Болтаев Бахриддин Хужановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш”
08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3PhD/Iqt1277
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети
Илмий раҳбар: Султанов Баходир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақам: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.07.2024.I.78.06 Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор Мутазоев Олим ва иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Абдулхаева Гулшан Махмудовна.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши:амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субектлар томонидан минерал ўғитлардан фойдаланиш ҳолати ҳамда минерал ўғитлар билан таъминланганлик даражасини баҳолаш услуби “юқори даража” (1-0,81), “ўрта даража” (0,80-0,67), “паст даража” (0,66-0,42), “жуда паст даража” (0,41-0) мезонлари асосида такомиллаштирилган;
“Агрокимёҳимоя” ҲАЖлари тасарруфидаги 2-3 тадан марказий омборларни “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ балансига устав капиталидаги улуш ҳисобига олиш ва уларни минерал ўғитларни давлат заҳирасини сақлаш базаларига айлантириш орқали минерал ўғитлар та'минотидаги барқарорликни ошириш таклифи асосланган;
“Агрокимёҳимоя” ҲАЖлардаги “Ўзагрокимёҳимоя” АЖга тегишли бўлган давлат улушини босқичма-босқич хусусий секторга трансформасия қилиш ҳамда зарур миқдордаги давлат заҳирасини шаклантириш учун акциядорлик жамиятларига давлат бюджетидан ҳар йили револвер тартибда маблағ ажратиш тизимини йўлга қўйиш орқали минерал ўғитлар бозоридаги таклифни рағбатлантириш таклифи асосланган;
Сурхондарё вилояти асосий қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда минерал ўғитларга бўлган талаб ёки ундан фойдаланишнинг истиқболдаги қийматларининг автокоррелясия ва ҳаракатланувчи ўртачаларнинг интеграллашган модели асосида 2030 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалигида минерал ўғитлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субектлар томонидан минерал ўғитлардан фойдаланиш ҳолати ҳамда минерал ўғитлар билан таъминланганлик даражасини баҳолаш услуби “юқори даража” (1-0,81), “ўрта даража” (0,80-0,67), “паст даража” (0,66-0,42), “жуда паст даража” (0,41-0) мезонлари асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Марказининг 2024 йил 28 май 05/04-04-226-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этидиши натижасида хўжалик юритувчи субектлар томонидан ойлар кесимида фойдаланиладиган минерал ўғитлар ёки минерал ўғитлар билан таъминланганлик даражасини аниқлаш ҳамда ушбу жараённи мониторингини юритиш имкони яратилган;
“Агрокимёҳимоя” ҲАЖлари тасарруфидаги 2-3 тадан марказий омборларни “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ балансига устав капиталидаги улуш ҳисобига олиш ва уларни минерал ўғитларни давлат заҳирасини сақлаш базаларига айлантириш орқали минерал ўғитлар таъминотидаги барқарорликни ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Марказининг 2024 йил 28 май 05/04-04-226-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этидиши натижасида минерал ўғитлар нархларининг кескин ўсиб кетишининг олди олиниб, нархларнинг нисбатан барқарорлигини таъминлаш, истеъмол бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини арзонлаштириш имкони яратилган;
“Агрокимёҳимоя” ҲАЖлардаги “Ўзагрокимёҳимоя” АЖга тегишли бўлган давлат улушини босқичма-босқич хусусий секторга трансформасия қилиш ҳамда зарур миқдордаги давлат заҳирасини шаклантириш учун акциядорлик жамиятларига давлат бюджетидан ҳар йили револвер тартибда маблағ ажратиш тизимини йўлга қўйиш орқали минерал ўғитлар бозоридаги таклифни рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Марказининг 2024 йил 28 май 05/04-04-226-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этидиши натижасида замонавий инновасион технологияларга асосланган мураккаб ўғитларни ишлаб чиқарувчи корхона ва хусусий тадбиркорларни шаклланиши ва улар фаолиятини самарали ташкил этишга йўналтириш дастурларини ишлаб чиқиш имкониятлари яратилган;
Сурхондарё вилояти асосий қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда минерал ўғитларга бўлган талаб ёки ундан фойдаланишнинг истиқболдаги қийматларининг автокоррелясия ва ҳаракатланувчи ўртачаларнинг интеграллашган модели асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Маркази тизим ташкилотлари томонидан амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий Марказининг 2024 йил 28 май 05/04-04-226-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифни амалиётга жорий этидиши натижасида вилоятда 2030 йил 2023 йилга нисбатан пахта экин майдони ҳажмининг 25,7 минг гектарга камайиши ҳисобига ушбу йилларда минерал ўғитлардан фойдаланиш ҳажми 4864,6 тоннага ёки 6,5 фоизга камайиши, ғалла экинини етиштиришда ҳам камайиш тенденсияси сақланиши прогноз қилинган.