Рахматова Дилафруз Нусратиллоевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I.Умумий маълумотлар.
“Самарқанд жадидчилик мактаби: тил ва тил таълими муаммолари”, 10.00.01– Ўзбек тили ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Fil545 Илмий маслаҳатчи: филология фанлари доктори, профессор Каримов Суюн Амирович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc), профессор Бобокалонов Рамазон Ражабович; филология фанлари доктори, профессор Муминов Сидикжон Мирсобирович;  филология фанлари доктори (DSc), профессор Нормаматов Султонбек Эрмаматович.
Етакчи ташкилот: ЎзРФА Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд жадидчилик мактаби вакиллари  Сайидаҳмадхўжа Сиддиқий-Ажзий, Абдулқодир Шакурий, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Сайидризо Ализода, Ҳожи Муин, Вадуд Маҳмудларнинг ижтимоий-сиёсий, маърифий, бадиий асарлари ва адабий-танқидий мақолаларининг тили, услубий хусусиятларини ўрганиш орқали ўзбек тили  ҳамда тил таълими тараққиёти ва такомилига қўшган ҳиссаларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Самарқанд жадидчилик мактаби вакиллари Сайидаҳмадхўжа Сиддиқий-Ажзий, Абдулқодир Шакурий, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Сайидризо Ализода, Ҳожи Муин, Вадуд Маҳмудларнинг тил ҳақидаги қарашлари, ўзбек тилининг лексик, грамматик, имловий жиҳатдан меъёрлашуви, сайқалланиши, такомили ҳамда она тили қоидаларини яратиш борасидаги хизматлари очиб берилган;
Самарқанд жадидлари томонидан тил таълими тараққиёти ва такомилига қўшган ҳиссалари очиқланиб, саводхонликни ошириш мақсадида “усули савтия” мактаблари учун тузилиб, жорий қилинган Сайидризо Ализоданинг “Мурсалот”, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Китобат ул-атфол”, Ҳожи Муиннинг “Раҳномаи савод” каби дарсликлари Туркистон ўлкасининг маълум бир ҳудуди аҳолисининг саводини чиқаришга хизмат қилганлиги аниқланган;
ХХ аср бошларида рус тилининг таъсири остида ўзбек тилининг функсионал тараққиётида кескин ўзгариш юз бергани ва ўлкада бошланган руслаштириш сиёсатининг бир бўғини сифатида имло ва ёзувнинг алмаштирилиши тил ривожига салбий таъсир кўрсатганлиги, миллат ойдинларининг ёзувнинг алмаштирилишига қарши турганликлари ва ягона миллий тилни шакллантиришга интилганликлари асосланган;
Самарқанд жадидлари она (ўзбек) тилининг ижтимоий-сиёсий нуфузини тиклаш, юксалтириш, қадрини ошириш учун  адабий тилнинг шевага таъсири ва бунинг акси – шеванинг адабий тилга таъсири чегарасини белгилаш, ўзбек шева ва лаҳжаларидан унумли фойдаланиш орқали тилимизни ёт сўзлардан тозалаш ва соф ўзбек тилини тарғиб қилиш борасидаги лингвистик қарашлари далилланган;
Самарқанд жадидлари томонидан янги мактаблар учун тузилган дарсликларидаги атамалар ўзбек тилига хос бўлиши, дарсликлар ўзбек тилининг ички қонуниятлари асосида тузилганлигига ва терминларнинг миллий бўлишига кўпроқ эътибор қаратганлиги, кундалик, синф журнали, чоракликни белгиловчи табеллар каби  янги терминларни киритганлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Самарқанд жадидларининг тил ва тил таълими масалалари борасидаги фаолиятини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида:
Самарқанд жадидчилик мактаби намояндаларининг дарсликлари, янги йўналишдаги методикалар ва уларнинг жадид мактабларида жорий қилиниши ҳақидаги хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Республикаси Педагогика Фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020-йилларда бажарилган F3-2016-09081165532-рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги Ўзбекистон педагогика Фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 27-декабрдаги №649-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг жадидлар томонидан яратилган янги алифбо ва имло қоидалари ҳақидаги хулосалари лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
самарқандлик жадидлар, хусусан, Сайидаҳмадхўжа Сиддиқий-Ажзий, Абдулқодир Шакурий, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Сайидризо Ализода, Ҳожи Муин, Вадуд Маҳмуд асарлари юзасидан тартиб берилган изоҳли луғат, сўзлар частотаси, терс луғатлар хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2020-2023-йилларда амалга оширилган AM-FZ-201908172-сонли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 22-декабрдаги №01/4-2779-сонли маълумотномаси). Натижада Самарқанд жадидчилик мактаби намояндаларининг тил ва тил таълимининг ривожланиши бўйича тавсифий маълумотлар кенгайган;
ХIХ аср охири ХХ аср бошларидаги Самарқанд жадидчилик мактаби вакилларининг лингвистик қарашлари ўзбек тили тарихий тараққиётининг маълум босқичини тадқиқ қилишдаги, шунингдек, жадидлар томонидан яратилган дарслик, бадиий асар, публитсистик мақолалар тили даврда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ўзгаришларни намоён этганлиги, жадид мактабларидаги ўзига хос методик тавсиялар бугун ҳам аҳамиятини йўқотмаганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус+дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624-ERR-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS+CBHE IMEP: “Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизатсиялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган.  (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 26-мартдаги 644/02-сонли маълумотномаси). Натижада Самарқанд жадидчилик мактаби вакилларининг ўзбек тили тарихий тараққиёти бўйича илмий хулосалар далиллар билан бойитилган;
миллий тил корпусида унинг таркибий қисми ҳисобланган матннинг, хусусан, Самарқанд жадид-маърифатпарварлари яратган матнларнинг фонетик, лексик-грамматик ва синтактик воситаларининг функсионал-услубий ва имловий қўлланишдаги лингвистик таҳлили ва тавсифи асосида назарий ҳамда амалий хулосалардан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида 2021-2023-йилларда бажарилган “Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастирий мажмуа ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган. (Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг 2024-йил 30-июлдаги 501/ 01-01 рақамли маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар тўплами далиллар билан бойитилган;
жадид адибларининг илмий-адабий мероси, уларнинг ўзбек миллий тили, унинг асосини ташкил этувчи давр адабий тилининг ривожидаги ўрнини аниқлаш, тил ва тил таълимининг тадрижий такомилидаги мавқейини белгилашга доир назарий хулосалар асосида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маърифат” телеканалида 2023-2024-йилларда эфирга узатилган “Бугун” маданий-маърифий янгиликлар дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг 2024-йил 18-январдаги №02-02/13-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган;
тадқиқот хулосаларидан АҚШнинг Филаделфия штатида фаолият юритадиган Радио Пҳиладелпҳиа 106.5 FM SARBON радиотўлқинидаги “Жадидчилик кашшофи – Маҳмудхўжа Беҳбудийни ёдлаб” радиоешиттиришида фойдаланилган (Радио Пҳиладелпҳиа 106.5 FM SARBON радиотўлқинининг 2024-йил 30-январдаги маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттириш учун тайёрланган материаллар илмий далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish