Исматуллоев Абдулло Насруллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи): «Талабалар ўқув мотиви ва муваффақиятига локус назоратнинг психологик таъсири», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2025.1.PhD/P.1204.
Илмий раҳбар: Бафаев Мухиддин Мухаммадович, психология фанлари доктори (ДСc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор.; Ҳайдаров Фазлиддин Икрамович, психология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар ўқув мотиви ва муваффақиятига локус назоратнинг психологик таъсири аниқлаш ва ички локус назоратини ривожлантиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг локус назорати муваффақиятлар, оилавий ва шахслараро муносабатлар, ишлаб чиқариш, фаолиятдаги интерналликнинг динамик хусусиятига боғлиқ равишда дифференциал фарқланиши исботланган;
талабаларнинг ўқув фаолияти мотивацияси интерналлик билим олишга ва касб сир-асрорларини ўрганишга, экстерналлик эса диплом олишга бўлган мотивларни кучли ифодаланишига олиб келганлиги туфайли локус назорат типига боғлиқ намоён бўлиши асосланган;
талабаларнинг муваффақиятга интилишининг даражавий ифодаланиши интерналларда фаолиятдаги муваффақият учун ўз кучи кучи ва меҳнатига, экстерналларда эса таълим жараёнидаги ташқи омилларга боғланиб қолишнинг кучли намоён бўлишига асосланиб, локус назорат типига боғлиқ эканлиги далилланган;
ички локус назоратни ривожлантиришга қаратилган психологик дастур ва тренинглар ишлаб чиқилиб, уларнинг самарадорлиги шахсий ўз-ўзини бошқариш қобилияти, мотивацион жараёнлар ва таълим фаолиятига таъсири илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Талабалар ўқув мотиви ва муваффақиятига локус назоратнинг психологик таъсири бўйича диссертация тадқиқоти натижалари асосида:
талабаларнинг локус назорати муваффақиятлар, оилавий шахслараро муносабатлар, ишлаб чиқариш, фаолиятдаги интерналликнинг динамик хусусиятига боғлиқ равишда дифференциал фарқланиши исботланган янгиликлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-338-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-338-а-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ички локус назоратининг ўзига хос жиҳатлари аниқланган бўлиб, улар ўқув фаолиятидаги мотивацион барқарорлик, шахсий масъулият ҳисси ва мақсадга йўналтирилганлик кўрсаткичлари билан яққол ифодаланган.
талабаларнинг ўқув фаолияти мотивацияси интерналлик билим олишга ва касб сир-асрорларини ўрганишга, экстерналлик эса диплом олишга бўлган мотивларни кучли ифодаланишига олиб келганлиги туфайли локус назорат типига боғлиқ намоён бўлиши асосланган янгиликлар Низомий номидаги Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-338-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-338-а-сон маълумотномаси). Натижада ички локус назоратга эга талабаларда ўқув мотивациясининг барқарорлиги, шахсий масъулият ва ташаббус кўрсатишга интилиш даражасининг юқорилиги, шунингдек, академик фаолиятда мустақиллик ва ўзини баҳолаш кўникмаларининг шаклланганлиги аниқланган.
талабаларнинг муваффақиятга интилишининг даражавий ифодаланиши интерналларда фаолиятдаги муваффақият учун ўз кучи ва меҳнатига, экстерналарда эса таълим жараёнидаги ташқи омилларга боғланиб қолишнинг кучли намоён бўлишига асосланиб, локус назорат типига боғлиқ эканлиги далилланган янгиликлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-338-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-338-а-сон маълумотномаси). Натижада талабанинг интеллектуал фаоллиги, рефлексив тафаккури ва ижодий ўзгарувчанликка тайёрлиги каби психологик кўрсаткичларга ижобий таъсири аниқланган.
ички локус назоратни ривожлантиришга қаратилган психологик дастур ва тренинглар ишлаб чиқилиб, уларнинг самарадорлиги шахсий ўз-ўзини бошқариш қобилияти, мотивацион жараёнлар ва таълим фаолиятига таъсири илмий асосланган янгиликлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-338-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-338-а-сон маълумотномаси). Натижада ички локус назоратни ривожлантиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.