Сайфуллаев Баҳодир Бахромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ишни судга қадар юритиш босқичида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритишни такомиллаштириш”, 12.00.09 “Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1107
Илмий раҳбар: Муродов Бахтиёржон Баҳодирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01 қошидаги Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Инагамжанова Зумратхон Фатхуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Худайбергенов Бахрам Куанишбаевич юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти. Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ишни судга қадар юритиш босқичида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жиноят қонуни билан тақиқланган ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган ёки жиноят содир этганидан кейин жавобгарликка тортиш, жазо тайинлаш ёки унинг ижросини имконсиз қилувчи руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатангина тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш мумкинлиги асослантирилган;
суд-психиатрия экспертизаси хулосасига кўра жиноят содир этган шахсда руҳий бузилиш борлиги аниқланган ҳолатларда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш учун алоҳида иш юритувга ўтиш ҳамда ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида иш юритилаётган шахс сифатида эътироф этиш ҳақида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор, суд эса ажрим чиқариши лозимлиги асослантирилган;
тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилаётган ишларда ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида иш юритилаётган шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини суриштирув ва дастлабки терговнинг ҳар қандай босқичида муносиб ҳимоя қилиш, шахс билан ўтказилаётган тергов ҳаракатларида бевосита иштирок этиш ва иш тафсилотларидан хабардор бўлиш учун қонуний вакилнинг қатнашиши шарт эканлиги асослантирилган;
жиноят иши бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш билан боғлиқ масалалар, шунингдек суриштирув ва дастлабки тергов жиноят-процессуал қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга мувофиқ кўриб чиқилиши ёки алоҳида иш юритувга ўтиш тўғрисидаги қарор, тергов органи томонидан гумон қилинувчи ёки айбланувчида руҳий бузилиш борлиги тўғрисида суд-психиатрия экспертизаси хулосаси олингандан сўнг қабул қилиниши ҳамда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида иш юритув бошланганлиги ва суд-психиатрия экспертизаси тайинланганлиги ҳақидаги қарор ўзига нисбатан бундай иш юритув олиб борилаётган шахсга жиноят-процессуал қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлари тушунтирилиши шартлиги асослантирилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишни судга қадар юритиш босқичида тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланиши тўғрисида иш юритилаётган шахс жиноят қонуни билан тақиқланган ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган ёки жиноят содир этганидан кейин жавобгарликка тортиш, жазо тайинлаш ёки унинг ижросини имконсиз қилувчи руҳий касалликка чалинган шахслигига доир таклифдан 2024-йил 20-феврал куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг 
2019-йил 30-декабда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқот институти томонидан 2024-йил 27-декабрда берилган №3/08-266-сонли далолатнома) Ушбу таклифнинг инобатга олиниши суриштирув ва дастлабки тергов давомида тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаш тўғрисидаги иш юритилаётган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини алоҳида тартиби белгиланишига хизмат қилган;
жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш бир неча шахс томонидан содир этилган ҳолларда, суд улардан айримларининг айбдорлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир пайтда, бошқаларига – ушбу қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган ёки жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли, агар қайд этилган шахсларга нисбатан ишни бирга кўриб чиқиш имконияти бўлмаса, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги материаллар алоҳида иш юритувга ажратилиши лозимлигига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 
14-майдаги “Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 
9-сонли қарорининг 16-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2024-йил 23-декабрда берилган 08/948-24-сонли далолатнома). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши суд жараёнида шахснинг руҳий ҳолати бузилганда, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллашнинг алоҳида тартиби белгиланишига хизмат қилган;
тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилаётган ишларда ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисида иш юритилаётган шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонуний вакилнинг қатнашиши шартлигига доир таклифдан 2024-йил 
20-феврал куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқот институти томонидан 2024-йил 27-декабрда берилган №3/08-266-сонли далолатнома). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши суриштирув ва дастлабки тергов давомида тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаш тўғрисидаги иш юритилаётган шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонуний вакил билан мажбурий таъминлашга хизмат қилган;
жиноят иши бўйича тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш билан боғлиқ масалалар ЖПК 61-бобида белгиланган қоидаларга мувофиқ кўриб чиқилиши ёки алоҳида иш юритувга ўтиш тўғрисидаги қарор (ажрим) жиноят процесси босқичидан келиб чиқиб, тергов органи, прокурор ёки суд томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчида руҳий бузилиш борлиги тўғрисида суд-психиатрия экспертизаси хулосаси олингандан сўнг қабул қилиниши ҳамда тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисида иш юритув бошланганлиги ва суд-психиатрия экспертизаси тайинланганлиги ҳақидаги қарор (ажрим) ўзига нисбатан бундай иш юритув олиб борилаётган шахсга унинг ЖПК 
570-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқларини тушунтирган ҳолда эълон қилинишига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 9-сонли қарорининг 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2024-йил 
23-декабрда берилган 08/948-24-сонли далолатнома). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги жиноят иши доирасида алоҳида иш юритувига ўтишнинг асосини ва тартибини белгилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish