Бейсенбаев Нурбек Кунанбай ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пастки жағ ўсмаларини жарроҳлик усулида даволашни такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4103.
Илмий маслаҳатчилар: Тожиев Феруз Ибодулло ўғли, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Шомуродов Қахрамон Эркинович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Супиев Турган Курбанович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Samsung medical center (Корея Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Навигация шаблонларидан фойдаланган ҳолда пастки жағ хавфсиз ўсмаларида индивидуал тайёрланган имплантат билан нуқсон ўрнини бир вақтнинг ўзида резекция ва тиклаш усулининг самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пастки жағдаги хавфсиз ўсмалар резекциясидан сўнг хосил бўлган нуқсонни стандарт титан пластинкаси билан барқарорлаштиришнинг узоқ муддатли натижалари бўйича ретроспектив таҳлил ўтказилиб стандарт конструкциялардан фойдаланилганда функционал ва эстетик реабилитация имкониятларининг 30–35% чекланганлигини аниқланган;
хавфсиз ўсмаларни резекция қилингандан сўнг пастки жағ нуқсонларини реконструктив тиклашда индивидуал тайёрланган титан имплантатлардан фойдаланиш учун клиник-диагностик, 3D-моделлаштириш ва аниқ операциягача визуализация маълумотлари асосланган;
навигацион шаблонлар ёрдамида рақамли прототиплаш технологияси асосида тайёрланган индивидуал титан имплантатлари билан пастки жағ нуқсонларини бир вақтда тиклаш самарадорлиги анъанавий усуллар билан таққослаб таҳлил қилинган, бу инновацион ёндашув функционал ва эстетик жиҳатдан афзалликларини (94% ± 0,01) кўрсатиши асосланган;
пастки жағ резекциясидан сўнг индивидуал тайёрланган титан имплантатлари ёрдамида нуқсонни реконструктив тиклаш бўйича эстетик ва функционал натижаларнинг комплекс таҳлили амалга оширилган, ушбу таҳлилга юз ассимметриясини тўғирлаш, нутқ (дикция), чайнаш функцияси ва кейинги босқичида 5–6 ой ўтгач тўлиқ тиш протезлаши асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пастки жағ ўсмаларини жаррохлик усулида даволашни такомиллаштиришда хосил бўлган нуқсонларни индивидуал тайёрланган титан имплантатлар билан бартараф қилишда навигацион шаблонлардан фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: пастки жағдаги хавфсиз ўсмалар резекциясидан сўнг хосил бўлган нуқсонни стандарт титан пластинкаси билан барқарорлаштиришнинг узоқ муддатли натижалари бўйича ретроспектив таҳлил ўтказилиб стандарт конструкциялардан фойдаланилганда функционал ва эстетик реабилитация имкониятларининг 30–35% чекланганлигини аниқланганлиги бўйича “Ўсмани олиб ташлангандан кейин пастки жағни титан имплантлари ёрдамида тиклаш учун беморларни операциядан олдинги тайёрлаш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (ТДСИ Эксперт комиссиясининг 2024 йил 07 майдаги 04-р/164-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юқори ва пастки жағларнинг стереолитографик моделларида навигацион шаблонни қўллаш орқали, жарроҳлик амалиётининг аниқлигини яхшилаш ва оператив аралашувни бажариш вақтини қисқартириш имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги пастки жағ ўсмаси бўлган беморлар шифохонада ўртача 7-10 кун ётади. Бир марта ётиш учун 450000 сўм, озиқ-овқат учун 175000 сўм, дори-дармонлар учун 300000 сўм давлат бюджетидан ажратилади. Давлат бюджетидан операциялар учун жами харажатлар 925000 сўмни ташкил этади. Йилига ўртача 118 та жарроҳлик амалиёти ўтказилса, уларнинг 21 фоизида асоратлар кузатилади. Хулоса: Навигацион шаблон ва жаррохлик усулининг модификациясини қўллаш ва унинг асоратларини олдини олиш мақсадида такомиллаштирилган хирургик ёндашувни даволаш амалиётига жорий қилиниши ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 187000 сўмга, умумий ҳисобда эса 7 млн 332 минг 450 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: хавфсиз ўсмаларни резекция қилингандан сўнг пастки жағ нуқсонларини реконструктив тиклашда индивидуал тайёрланган титан имплантатлардан фойдаланиш учун клиник-диагностик, 3D-моделлаштириш ва аниқ операциягача визуализация маълумотлари асосланганлиги бўйича “Пастки жағни индивидуал тайёрланган титан имплантлари ёрдамида бир вақтнинг ўзида қайта тиклаш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (ТДСИ Эксперт комиссиясининг 2024 йил 07 майдаги 04-р/165-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома пастки жағ ўсмаларини навигацион шаблон асосида даволашда хосил бўлган жағ нуқсонларини индивидуал тайёрланган титан имплантатлари ёрдамида тиклаш имкониятини берган. Иқтисодий самарадорлиги такрорий жарроҳлик аралашувлари 25 нафар беморга талаб қилинади ва бунинг харажатлари 109150000 сўмни ташкил қилади. Таклиф этилаётган маҳаллий даволаш усули бўйича эса бир марта ётиш учун 450000 сўм, озиқ-овқат учун 175000 сўм, дори-дармонлар учун 300000 сўм ҳисобидан давлат бюджетидан 23125000 (25*925000 сўм) сўм ажратилади. Бизнинг даволаш услубимиз бўйича беморнинг шифохонада қолиш муддати таклиф этилган даволашнинг самарадорлиги туфайли қисқаради ва шу билан бир йилда бюджет маблағлари сарфи 86025000 сўмга камаяди. Хулоса: Янги навигацион шаблон қўллаш ва усулини даволаш амалиётига жорий қилиниши ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 343000 сўмга, умумий ҳисобда эса 9 млн 456 минг 700 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: навигацион шаблонлар ёрдамида рақамли прототиплаш технологияси асосида тайёрланган индивидуал титан имплантатлари билан пастки жағ нуқсонларини бир вақтда тиклаш самарадорлиги анъанавий усуллар билан таққослаб таҳлил қилинган, бу инновацион ёндашув функционал ва эстетик жиҳатдан афзалликларини (94% ± 0,01) кўрсатиши асосланганлиги бўйича “Пастки жағни индивидуал тайёрланган титан имплантлари ёрдамида бир вақтнинг ўзида қайта тиклаш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (ТДСИ Эксперт комиссиясининг 2024 йил 07 майдаги 04-р/165-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома пастки жағ ўсмаларини навигацион шаблон асосида даволашда хосил бўлган жағ нуқсонларини индивидуал тайёрланган титан имплантатлари ёрдамида тиклаш имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги такрорий жарроҳлик аралашувлари 25 нафар беморга талаб қилинади ва бунинг харажатлари 109150000 сўмни ташкил қилади. Таклиф этилаётган маҳаллий даволаш усули бўйича эса бир марта ётиш учун 45000 сўм, озиқ-овқат учун 17500 сўм, дори-дармонлар учун 30000 сўм ҳисобидан давлат бюджетидан 54575000 сўм ажратилади. Бизнинг даволаш услубимиз бўйича беморнинг шифохонада қолиш муддати таклиф этилган даволашнинг самарадорлиги туфайли қисқаради ва шу билан бир йилда бюджет маблағлари сарфи 54575000 сўмга камаяди. Хулоса: Электромиографик баҳолаш усулини даволаш амалиётига жорий қилиниши ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 348000 сўмга, умумий ҳисобда эса 8 млн 543 минг 360 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: пастки жағ резекциясидан сўнг индивидуал тайёрланган титан имплантатлари ёрдамида нуқсонни реконструктив тиклаш бўйича эстетик ва функционал натижаларнинг комплекс таҳлили амалга оширилган, ушбу таҳлилга юз ассимметриясини тўғирлаш, нутқ (дикция), чайнаш функцияси ва кейинги босқичида 5–6 ой ўтгач тўлиқ тиш протезлаши асосланганлиги бўйича “Ўсмани олиб ташлангандан кейин пастки жағни титан имплантлари ёрдамида тиклаш учун беморларни операциядан олдинги тайёрлаш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (ТДСИ Эксперт комиссиясининг 2024 йил 07 майдаги 04-р/164-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юқори ва пастки жағларнинг стереолитографик моделларида навигацион шаблонни қўллаш орқали, жарроҳлик амалиётининг аниқлигини яхшилаш ва оператив аралашувни бажариш вақтини қисқартириш имкониятини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги пастки жағ ўсмаси бўлган беморлар шифохонада ўртача 7-10 кун ётади. Бир марта ётиш учун 45000 сўм, озиқ-овқат учун 17500 сўм, дори-дармонлар учун 30 000 сўм давлат бюджетидан ажратилади. Давлат бюджетидан операциялар учун жами харажатлар 925000 сўмни ташкил етади. Йилига ўртача 118 та жарроҳлик амалиёти ўтказилса, уларнинг 21 фоизида асоратлар кузатилади. Хулоса: Антропометрик баҳолаш усулини даволаш амалиётига жорий қилиниши ҳар бир бемор ҳисобига бюджет маблағларини 234000 сўмга, умумий ҳисобда эса 10 млн 472 минг 880 сўмга иқтисод қилиш имконини берган; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги ишлаб чиққан даволаш алгоритми операция ва даволашдан кейинги асоратларни сезиларли даражада камайтиради. Пастки жағ ўсмаси бўлган беморлар шифохонада ўртача 7-10 кун ётади. Бир марта ётиш учун 45000 сўм, озиқ-овқат учун 17500 сўм, дори-дармонлар учун 30000 сўм (10 кунга жами 450000 + 175000 + 300000 = 925000 сўм) давлат бюджетидан ажратилади. Давлат бюджетидан операциялар учун жами харажатлар 925000 сўмни ташкил етади. Йилига ўртача 118 та жарроҳлик амалиёти ўтказилса, уларнинг 21 фоизида асоратлар кузатилади. Такрорий жарроҳлик аралашувлари 25 нафар беморга талаб қилинади ва бунинг харажатлари 109150000 сўмни ташкил қилади. Таклиф этилаётган маҳаллий даволаш усули бўйича эса бир марта ётиш учун 45000 сўм, озиқ-овқат учун 17500 сўм, дори-дармонлар учун 30000 сўм (5 кунга жами 225000 + 87500 + 150000 = 462000 сўм) ҳисобидан давлат бюджетидан 54575000 сўм ажратилади. Бизнинг даволаш услубимиз бўйича беморнинг шифохонада қолиш муддати таклиф этилган даволашнинг самарадорлиги туфайли қисқарган ва шу билан бир йилда бюджет маблағлари сарфи 54575000 сўмга камайган; ишлаб чиқилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шахар филиали (17.05.2024-йил. №80-у сонли бўйруқ) ва Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалида (20.05.2024-йил. №33 сонли бўйруқ) амалиётига жорий этилган. Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши жаррохлик амалиётдан кейинги эрта ва кечиктирилган даврларда асоратлар сонини ва иккиламчи деформацияларни ривожланиш хавфини камайтириш, беморларни стационарда даволаниш давомийлигини қисқартириш имконини берган.