Одилов Қобил Камоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юмшоқ тўқима юқори хавфли саркомаларининг даволаш усулларини танлашда молекуляр-генетик омилларнинг аҳамияти» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2021.1. PhD /Tib1713.
Илмий раҳбар: Гафур-Ахунов Мирза-Али Алиёрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Абдувохид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Саид Санжарович, тиббиёт фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат стоматология институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юмшоқ тўқима юқори хавфли саркомаларида молекуляр-генетик маркёрларининг хусусиятига асосланган ҳолда даволаш усулларини белгилаш ва натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юмшоқ тўқима саркомаларида гистологик структурасига ва молекуляр-генетик хусусиятларига Ki-67, р53, Bcl-2 ва VEGF кўрсаткичига кўpа ўсманинг хавфлилик даражаси исботланган;
юмшоқ тўқима юқори хавфли ўсмаларида клиник ва морфологик жиҳатдан дифференциация бўйича G3 ва G4 га эга бўлиб, ўсманинг агрессив кечуви молекуляр-генетик маркёрларининг юқори экспрессиясига боғлиқлиги исботланган;
юмшоқ тўқима синовиал саркома, ангиосаркомалар, рабдомиосаркомада молекуляр-генетик маркёрларни юқори экспрессияси ҳисобига рецидив ва метастазланиш прогностик омиллаp мажмуаси такомиллаштирилган;
юмшоқ тўқима юқори хавфли саркомаларида клиник ва морфологик прогностик омиллардан Ki-67 маркёрининг кўрсаткичи >20% юқори бўлиши, Р53 ва VEGF нинг юқори позитивлиги прогностик салбий таъсир эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 октябрдаги 07/28-сон қарорига кўра:
биринчи илмий янгилик: юмшоқ тўқима саркомаларида гистологик структурасига ва молекуляр-генетик хусусиятларига Ki-67, р53, Bcl-2 ва VEGF кўрсаткичига кўpа ўсманинг хавфлилик даражаси исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят филиалининг 2023 йил 21 октябр 89–сонли ҳамда Навоий вилоят филиалининг 2023 йил 10 ноябр 77–сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: юмшоқ тўқима саркомаларида юқори хавфлилик даражаси ва клиник кечуви ўсманинг гистологик структурасига ва молекуляр-генетик хусусиятларига боғлиқ бўлиши ва асосий маркёр сифатида Ki-67, р53, Bcl-2, VEGF ўсма ҳужайраларнинг гистологик турига боғлиқлиги аниқланиши натижасида ташҳислаш самарадорлиги ортиб, беморлар ҳаёт сифати яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: биринчи марта юмшоқ тўқима саркомаларида юқори хавфлилик даражаси ва клиник кечуви ўсманинг гистологик структурасига ва молекуляр-генетик хусусиятларига боғлиқ бўлиши аниқланиши натижасида ташҳислаш самарадорлиги ортиб, бюджет маблағларини 15%га иқтисод қилиш ва ўрин кунлар сонини 1-2 кунга қисқартириш имконини берган. Хулоса: юмшоқ тўқима саркомаларида юқори хавфлилик даражаси ва клиник кечуви ўсманинг гистологик структурасига ва молекуляр-генетик хусусиятларига боғлиқ бўлиши ва асосий маркёр сифатида Ki-67, р53, Bcl-2, VEGF ўсма ҳужайраларнинг гистологик турига боғлиқлиги аниқланиши натижасида ташҳислаш самарадорлиги ортиб, бюджет маблағларини 15%га иқтисод қилиш, ўрин кунлар сонини 1-2 кунга қисқартириш ва беморлар ҳаёт сифати яхшилаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: юмшоқ тўқима юқори хавфли ўсмаларида клиник ва морфологик жиҳатдан дифференциация бўйича G3 ва G4 га эга бўлиб, ўсманинг агрессив кечуви молекуляр-генетик маркёрларининг юқори экспрессиясига боғлиқлиги исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят филиалининг 2023 йил 21 октябр 89–сонли ҳамда Навоий вилоят филиалининг 2023 йил 10 ноябр 77–сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: юмшоқ тўқима юқори хавфли ўсмаларида клиник ва морфологик жиҳатдан бир-биридан фарқ қилиб, аксарият ҳолларда дифференциация бўйича G3 ва G4 га эга бўлиши ва ўсманинг агрессив кечувга эга бўлиши ҳам унинг гистологик тузилишига боғлиқ бўлиши исботланганиши натижасида ташҳислаш самарадорлиги яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: биринчи марта юмшоқ тўқима юқори хавфли ўсмаларида аксарият ҳолларда дифференциация бўйича G3 ва G4 га эга бўлиши ва ўсманинг агрессив кечувга эга бўлиши ҳам унинг гистологик тузилишига боғлиқ бўлиши исботланганиши натижасида ташҳислаш самарадорлиги яхшиланиб, 12%га бюджет маблағлари иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: юмшоқ тўқима юқори хавфли ўсмаларида клиник ва морфологик жиҳатдан бир-биридан фарқ қилиб, аксарият ҳолларда дифференциация бўйича G3 ва G4 га эга бўлиши ва ўсманинг агрессив кечувга эга бўлиши ҳам унинг гистологик тузилишига боғлиқ бўлиши исботланганиши натижасида ташҳислаш самарадорлиги яхшиланиши, 12%га бюджет маблағлари иқтисод қилиниши ва беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланишига эришилган.
учинчи илмий янгилик: юмшоқ тўқима синовиал саркома, ангиосаркомалар, рабдомиосаркомада молекуляр-генетик маркёрларни юқори экспрессияси ҳисобига рецидив ва метастазланиш прогностик омиллаp мажмуаси такомиллаштирилганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят филиалининг 2023 йил 21 октябр 89–сонли ҳамда Навоий вилоят филиалининг 2023 йил 10 ноябр 77–сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: юмшоқ тўқима юқори хавфли саркомаларида молекуляр-генетик маркёрларни таснифланиши уни морфологик хусусиятига боғлиқ бўлиб, ўсмаларнинг агрессив клиник кечувга эга бўлиши синовиал саркома, ангиосаркомалар, рабдомиосаркомада кузатилиши ва юқори хавфлиликка эга ўсмаларда Ki-67, р53, VEGF экспрессияси юқори кўрсатгичга эга бўлиши исботланиши натижасида беморларда онкомаркерларни адекват қўллаш имкони пайдо бўлган ва ташхислаш жараёни яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: биринчи марта ўсмаларнинг агрессив клиник кечувга эга бўлиши синовиал саркома, ангиосаркомалар, рабдомиосаркомада кузатилиши ва юқори хавфлиликка эга ўсмаларда Ki-67, р53, VEGF экспрессияси юқори кўрсатгичга эга бўлиши исботланганлиги сабабли беморларда онкомаркерларни адекват қўллаш имкони пайдо бўлиши ва ташхислаш жараёни яхшиланиши натижасида бюджет маблағларини 17,5%га иқтисод қилиш ва ўрин кунлар сонини 1-2 кунга қисқартириш имконини берган. Хулоса: юмшоқ тўқима юқори хавфли саркомаларида молекуляр-генетик маркёрларни таснифланиши уни морфологик хусусиятига боғлиқ бўлиб, ўсмаларнинг агрессив клиник кечувга эга бўлиши синовиал саркома, ангиосаркомалар, рабдомиосаркомада кузатилиши ва юқори хавфлиликка эга ўсмаларда Ki-67, р53, VEGF экспрессияси юқори кўрсатгичга эга бўлиши исботланганлиги сабабли беморларда онкомаркерларни адекват қўллаш имкони пайдо бўлиши ва ташхислаш жараёни яхшиланиши натижасида бюджет маблағларини 17,5%га иқтисод қилинган, беморлар ҳаёт сифати яхшиланган ва ўрин кунлар сони 1-2 кунга қисқаришига эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: юмшоқ тўқима юқори хавфли саркомаларида клиник ва морфологик прогностик омиллардан Ki-67 маркёрининг кўрсаткичи >20% юқори бўлиши, Р53 ва VEGF нинг юқори позитивлиги прогностик салбий таъсир эканлиги исботланган. Бунда Ki-67 маркёрининг кўрсаткичи >20% юқори бўлиши, Р53 ва VEGF нинг юқори позитивлиги ва юқори кўрсатгичи юмшоқ тўқима юқори хавфли саркомаларини прогнозига салбий таъсир кўсатиши исботланганлиги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё вилоят филиалининг 2023 йил 21 октябр 89–сонли ҳамда Навоий вилоят филиалининг 2023 йил 10 ноябр 77–сонли буйруқлари билан клиник амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: юмшоқ тўқима юқори хавфли саркомаларини даволашда комбинирлашган ва комплекс даво асосий усул ҳисобланиб, бунда даволаш тактикасини аниқлашда ўсма маркёрларини кўрсатгичлари муҳим аҳамиятга эга бўлиши, Ki-67 маркёрининг кўрсаткичи >20% юқори бўлиши, Р53 юқори позитивлиги ва VEGF нинг юқори кўрсатгичи неоадъювант терапия ўтказишга кўрсатма бўлиши исботланиши натижасида беморларни даволаш самарадорлиги яхшиланган. Иқтисодий самарадорлиги: биринчи марта юмшоқ тўқима юқори хавфли саркомаларини даволашда комбинирлашган ва комплекс даво асосий усул ҳисобланиб, бунда даволаш тактикасини аниқлашда ўсма маркёрларини кўрсатгичлари муҳим аҳамиятга эга бўлиши, Ki-67 маркёрининг кўрсаткичи >20% юқори бўлиши, Р53 юқори позитивлиги ва VEGF нинг юқори кўрсатгичи неоадъювант терапия ўтказишга кўрсатма бўлиши исботланиши натижасида беморларни даволаш самарадорлиги яхшиланган ва бюджет маблағлари 20,5%га иқтисод қилиш ва ўрин кунлар сонини 2-3 кунга қисқартириш имконини берган. Хулоса: юмшоқ тўқима юқори хавфли саркомаларини даволашда комбинирлашган ва комплекс даво асосий усул ҳисобланиб, бунда даволаш тактикасини аниқлашда ўсма маркёрларини кўрсатгичлари муҳим аҳамиятга эга бўлиши, Ki-67 маркёрининг кўрсаткичи >20% юқори бўлиши, Р53 юқори позитивлиги ва VEGF нинг юқори кўрсатгичи неоадъювант терапия ўтказишга кўрсатма бўлиши исботланиши натижасида беморларни даволаш самарадорлиги яхшиланган ва бюджет маблағлари 20,5%га иқтисод қилиш ва ўрин кунлар сонини 2-3 кунга қисқартириш имконини берган ва натижада беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланган.