Максудов Мирзохид Мирвасиковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инспекциялар фаолияти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш (“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси мисолида)”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси дастлаб рўйхатга олинган рақам: В203.4.PhD/Iqt2327
Илмий раҳбар: Гулямов Саидахрор Саидахмадович, Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қўчқоров Тохир Сафарович, Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор;
Тўраев Шавкат Шухратович, Иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент халқаро университети (Tashkent International University).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Инспекциялар фаолияти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича илмий aсосланган назарий, услубий вa aмалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ўзкомназорат” давлат инспекциясида ахборотларни қайта ишлаш имконини берувчи, ягона аутентификация ва идентификация жараёнларини амалиётга жорий этиш бўйича рақамли платформанинг концептуал схемасини татбиқ этиш орқали мавжуд ахборот тизимларини интеграция қилиш ҳамда такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
услубий ёндашувга кўра “рақамлаштириш жараёнларининг самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни рақамли технологияларни жорий этиш орқали ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларининг тезкорлиги, аниқлиги ва сифатини ошириш, иқтисодий фаолият натижадорлигини яхшилаш даражасига иқтисодий самара, инвестицияларнинг рентабеллиги, операциялар харажатларининг камайиши ва яратилган қўшимча қиймат орқали баҳолаш жиҳатидан такомиллаштирилган;
“Ўзкомназорат” давлат инспекциясининг рақамлаштириш йўналишида юклатилган вазифаларни назорат қилиш функциясини автоматлаштириш орқали такомиллаштириш натижасида статистик маълумотларнинг бажарилиш даражаси бўйича “яшил” (БДй = 71-100 балл), “сариқ” (БДс = 55-71 балл), “қизил”
(БДқ = 55 дан паст балл) гуруҳларга ажратиш асосида баҳолаш имкони яратилган;
“Ўзкомназорат” давлат инспекциясида жорий этилган “Ягона рейтинг баҳолаш” ахборот тизими орқали республикамизнинг рақамлаштириш даражасини аниқлашда сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланишнинг
2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инспекциялар фаолияти самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш (“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ўзкомназорат” давлат инспекциясида ахборотларни қайта ишлаш имконини берувчи, ягона аутентификация ва идентификация жараёнларини амалиётга жорий этиш бўйича рақамли платформанинг концептуал схемасини татбиқ этиш орқали мавжуд ахборот тизимларини интеграция қилиш ҳамда такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг 2022 йил 27 декабрдаги 03-13/1900-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида сарф-харажатларни 10 фоизга камайтириш ҳамда иш унумдорлигининг оширилишига эришилган;
услубий ёндашувга кўра “рақамлаштириш жараёнларининг самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини рақамли технологияларни жорий этиш орқали ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларининг тезкорлиги, аниқлиги ва сифатини ошириш, иқтисодий фаолият натижадорлигини яхшилаш даражасига иқтисодий самара, инвестицияларнинг рентабеллиги, операциялар харажатларининг камайиши ва яратилган қўшимча қиймат орқали баҳолаш жиҳатидан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Электрон тижорат” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил
25 ноябрдаги 388-сонли буйруғига асосан №388-119 рақам билан дарслик сифатида рўйхатга олинган). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда рақамли технологияларни жорий этиш орқали иқтисодий самара, инвестицияларнинг рентабеллиги, операциялар харажатларининг камайиши ва яратилган қўшимча қиймат орқали баҳолаш жиҳатидан такомиллаштирилган рақамлаштириш жараёнларининг самарадорлиги тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
“Ўзкомназорат” давлат инспекциясининг рақамлаштириш йўналишида юклатилган вазифаларни назорат қилиш функциясини автоматлаштириш орқали такомиллаштириш натижасида статистик маълумотларнинг бажарилиш даражаси бўйича “яшил” (БДй = 71-100 балл), “сариқ” (БДс = 55-71 балл), “қизил”
(БДқ = 55 дан паст балл) гуруҳларга ажратиш асосида баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг 2022 йил 27 декабрдаги 03-13/1900-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида рақамлаштириш йўналишида юклатилган вазифаларни назорат қилишда статистик маълумотларнинг бажарилишни баҳолашда аниқлик даражасини таъминлаш имкони яратилган;
“Ўзкомназорат” давлат инспекциясида жорий этилган “Ягона рейтинг баҳолаш” ахборот тизимида сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланишнинг
2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг 2022 йил 27 декабрдаги 03-13/1900-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзкомназорат” давлат инспекциясида жорий этилган “Ягона рейтинг баҳолаш” ахборот тизимида сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланишнинг асосий параметрлари ўртасидаги мувофиқлик ва аниқликни таъминлаш имкони яратилган.