифохонада бўлиш вақтини 1-2 кунга қисқартириш орқали беморларнинг ҳаёт сифат курсаткичини яхшилашга эришилган.
учинчи илмий янгилик: радикал мастэктомияда лимфовеноз анастомоз шакллантиришда 0,8 мм диаметрдаги анастомозларни яратиш прецизионлик хисобига супермикрохирургик техника қўлланилиши асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали онкомаммология бўлимида 2024 йилнинг 10 апрелдаги 37I-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали онкомаммология бўлимида 2024 йилнинг 23 августдаги 690-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ЛВА шакллантиришда супермикрохирургик техникалардан фойдаланиш, 0,8 мм диаметридаги анастомозларни яратиш имконини бериб, клиник амалиётда профилактик микрохирургиянинг янги стандартларини ривожлантиришга ёрдам бериши натижасида эрта фаоллашувни яхшилаш ва ётоқ кунларини қисқартириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ЛВА шакллантиришда супермикрохирургик техникалардан фойдаланиш, 0,8 мм диаметридаги анастомозларни яратиш имконини бериб, клиник амалиётда профилактик микрохирургиянинг янги стандартларини ривожлантиришга ёрдам бериши натижасида эрта фаоллашувни яхшилаш ва ётоқ кунларини қисқартириш орқали бюджетидан сарф харажатларни 7,5%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ЛВА шакллантиришда супермикрохирургик техникалардан фойдаланиш, 0,8 мм диаметридаги анастомозларни яратиш имконини бериб, клиник амалиётда профилактик микрохирургиянинг янги стандартларини ривожлантиришга ёрдам бериши натижасида эрта фаоллашувни яхшилаш орқали бюджетидан сарф харажатларни 7,5%га иқтисод қилишга эришилган, шифохонада бўлиш вақтини 1-2 кунга қисқартириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва маблағларни иқтисод қилишга эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: радикал мастэктомияда лимфовеноз анастомоз шакллантиришда сут бези саратонининг маҳаллий рецидив ёки метастаз бериш хавфини оширмаслигини минимал жароҳат келтириши ва эрта микроциркуляцияни тикланиши ҳисобига исботлаганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиали онкомаммология бўлимида 2024 йилнинг 10 апрелдаги 37I-сонли буйруқ билан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти филиали онкомаммология бўлимида 2024 йилнинг 23 августдаги 690-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ЛВА амалга оширилиши кўкрак бези саратонининг маҳаллий рецидив ёки метастаз бериш хавфини оширмаслигини исботлаганлиги, уни радикал мастэктомия ва реконструктив жарроҳлик билан бир пайтда амалга ошириш даволаш жараёнини оптималлаштириши ҳамда госпитализация ва реабилитация муддатларини қисқартиришга хизмат қилиши сабабли беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: ЛВА амалга оширилиши сут бези саратонининг маҳаллий рецидив ёки метастаз бериш хавфини оширмаслигини исботлаганлиги, уни радикал мастэктомия ва реконструктив жарроҳлик билан бир пайтда амалга ошириш даволаш жараёнини оптималлаштириши ҳамда госпитализация ва реабилитация муддатларини қисқартиришга хизмат қилиши сабабли бюджетдан сарф харажатларни 10,0%га иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: ЛВА шакллантириш сут бези саратонининг маҳаллий рецидив ёки метастаз бериш хавфини оширмаслигини исботлаганлиги, уни радикал мастэктомия ва реконструктив жарроҳлик билан бир пайтда амалга ошириш даволаш жараёнини оптималлаштириши ҳамда госпитализация ва реабилитация муддатларини қисқартиришга хизмат қилишисабабли бюджетдан сарф харажатларни 10,0%га иқтисод қилиш ва асоратларнинг олдини олиш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.