Сауров Равшонбек Русланбек ўғлининг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий давлат қуришда демократизм ва конституционализм: хорижий ҳамда миллий тажрибаларнинг фалсафий жиҳатлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Fal230
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари докрори, профессор; Мусаев Фахриддин Абдусаттарович, фалсафа фанлари докрори, профессор; Жўраев Луқмон Нарзуллаевич, фалсафа фанлари докрори, профессор
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади янги Ўзбекистонда ижтимоий давлатнинг мустаҳкамланишида демократизм ва конституционализм тамойилларининг аҳамиятини асослаб беришдан иборат.  
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
демоконституционализм (халқ ҳокимияти, иштирок, очиқлик ва ҳуқуқ устуворлиги, қонунийлик, институционаллик каби интеграциялашган тамойиллар тизими) принципининг инсон қадри, ҳуқуқи, адолат ва эркинликни давлат бошқаруви тамойилларига уйғунлаштириш консепсияси, инсонпарварлик (гуманизм), қадриятга асосланган тартиб (ахлоқ) ва ижтимоий бирдамлик хусусиятлари диалектик уйғунликни ифодаловчи назарий-фалсафий модел сифатида очиб берилган;
демоконституционализмнинг хорижий ва миллий этносиёсий тажрибалардаги кўринишлари (социал ҳуқуқий давлат, секуляр конституционал демократия, миллий-демократик, конституциявий) ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоя тамойиллари, эркинлик, тенглик қадриятлари, диний-маданий қадриятлар ва конституцион тамойиллар уйғунлиги, миллий ўзлик, халқ иштироки, ҳуқуқий янгиланиш каби парадигмал хусусиятларининг бошқарув фаолиятига позитив таъсири аниқлаштирилган;
демоконституционализмнинг тузилмавий, тарихий, маданий ва бошқарув тамойилларига кўра шарқона (жамоавийлик, ахлоқийлик, миллий қадриятлар парадигмаси) ва ғарбона (конституциявийлик, индивидуализм, фуқаролик ҳуқуқлари, секулярлик, эркинлик парадигмаси) моделларидаги сиёсий ҳокимиятни чеклаш, ахлоқий легитимлик ва жамоат назорати каби омиллар асосида унинг маданий мослашувчан модел эканлиги далиллнган;
Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этишда демоконституционализмнинг халқ ҳокимияти, эркинлик, конституциявий тартиб, ижтимоий адолатни таъминлашдаги ўрни ҳамда конституцион ислоҳотларнинг ижтимоий давлатнинг демократия ва инсон қадриятларига асосланган моделини шакллантиришда демократик (халқ иштироки, эркин сайлов, сўз эркинлиги, ОАВ роли), ва аксиологик (инсон қадри, адолат, эркинлик) каби ғоявий-фалсафий тамойиллари асослаб берилган;
ўзбек ижтимоий давлатининг миллий институционал муаммолари (ижтимоий сиёсатни юритувчи ташкилотлар ўртасида ваколатлар чалкашлиги, ижтимоий давлат тамойилларининг ҳуқуқий нормаларга тўлиқ интеграциялашмаганлиги) аниқланиб, уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар (ваколатни норматив жиҳатдан аниқ белгилаш, “ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари”ни жорий этиш, маҳалла, диний ва маърифий институтларни ижтимоий бирдамлик институцияси сифатида қайта консептуаллаштириш, “Адолатли хизмат” индекси мезонлари асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий давлат қуришда демократизм ва конституционализмнинг намоён бўлиш хусусиятларини очиб беришга қаратилган тадқиқот натижалари асосида:
демоконституционализм (халқ ҳокимияти, иштирок, очиқлик ва ҳуқуқ устуворлиги, қонунийлик, институционаллик каби интеграциялашган тамойиллар тизими) принципининг инсон қадри, ҳуқуқи, адолат ва эркинликни давлат бошқаруви тамойилларига уйғунлаштириш консепсияси, инсонпарварлик (гуманизм), қадриятга асосланган тартиб (ахлоқ) ва ижтимоий бирдамлик хусусиятларига оид илмий янгилик ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696-рақам “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” (2018-2020 йй) амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 3-июндаги № 04/11-7031-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизни демоконституцион ривожлантириш, давлат институтларини халққа хизмат қилдириш, инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини реал ҳаётда таъминлашнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича инновацион асосдаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
демоконституционализмнинг хорижий ва миллий этносиёсий тажрибалардаги кўринишлари (социал ҳуқуқий давлат, секуляр конституционал демократия, миллий-демократик, конституциявий) ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоя тамойиллари, эркинлик, тенглик қадриятлари, диний-маданий қадриятлар ва конституцион тамойиллар уйғунлиги, миллий ўзлик, халқ иштироки, ҳуқуқий янгиланиш каби парадигмал хусусиятларининг бошқарув фаолиятига позитив таъсирига оид илмий хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида, жумладан 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи” 10-банд “Аввал–инсон, кейин–жамият ва давлат” ғоясини аҳоли онгига чуқур сингдириш ҳамда миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашга қаратилган илмий-амалий ва тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 5-июндаги 10/327-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз фуқаролари дунёқарашини юксалтиришга, айниқса, ёшлар онгида янги Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этиш жараёнида демократизм ва конституционализмнинг ўрни, конституцион ислоҳотларнинг фалсафий ва кратологик моҳияти ҳақида билимларни шакллантиришга ҳамда сиёсий-ҳуқуқий тафаккурини оширишга хизмат қилган;
демоконституционализмнинг тузилмавий, тарихий, маданий ва бошқарув тамойилларига кўра шарқона (жамоавийлик, ахлоқийлик, миллий қадриятлар парадигмаси) ва ғарбона (конституциявийлик, индивидуализм, фуқаролик ҳуқуқлари, секулярлик, эркинлик парадигмаси) моделларидаги сиёсий ҳокимиятни чеклаш, ахлоқий легитимлик ва жамоат назорати каби омиллар асосида унинг маданий мослашувчан модел эканлигига оид хулосалар ва умумлашмалардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи билан тасдиқланган “Глобаллашув асослари” дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 4-июндаги 02/01-01-204-сон маʼлумотномаси). Натижада, бу таклифлар талабаларда ғарб ва шарқ демоконституционализмнинг дифферсиал ва ўхшаш жиҳатларини ўрганишнинг фалсафий-ҳуқуқий мазмунини англаш, идрок этиш имкониятини берган;
Янги Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этишда демоконституционализмнинг халқ ҳокимияти, эркинлик, конституциявий тартиб, ижтимоий адолатни таъминлашдаги ўрни ҳамда конституцион ислоҳотларнинг ижтимоий давлатнинг демократия ва инсон қадриятларига асосланган моделини шакллантиришда демократик (халқ иштироки, эркин сайлов, сўз эркинлиги, ОАВ роли), ва аксиологик (инсон қадри, адолат, эркинлик) каби ғоявий-фалсафий тамойилларига оид илмий хулосалар ҳамда амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган 81-06/160-сон “Маҳалла – оилаларда ижтимоий маънавий муҳит барқарорликни таъминловчи маскан” номли лойиҳанинг тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2025-йил 3-июндаги 01-06/268-сон маʼлумотномаси). Натижада, мамлакатимиз фуқаролари дунёқарашини юксалтиришга, айниқса, уошлар онгида янги Ўзбекистонда тараққиёт стратегияси (2022-2026)да мамлакатимизни демоконституцион ривожлантириш, давлат институтларини халққа хизмат қилдириш, инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини реал ҳаётда таъминлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, автократизмдан демократизмга ўтиш орқали ўзбек халқининг азалий орзуси бўлган еркин ва фаровон ҳаёт қуриш бош мақсадимиз ҳақида билимларни шакллантиришга ҳамда сиёсий-ҳуқуқий тафаккурини оширишга хизмат қилган;
ўзбек ижтимоий давлатининг миллий институционал муаммолари (ижтимоий сиёсатни юритувчи ташкилотлар ўртасида ваколатлар чалкашлиги, ижтимоий давлат тамойилларининг ҳуқуқий нормаларга тўлиқ интеграциялашмаганлиги) аниқланиб, уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар (ваколатни норматив жиҳатдан аниқ белгилаш, “ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари”ни жорий этиш, маҳалла, диний ва маърифий институтларни ижтимоий бирдамлик институцияси сифатида қайта консептуаллаштириш, “Адолатли хизмат” индекси мезонлари асосида баҳолаш тизимини жорий қилиш)га оид илмий хулосалар ҳамда амалий тавсиялардан “Ўзбекистон 24 ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг “Ёшлар” телеканалининг 2024 йил январ-ноябр ойларида эфирга узатилган “Истеъдодли тенгдошим”, “Ёшлар пресс клуби” телекўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон  Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 3-июндаги 05-09-816-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимиз фуқаролари дунёқарашини юксалтиришга, хусусан, ёшлар онгида янги Ўзбекистонда ижтимоий давлат барпо этиш жараёнида демоконституционализмнинг аҳамияти, конституцион ислоҳотларнинг фалсафий моҳияти ҳақида билимларни шакллантиришга ҳамда ижтимоий-сиёсий тафаккурини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish