Эшниязова Майсара Бекназаровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Алишер Навоийнинг маърифий-адабий асарларида кичик лирик жанрлар поэтикаси” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil3776
Илмий раҳбар: Мухитдинова Назмия Муслихиддиновна, филология фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, доцент; Мамадалиева Зуҳра Неъматуллаевна, филология фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоийнинг маърифий-адабий асарларида наср ва назм уйғунлиги масаласини концептуал ўрганиш, мазкур асарлар таркибидаги назм намуналарининг жанрий хосланишларини асослаш, рубоий ва қитъа жанрининг мавзуий-ғоявий ва бадиий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоийнинг маърифий-адабий асарларидаги кичик ҳажмли шеърларнинг Шарқ адабиётида ижтимоий, фалсафий, панднома-дидактик жиҳатлари очиб берилиб, ўзбек мумтоз адабиётидаги мисраънинг илк намунаси ижодкорнинг “Вақфия” асарида энг кичик мустақил шеърий жанр сифатида учраши исботланган;
Алишер Навоийнинг маърифий-адабий асарлари таркибидаги ҳамд, муножот, наът, меърож, манқабат мазмунининг рубоийларда ифодаланиши, “Назм ул-жавоҳир” асарида рубоийларнинг ирфоний манбалари ҳамда таронаи рубоийларнинг бадииятни таъминловчи мурассаълик, ақд ва иқтибос каби тасвирий воситалар, мураддафлик, қофия, вазн жиҳатидан индивидуаллиги асослаб берилган;
“Арбаъин” асарида оят ва ҳадисларнинг қўлланиши, маънавий санъатлар, хусусан, иқтибос ва ақдлардаги тасаввуфий мавзу, ғоя ва бадиият синтезининг балоға илми шарҳи учун хизмат қилгани далилланган;
“Назм ул-жавоҳир”, “Арбаъин” асарлари таркибидаги шеърий жанрлар поэтикаси илми аруз, илми қофия ва илми бадеъ жиҳатлари очиб берилиб, “Назм ул-жавоҳир” асаридаги ҳикмат рубоийларнинг табдили борасида мавжуд нашрлардаги матний транслитерация, матн вариантларини қиёслаш, лисоний бирликлар индексини тузишдаги сўз қўллаш, сўз тартиби каби услубий, чўзиқ ва қисқа унлиларни ифодалаш, қўшиб, ажратиб ёки чизиқча билан ёзиш, бош ҳарфларни қўллашга оид имловий ҳамда ишоравий фарқлиликлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиши. Алишер Навоийнинг маърифий-адабий асарларида кичик лирик жанрлар поэтикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик ҳажмли шеърларнинг Шарқ адабиётида ижтимоий, фалсафий, панднома-дидактик жиҳатлари очиб бериш, адибнинг маърифий-адабий асарларини мавзу кўлами ва мазмун мундарижаси асосида тизимлаштириб таснифлаш ва айни асарларда наср ва назм уйғунлиги масаласини композицион ва иқтибослик нуқтаи назаридан таҳлил қилиш орқали ишлаб чиқилган хулоса ва тавсиялардан ЎзРФА ҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017–2020-йилларда бажарилган FA-F1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилди. (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2024-йил 07-мартдаги 97/1-сон маълумотномаси). Натижада, диссертациядаги мақсад-вазифалар, илмий хулосалар асосида шоир шеъриятидаги ирфоний ғояларнинг маърифий-адабий аҳамияти ёритилишига хизмат қилган;
Алишер Навоийнинг маърифий-адабий асарлари таркибидаги ҳамд, муножот, наът, меърож, манқабат мазмунининг рубоийларда ифодаланиши, “Назм ул-жавоҳир” асарида рубоийларнинг ирфоний манбалари ҳамда таронаи рубоийларнинг бадииятни таъминловчи мурассаълик, ақд ва иқтибос каби тасвирий воситалар, мураддафлик, қофия, вазн жиҳатидан индивидуаллигини асослаб беришдаги тавсиялардан ЎзРФА ҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012–2016-йилларда бажарилган FZ-2016-09081165532 “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилди (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2024-йил 13-мартдаги 97/2-сон маълумотномаси). Натижада, Алишер Навоий адабий меросининг ғоявий-бадиий, матний тадқиқи билан боғлиқ умумлашмалар ижодкор поэтик маҳоратини бадиий асар тили ва услуби орқали белгилаш, наср ва назм уйғунлигини таъминлашда манбалар, уларнинг тил хусусиятларини ҳисобга олиш, лирик парчалар жанрий тадқиқини белгилашнинг назарий асосларини аруз, қофия, бадиият илмлари нуқтаи назаридан тадқиқ этиш лозимлиги ҳақидаги назарий фикр ҳамда амалий тавсияларга асос бўлган;
“Арбаъин” асарида оят ва ҳадисларнинг қўлланиши, маънавий санъатлар, хусусан, иқтибос ва ақдлардаги тасаввуфий мавзу, ғоя ва бадиият синтезининг балоға илми шарҳига хизмат қилиши ҳамда адиб ижодининг бадиий қиммати, маърифий аҳамияти, ирфоний-тасаввуфий қарашлар талқинига оид илмий хулосалардан Самарқанд вилоят радиосида 2024-йил апрел ойи давомида эфирга узатилган “Файзли оқшом” эшиттиришининг бир неча сонлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 14-майдаги 01-07/107-сон маълумотномаси). Натижада, Алишер Навоийнинг маърифий-адабий асарларидаги кичик лирик жанрларда ўз ифодасини топган ахлоқий-фалсафий, умуминсоний ғоялардан маънан етук авлодни тарбиялашда илмий-педагогик мезонларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
“Назм ул-жавоҳир”, “Арбаъин” асарлари таркибидаги шеърий жанрлар поэтикаси илми аруз, илми қофия ва илми бадеъ жиҳатлари очиб берилиши, “Назм ул-жавоҳир” асаридаги ҳикмат рубоийларнинг табдили, Алишер Навоий ижоди, хусусан, маърифий-адабий асарларидаги ғоялар талқини юзасидан чиқарилган хулосалар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими қошидаги “Садоқат” тўгарагида ўрганилди (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 03-июндаги 01-03/639-сон маълумотномаси). Натижада, Алишер Навоийнинг маърифий-адабий асарларида фард, қитъа ва рубоий каби шеърий шакллар орқали илгари сурилган ғоялар ёш авлодни маънавий-ахлоқий жиҳатдан комил инсон этиб тарбиялашга хизмат қилган.