Рустамов Рамз Ризоқуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий тарғибот системалари: ижтимоий-фалсафий таҳлил”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Fal221
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Назаров Қиём Нормерзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Турдиев Бехруз Собирович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади миллий маънавиятни ривожлантиришга қаратилган замонавий тарғибот системаларининг самарадорлигини оширишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодий фаолиятга онгли, мақсадли, барқарор таъсир кўрсатадиган иқтисодий тарғибот – иқтисодий интизомга, меҳнатга интилиш, рақобатбардошлик, тежамлилик ва самарадорлик ғояларини шакллантириш каби (конструктив), ва ижтимоий онгда дабдабабозлик, исрофгарчиликка ундовчи, сохта эҳтиёж ва нотўғри иқтисодий қарорлар қабул қилишга сабаб бўлиш каби (деструктив) хусусиятлари орқали махсулот ва хизматларга сунъий талабни юзага келтириши асослаб берилган;
ижтимоий тарғиботнинг медитатив техникалар, миндфулнесс технологиялари бўйича тренинглар кўринишидаги конструктив типи кишиларда жисмоний фаоллик, руҳий соғломлик, соғлом овқатланиш тўғрисидаги тасаввурларни кенгайтириши (нутрицион ахборот, соғлом турмуш тарзи), унинг деструктив типи сунъий идеал стандартлар, психологик босим ва гипердинамик турмуш тарзи каби нооқилона ҳатти-ҳаракатларни вужудга келтириши исботланган;
сиёсий-мафкуравий тарғиботнинг жамиятни юксалтириш ва миллий бирликни кучайтиришга оид конструктив йўналиши мафкуравий эътиқодни мустаҳкамлаши, ватанпарварлик, миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини, фуқаролик масъулиятини кучайтириши ҳамда сиёсий эътиқодни емириш ва маънавий бўшлиқни кучайтиришга оид деструктив йўналиши сиёсий апатия, сиёсий тафаккур стагнациясига сабаб бўлиши, ижтимоий бефарқлик, идеологик бетарафликка олиб келиши аниқлаштирилган;
замонавий жамиятда маънавий тарғиботнинг кишиларнинг ақлий, ахлоқий, ҳуқуқий ва меҳнат фазилатлари мазмунини ўзгартириш каби маънавий қадриятлар тизимига доир хусусиятлари (конструктив) ҳамда ижтимоий онгни заифлаштириш, ахлоқий-руҳий тушкунликка сабаб бўлиш, маънавиятни емиришга йўналтирилган тарғибот эса нафрат, агрессия, ўзини устун қўйиш каби ижтимоий иллатларнинг кенг илдиз отиши (деструктив) хавфини кучайтириши асосланган;
замонавий жамият шароитида кишилар онги ва фолиятини деструктив тарғибот таъсиридан муҳофазалаш борасидаги назарий-методологик ёндашувларнинг танқидий тафаккурни юксалтириш (онгли муносабат, илмий асосланган, мустақил ёндашув), жамоатчилик фикрини янада соғломлаштириш (ахборотни таҳлил қилиш, ижтимоий диалог, муроса), гуманистик эътиқод ва фазилатларни оммалаштириш (меҳр, бағрикенглик, масъулият) йўллари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий тарғибот системаларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган тадқиқот асосида олинган илмий натижалар асосида:
иқтисодий фаолиятга онгли, мақсадли, барқарор таъсир кўрсатадиган иқтисодий тарғибот – иқтисодий интизомга, меҳнатга интилиш, рақобатбардошлик, тежамлилик ва самарадорлик ғояларини шакллантириш каби (конструктив), ва ижтимоий онгда дабдабабозлик, исрофгарчиликка ундовчи, сохта эҳтиёж ва нотўғри иқтисодий қарорлар қабул қилишга сабаб бўлиш каби (деструктив) хусусиятлари баён этилган назарий мулоҳазалардан Қарши давлат техника университетида бажарилган АИФ-2/15 рақам “Ўзбекистонда замонавий ахборот коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” (2019-2021 йй) амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қарши давлат техника университетининг 2025-йил 19-майдаги 02/1-1080-сон маълумотномаси). Натижада, амалий тадқиқот лойиҳасининг илмий-амалий аҳамиятини оширишга ва янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
ижтимоий тарғиботнинг медитатив техникалар, миндфулнесс технологиялари бўйича тренинглар кўринишидаги конструктив типи кишиларда жисмоний фаоллик, руҳий соғломлик, соғлом овқатланиш тўғрисидаги тасаввурларни кенгайтириши (нутрицион ахборот, соғлом турмуш тарзи), унинг деструктив типи сунъий идеал стандартлар, психологик босим ва гипердинамик турмуш тарзи каби нооқилона ҳатти-ҳаракатларни вужудга келтиришига доир нназарий хулосалар ва амалий таклифлардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 15-апрелдаги 01-30/244-сон маълумотномаси). Натижада, бугунги дунёнинг мафкуравий манзарасини очиб беришга ва аҳолини турли таҳдидлардан огоҳ қилишга хизмат қилган;
сиёсий-мафкуравий тарғиботнинг жамиятни юксалтириш ва миллий бирликни кучайтиришга оид конструктив йўналиши мафкуравий эътиқодни мустаҳкамлаши, ватанпарварлик, миллий ғурур, миллий ифтихор туйғуларини, фуқаролик масъулиятини кучайтириши ҳамда сиёсий эътиқодни емириш ва маънавий бўшлиқни кучайтиришга оид деструктив йўналиши сиёсий апатия, сиёсий тафаккур стагнациясига сабаб бўлиши, ижтимоий бефарқлик, идеологик бетарафликка олиб келишига оид умумлашмалар ва амалий тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида, жумладан, 2024-йилда Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш”да фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 15-апрелдаги 10/193-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий тарғибот системаларини ижтимоий фалсафий таҳлил таҳлил этишга ва шу билан бирга марказ фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
замонавий жамиятда маънавий тарғиботнинг кишиларнинг ақлий, ахлоқий, ҳуқуқий ва меҳнат фазилатлари мазмунини ўзгартириш каби маънавий қадриятлар тизимига доир хусусиятлари (конструктив) ҳамда ижтимоий онгни заифлаштириш, ахлоқий-руҳий тушкунликка сабаб бўлиш, маънавиятни емиришга йўналтирилган тарғибот эса нафрат, агрессия, ўзини устун қўйиш каби ижтимоий иллатларнинг кенг илдиз отиши (деструктив) хавфини кучайтиришига доир хулосаларидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг фаолиятида, жумладан, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025-йилгача ривожлантириш консепсиясининг ИВ-боб “Ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари” В устувор йўналишида белгиланган: Ёшларни “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари!” ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашнинг 2025-йил 15-апрелдаги 04-13/308-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятнинг янги ривожланиш босқичида замонавий тарғибот системаларининг асл мақсадларини аниқлашда, ёшларда турли маънавий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришга хизмат қилган;
замонавий жамият шароитида кишилар онги ва фолиятини деструктив тарғибот таъсиридан муҳофазалаш борасидаги назарий-методологик ёндашувларнинг танқидий тафаккурни юксалтириш (онгли муносабат, илмий асосланган, мустақил ёндашув), жамоатчилик фикрини янада соғломлаштириш (ахборотни таҳлил қилиш, ижтимоий диалог, муроса), гуманистик эътиқод ва фазилатларни оммалаштириш (меҳр, бағрикенглик, масъулият) йўлларига доир янгилик ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида, жумладан, Сайлов олди дастурнинг 5. “Миллий ва умуминсоний қадриятларга таянган жамият барпо этиш” бўлимининг 5.1. “Давлат ва жамоат ташкилотлари бошқарувини такомиллаштириш” ҳамда 5.1.1. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари самарадорлигини ошириш” бандлари, шунингдек, 6. “Хавфсизлик ва аҳоли муҳофазасини кучайтириш” бўлимининг 6.1. “Хавфсиз миллий ахборот маконини ривожлантириш” бандининг ижросига қаратилган тарғибот ва ташвиқот тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 28-майдаги 02/06-52-сон маълумотномаси). Натижада, янги ривожланиш босқичида замонавий тарғибот системаларининг асл мақсадларини аниқлашда, ёшларда турли маънавий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришда, тарғибот-ташвиқот ишларини шаклан ва мазмунан бойитишга хизмат қилган