Бурханов Хусниддин Миродиловичнинг
фанл доктори (DSc)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Рақамли жамиятда миллий сайтлар трансформацияси жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмлари” 22.00.02 ‒ Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/S31
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо-Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Оʻзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий маслахатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Парманов  Фарход  Ярашович, социология фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори, профессор Ташмухамедова Дилорам Гафурджановна, сиёсий фанлари  доктори, профессор Жалилов Актам Тошназарович, Бегимқулов Узоқбой Шоимқулович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Рақамли жамиятда интернет тармоғидаги миллий сайтлар трансформацияси жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ижтимоий механизмларини социологик тадқиқи.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
миллий сайтлар ахборот хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий “Стартуп”ларнинг этномаданий хусусиятларини (фойдаланувчининг менталитети, ананалари) инобатга олувчи рақамли ёндашув асосида шахс хатти-ҳаракатини таҳрирлаш, ҳис-туйғулар, соғлиқ, имкониятларини ҳисоблаб ҳулоса берувчи ижтимоий агентлар ишлаб чиқилган;
“филтр пуфакчалари” консепсиясини (Э.Паризер) ахборотларни тартиблаш ёндашуви асосида ривожлантиришда интернет тармоғида тарғиб этувчи узлюксиз онлайн “ПУБГ”, “Блуе wҳале” ўйинлари, диний, радикал, адоват қўзғатувчи ғояларга қарши ижтимоий курашиш салоҳиятини ривожлантирувчи иммунитетнинг шаклланиши социологик асослантирилган;
интернет тармоғидаги миллий сайтлар контенти хавфсизлигини таъминлаш, ахборотлардан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, миллий сайтларнинг жозибадорлик даражасини оширишда “Артифиcиал интеллигенcе” сунъий интеллектдан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, тартибга солиш ҳамда тезкорликни таъминлашга йўналтирилган мулоқот гибридлашувини таъминловчи интенсив фаолият механизми (интернет социологияси) ишлаб чиқилган;
 “платформа жамияти” (Т.Поелл) консепсиясининг миллий аналогини нейрон тармоқлари ва экотизимларини жамоат қадриятларига содиқлик хусусияти асосида ривожлантиришда интернет тармоғидаги Деепфаке (чуқур ёлғон) маълумотларни танлаб олиш ҳамда реал вақт оралиғида мониторинг қилишга йўналтирилган барча миллий сайтларни назорат қилувчи ижтимоий хавфсиз кибермакон тизими ишлаб чиқилган;
когнитив ривожланиш (Жан Пиаже) назариясига асосланиб, мактаб ўқувчиларининг жамиятга ижтимоийлашуви жараёнида интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали кириб келаётган таҳдидлардан дастлабки босқичда ҳимоялаш ҳамда медиасаводхонлик кўникмаларини шакллантириш зарурлиги социологик  асослантирилган; 
миллий сайтлар контентини блогерлар орқали долзарблаштиришда контент яратиш, баҳс мунозаралар, тури танловлар ва резонансли дастурлар яратиш имкониятини ҳисобга олувчи жамоатчилик фикрини позитивлаштиришга қаратилган социал механизм ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли жамиятда миллий сайтлар трансформацияси жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмларини таҳлил қилиш асосида:
интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини таъминлаш зарурати бугунги кунда муҳим масаладир. Бу борада миллий сайтлар ахборот хавфсизлигини таъминлашда ижтимоий “Стартуп”ларнинг этномаданий хусусиятларини (фойдаланувчининг менталитети, ананалари) инобатга олувчи рақамли ёндашув асосида шахс хатти-ҳаракатини таҳрирлаш, ҳис-туйғулар, соғлиқ, имкониятларини ҳисоблаб ҳулоса берувчи ижтимоий агентларни қўллашда миллий сайтлар мазмунига ва ижтимоий мезонига қўйилган инновацион талаблардан Ёшлар ишлари агентлигида ёшлар сайтларини турли тадбирлар ва танловларда баҳолашда (Ёшлар ишлари агентлиги 
2023 йил 1 ноябрдаги №4-13-21-3131-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Шунингдек, ёшлар сайтларини ривожлантиришда сайтларга машҳур шахслар билан онлайн суҳбатларни мунтазам, тизимли суръатда ташкил этиш каби таклифлар жорий этилди;
рақамли жамиятда миллий сайтлар трансформацияси жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмлари сифатида аҳолини миллий сайтларга жалб этиш масаласи кўриб чиқилди ва “филтр пуфакчалари” консепсиясини (Э.Паризер) ахборотларни тартиблаш ёндашуви асосида ривожлантиришда интернет тармоғида тарғиб этувчи узлюксиз онлайн “ПУБГ”, “Блуе wҳале” ўйинлари, диний, радикал, адоват қўзғатувчи ғояларга қарши ижтимоий курашиш салоҳиятини ривожлантирувчи иммунитетни шакллантириш масалаларидан келиб чиқиб, ёшлар муаммоларини ўрганишга қаратилган миллий сайтлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш Институти сайтини таҳлилий ахборотлар билан таъминлашда (Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш Институти 2023 йил 2 февралдаги №01-12/32 маълумотномаси) фойдаланилган;
интернет тармоғидаги миллий сайтлар контенти хавфсизлигини таъминлаш, ахборотлардан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, миллий сайтларнинг жозибадорлик даражасини оширишда “Артифиcиал интеллигенcе” сунъий интеллектдан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, тартибга солиш ҳамда тезкорликни таъминлашга йўналтирилган мулоқот гибридлашувини таъминловчи интенсив фаолият механизмидан (интернет социологияси) фойдаланиш янги Ўзбекистонда миллий сайтлар фаолияти такомиллашуви ва ривожланишига таъсир этади. Шунингдек, рақамли жамиятнинг ижобий хусусиятларини яъни сайтларда тезкор ахборот алмашиниувини кучайиши, интернет тармоғида бошқа жамиятлар билан яқиндан ҳамкорлик олиб боришни ривожлантиради.  Шуни ҳисобга олган ҳолда ушбу механизмлар бўйича таҳлиллардан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази амалиётда (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2024 йил 24 апрелдаги 
01-16/86-сон маълумотномаси) фойдаланилди;
ёшларни салбий таъсирлардан ҳимоялаш ва интернет тармоғидан олинаётган ахборотлар оқимини мониторинг қилиш ҳамда уни асосларини такомиллаштириш, жаҳон интернет тармоғидан қабул қилинаётган ахборотлар мазмунини назорат қилишда провайдерлардан фойдаланиш ва миллий сайтларни ўзаро интеграциясини таъминлаш рақамли жамиятда мамлакат янги тараққиёт босқичига оид миллий сайтларни ривожлантириш ва “платформа жамияти” (Т.Поелл) консепсиясининг миллий аналогини нейрон тармоқлари ва экотизимларини жамоат қадриятларига содиқлик хусусияти асосида ривожлантиришда интернет тармоғидаги Деепфаке (чуқур ёлғон) маълумотларни танлаб олиш ҳамда реал вақт оралиғида мониторинг қилишга йўналтирилган барча миллий сайтларни назорат қилувчи ижтимоий хавфсиз кибермакон тизимидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолиятида муҳим илмий манба сифатида (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2023 йил 25 сентябрдаги 
№01-271/292-сонли маълумотномаси) фойдаланилган;
бугунги кундаги медиа маконда когнитив ривожланиш (Жан Пиаже) назариясига асосланиб, мактаб ўқувчиларининг жамиятга ижтимоийлашуви жараёнида интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали кириб келаётган таҳдидлардан ҳимоялашда медиасаводхонлик кўникмаларини шакллантириш бўйича социологик таҳлиллардан  Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолиятида илмий манба сифатида (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2023 йил 25 сентябрдаги №01-271/
292-сонли маълумотномаси) фойдаланилган;
миллий сайтлар контентини блогерлар орқали долзарблаштиришда контент яратиш, баҳс мунозаралар, тури танловлар ва резонансли дастурлар яратиш имкониятини ҳисобга олувчи жамоатчилик фикрини позитивлаштиришга қаратилган социал механизмлар бўйича таҳлиллардан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази амалиётда (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2024 йил 24 апрелдаги 01-16/86-сон маълумотномаси) фойдаланилди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish