Элмуродова Муҳайё Валиқул қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Ўзбекистон асаларисимонлари (Ҳйменоптера: Апоидеа) фаунаси, экологик хусусиятлари ва аҳамияти», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/B743.
Илмий раҳбар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Бекчанов Худайберган Ўринович, биология фанлари доктори, профессор; Шерматов Маликжон Раҳматжонович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Ўзбекистон асаларисимонларининг фаунаси, замонавий тур таркибини аниқлаш, тарқалиш ареалларини белгилаш, экологик хусусиятлари ва хўжалик аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Марказий Ўзбекистоннинг табиий ва антропоген ландшафтларида тарқалган пардақанотли ҳашаротларнинг тур таркиби таҳлил қилиниб, 8 та оила, 21 та кенжа оила, 52 авлодга мансуб 142 тури аниқланган;
илк бор Ўзбекистон фаунаси учун Спҳеcидае оиласига мансуб Прионйх меланотус тури ҳамда Марказий Ўзбекистон ҳудудида асаларисимонларнинг 5 та оила 18 та авлодга мансуб 21 та тури аниқланган;
Марказий Ўзбекистон ҳудудида асаларисимонлар бош оиласи Стизус Латреилле, 1802 авлодига мансуб 1 та тур (Стизус ҳандлирсчи) нинг таксономик ўрни молекуляр-генетик таҳлиллар асосида исботланган;
Асаларисимонлар фаунасининг 4 та биотоплар бўйича тарқалиши исботланган, аниқланган турлар тарқалиши ва яшаш жойларига кўра зоогеографик таҳлил қилиниб 13 та гуруҳга ажратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Ўзбекистон асаларисимонлари (Апоидеа): таксономияси, экологик хусусиятлари ва тарқалиши юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Апоидеа бош оиласига тегишли 8 оила, 17 кенжа оила, 40 авлод 74 турга мансуб асаларисимонларнинг 74 нусха ҳашарот намуналари Республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб обʼектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 11 декабрдаги 4/1255 – 2749-сон маʼлумотномаси). Натижада, намуналар ҳашаротлар коллекцияси фондини бойитган ва тур таркибини аниқлаш учун солиштириш, қиёсий таҳлил этиш ҳамда биотоплар бўйича тақсимланишни таҳлил қилиш ва атлас тайёрлашда фойдаланиш имконини берган;
Марказий Ўзбекистон ҳудудидан йигʻилган Стизус ҳандлирсчи асалари турининг митохондриал ДНК (CОХ1) соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича олинган маʼлумотлар Биотенологик Ахборотлар Миллий Маркази базасига (НCБИ, Миллий биотехнология ахборот марказининг 2024 - йил 30 - апрел ойидаги маʼлумотномаси) жойлаштирилган. Натижада Стизус ҳандлирсчи асаларисининг ПП726882 идентификасия рақами олинган. ва ушбу асалари турини молекуляр таксономик ва филогенетик ўрнини асослаш имконини берган.