Назаров Собир Усмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): “Спорт захирасини тайёрлаш босқичларидаги ўқувчиларнинг психофизиологик ривожланиш динамикаси”, 19.00.02 – Психофизиология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P569.
Илмий раҳбар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Файзиев Зохиддин Ҳасанбоевич, психология фанлари бўйича фалсафа докроти (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчи-спортчиларнинг психофизиологик ривожланишини спорт таълими шароитида ўрганиш ва тайёрлов босқичларига оид амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спорт захирасининг «спорт соғломлаштириш» ва «бошланғич тайёргарлик» босқичларида ўқувчи-спортчиларни «кўриш», «эшитиш ва мувозанат», «соматик ҳислар» йўналишларидаги психофизиологик ривожланиши шахслиликнинг характер аксентуацияси билан идентив намоён бўлиши туфайли, «қўзғалувчан» ва «демонстратив» типологиянинг устувор эканлиги далилланган;
спорт захирасининг «ўқув-машқ» босқичини «техник» ва «тактик» тайёргарликни ривожлантириш таъсирига кўра, ўқувчи-спортчиларни «ҳаракатни бошқариш», «уйқу ва бедорлик», «мотивация» йўналишларидаги психофизиологик ривожланиш шахслиликнинг темперамент аксентуацияси билан интеграцияси туфайли, ўқув-йиғин машғулотлари даврида «карахт» типидаги спортчида «хавотирли» типологияни намоён этувчи «дихотомик» хусусиятлар устуворлиги психофизиологик жиҳатдан асосланган;
спорт захирасининг «спорт маҳоратини ошириш» босқичидаги ўқувчи-спортчиларнинг психофизиологик ривожланишида «сенсасия ва идрок», «очлик ва чанқоқлик» каби «ижтимоий-биологик» дилеммаларнинг устувор характерда эканлиги туфайли, биринчи сигналлар тизими билан жисмоний юклама ўртасидаги психофизиологик коррелятлар тўғри пропорсионал эканлиги исботланган;
ўқувчи-спортчиларнинг спорт захирасини «олий спорт маҳорати» босқичида эришган натижаларига кўра танланган спорт тури билан «мусобақа олди», «мусобақа» ва «мусобақадан кейинги» даврлар мувофиқлигининг ўзаро бир семантик майдондаги дифференциацияси «жинсий хатти-ҳаракатлар», «ҳиссиёт», «таълим ва хотира» йўналишларидаги психофизиологик ривожланиш кутилмаларида иккинчи сигналлар тизими, нутқнинг бевосита устувор эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Спорт захирасини тайёрлаш босқичларидаги ўқувчиларнинг психофизиологик ривожланиш динамикаси бўйича диссертация тадқиқоти натижалари асосида:
спорт захирасининг «спорт соғломлаштириш» ва «бошланғич тайёргарлик» босқичларида ўқувчи-спортчиларни «кўриш», «эшитиш ва мувозанат», «соматик ҳислар» йўналишларидаги психофизиологик ривожланиши шахслиликнинг характер аксентуацияси билан идентив намоён бўлиши туфайли, «қўзғалувчан» ва «демонстратив» типологиянинг устувор эканлилиги далилланган хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ–207-сон буйруғи билан «Психофизиология», «Умумий психология» модуллари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ–207-а-сон маълумотномаси). Натижада, шахслилик хислатлари ва типологиясининг спорт захирасини «спорт-соғломлаштириш» ва «бошланғич тайёргарлик» босқичларида шуғулланувчи ўқувчи-спортчилар психофизиологик ривожланишида акс этишини илмий жиҳатдан асослашга замин яратилган.
спорт захирасининг «ўқув-машқ» босқичини «техник» ва «тактик» тайёргарликни ривожлантириш таъсирига кўра, ўқувчи-спортчиларни «ҳаракатни бошқариш», «уйқу ва бедорлик», «мотивация» йўналишларидаги психофизиологик ривожланиш шахслиликнинг темперамент аксентуацияси билан интеграцияси туфайли, ўқув-йиғин машғулотлари даврида «карахт» типидаги спортчида «хавотирли» типологияни намоён этувчи «дихотомик» хусусиятлар устуворлиги психофизиологик жиҳатдан асосланган хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ–207-сон буйруғи билан «Психофизиология», «Умумий психология» модуллари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ–207-а-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-спортчиларнинг жисмоний, техник ва тактик тайёргарлигига шахс типологияси кўрсатадиган таъсирни психофизиологик хусусиятлар контекстида эмпирик ўрганиш кўлами кенгайтирилган.
спорт захирасининг «спорт маҳоратини такомиллаштириш» босқичидаги ўқувчи-спортчиларнинг психофизиологик ривожланишида «сенсасия ва идрок», «очлик ва чанқоқлик» каби «ижтимоий-биологик» дилеммаларнинг устувор характерда эканлиги туфайли, биринчи сигналлар системаси билан жисмоний юклама ўртасидаги психофизиологик коррелятлар тўғри пропорсионал эканлиги исботланган хулосалар Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ–207-сон буйруғи билан «Психофизиология», «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модуллари мазминига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ–207-а-сон маълумотномаси). Натижада, биринчи сигналлар системаси билан жисмоний юклама ўртасидаги психофизиологик коррелятларни спорт захирасининг «спорт маҳоратини такомиллаштириш» босқичидаги шуғулланаётган ўқувчи-спортчилар психофизиологик ривожланишига бўлган таъсирини экспрементал текширишга муваффақ бўлинган.
ўқувчи-спортчиларнинг спорт захирасини «олий спорт маҳорати» босқичида эришган натижаларига кўра танланган спорт тури билан «мусобақа олди», «мусобақа» ва «мусобақадан кейинги» даврлар мувофиқлигининг ўзаро бир семантик майдондаги дифференциацияси «жинсий хатти-ҳаракатлар», «ҳиссиёт», «таълим ва хотира» йўналишларидаги психофизиологик ривожланиш кутилмаларида иккинчи сигналлар системаси, нутқнинг бевосита устувор эканлиги далилланган хулосалар Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ–207-сон буйруғи билан «Шахс психологияси», «Психофизиология» модуллари мазминига сингдирилган (ТДПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 26-сентябрдаги ПМ–207-а-сон маълумотномаси). Натижада, «олий спорт маҳорати» босқичидаги ўқувчи-спортчилар эришган натижаларини динамик жиҳатдан дифференциялаш ҳамда психофизиологик ривожланиш кутилмаларини таъминлашга хизмат қиладиган иккинчи сигналлар системасини такомиллаштирувчи манзилли амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.